Sayyod

January 17, 2008 - Мухаббат ёки улим 3-бет

 -9-

 «Сенла бирга  ўтган лахзаларни эсласам, хаётда борлигимдан қувонаман…

Сенсиз ўтган бир оним хам керакмас…

Кетар махал хар сафар қайриламан ортга сен томон…чопиб бориб қайта-қайта қучгим келар…ғурурим шу онда  йиғлар унсиз…

Севишни ўргатдинг  сенга катта рахмат, афсуски хар сафар кетар чоғ, сенсиз яшашдан бермадинг сабоқ.....

 

Охирги ниятлар хам сўнди, орзуларга жой энди йўқ. Нажот йиғлаб кетди сенла бирга фироқ томон. Батамом йўқотдим сени…хали топа олмай хам…

Алвидо…

 

Соғиниб яшайман…. Севиб хам балки…»

 

 

 

Юлдузни Джамшердан яширган чоғларимни эслаб гоҳ кулгим келса гоҳ йиғлагим келарди.

Юлдуз Джамшерга хаммасини тушунтириб берди, онасиникига эмас, хар хафта шу ерда ишлашлигини. Джамшер хаммасини тушунди, чунки унга хаммасини тушунтириб берилди…

Менга-чи? Тушунганим фақат уни батамом йўқотганим эди. Улар иккови мени унутиб бирнималарни режалаштиришар, гоҳ кулишар ва гоҳ бахслашишарди. Гўё театрда ўтириб уларни умри кўз ўнгимда ўтяпти-ю мен эса шунчаки томошабин. Адашибман, хаёларимда мен ва Юлдуз…у эса кимнидур Асали ва бош қахрамони экан.

 

Кунлар ўтаяпти оқар сув каби,

Юрагимда сўнди ишқу-мухаббат,

Ва бу ширин туйғулар ўрнин

Сен туфайли қоплади нафрат. (Нодира Алиева)

 

Менинг холатим…

негадур алданган…

негадур аламли ва жахолиятдан даракланарди.

Не истайсан кўнгил? Не хохлайсан? Бунча ўжарсан? Бунча….золим?…Менинг жисмимдасан лек менга бегона. Сотилдингиму севгига? Бевафо  мухаббатга бўлдинг маҳлиё? Алданасан кунгил зор қақшаб, жисмим бирла сўнг йиғлайсан ахир…нега бўйсунмайсан менга сен бебурд дилим?

Билар эдинг бировнинг кўнглига бўлган у бека, билган эдинг бировнинг чаманида сайраган қумри. Овчи булсанг боғбони бор унинг, ўғри бўлсанг унинг қанотлари бор…Етар махал эса балки…орият ботқоги бор…бировнинг бахтсизлигига ўз бахтинг қуролмассан. Сенинг мехмонинг булди нохақлик, нахот бировга уни хадя эта олсанг?

Билмам эдим лекин бу боғбон эканлигин дўстим…

Қадрдоним сирдошим, маслахатдошим шу ондан эди менга гўёки душман. Нафрат қоплар билмам нечун … Тасалли бер Оллохим…

Бу нохақлик-ку? Кўнглимга севгини ўзим буюрдимми? Нечун кимгадур бахт улашгувчи севги мени қийнаса? Нечун икки севган инсон бир биринга бергувчи севгиси уларданда кучлироқ бўлиб менга жойлашса? Нахот мени танлади шайтон? Кўнглим ахир бир гўдак мисоли эдику. Адоталданмас бу…биринчи севги…дардисар, аламли севги…қайғуга махкум..ночор ва кемтик туйғу таништирди мени  мухаббат билан…….

 

Мени Юлдуз…севади деб уйлардим…ишонардим. Сезардим. Кўзларидан, сўзларидан..лекин нимадур ушларди. Нахот бу бўлган бўлса Джамшер? Йўқ, мен учун, хозир мен билан бўлмаганлиги адолатдан эмас бўлса Юлдуз учун хам мен билан бўлиш адолатдан эмаслигини тушундим. Лекин нима учун Джамшер?

Чунки у кўча боласи, ўғри шунингчун ажрашган унга раво? Йўқ, ишонгим келмайди Юлдуз уни севишига. Джамшер хам, ахир у севишни билмайди…

 

Джамшер Юлдузни ишдан бўшатадиган бўлди ва шу захотиёў смендан олиб кетди.

Кетар чоғи у билан гаплашмоқчи бўлганимни сезиб келаман деб кетди.

 

Кейинги дақиқалардаги ўтган нарсалар умримнинг шу вақтигача кўз унгимдан кетмай бирма бир ўтаверган бўлса хам, негадур сўзлашни хохламасдим. Бир куннинг ўзидаёқ хам севгимдан…ха айта оламан севгимдан! Далилсиз, исботсиз маккора ва балки ...билмадим лекин севгимдан! Менга умуман тескари бўлган, на дунёқараши ва на бошқаси билан тўғри келган дўстимдан, ха ха дўстимдан, тўғри келмас, мос эмас дўстимдан ажралдим.

 

Балки шу икки инсон менга умуман зид бўлгани учун хам тақдир ажратгандур? Унда нима учун учрашдик? Нега хаёт рўбару қилди? Нега ўргатди, нега кўнгилга жо қилди?

 

Алламахалда Джамшер келди, ва хамасини гапириб берди…хатто фохиша эканлигини хам.. Севганим учун ишонмай лол бўлган бўлсам, унинг шўх шаддод қилиғларини эсласам ишониш осонроқ эди чамамда. Гапдан гап чиқиб, билмадим балки рашкми балки бошқа….Джамшерни сўзлари ёдимга тушиб “Фохиша хеч қачон хотин бўлмаслиги” хақидаги гапларини  юзига солдим.

Унинг тақдир хақидаги фалсафаси ю, унинг хаётдаги табақа хақидаги гаплари умуман қулоғимга кирмасди. Борган сари овозим баландланар ва урушиб кетдим. Джамшер тушунмасди ва уям олиша кетди. Бир биримизни энди умуман эшитмай бақирардик.

Шу пайт юзимга тушган шапалокдан тўхтаб колдим. Джамшер қизариб бўзариб юзимга қараб тез тез нафас олиб турардию кўзи йилтирарди. Бирдан юзини беркитиб йиғлай бошлади. Елкасини  титраб овоз чиқариб йиғларди. Умуман хеч нарсани тушунмай шокда эдим. Юзимга тушган тарсакни хам унутиб уни қучоқлаб овута бошладим. Бу сўзлардан холат балки ғалати ва кулгули, лекин уша пайтдаги барча холатларда сўзсиз тушунарли эди. Оширвордим ўзим.Унинг нозик жойига яна яра сепиб шу холга ўзим келтиргандим. Джамшер секин тисарилиб тез чиқиб кетди.

 

Шу шу бошқа Джамшерни кўрмадим. Қўнғироқ хам қилмади келмади хам. Юлдуз хам.

 

Орадан ярим йил ўтди, эх..бу орада фақат жисмим билан яшадим, рухан эса бўшлиқ. Муқобил хизматни тугатиш пайти келар чоғи Юлдузни шифохонада кўрдим. Тоби қочиб анализ топширгани келибди.

Кейинги сменда эса мани хонамда кутиб ўтирганди. Хайрон бўлдим. Лекин айтиб берган воқеасидан... Бу тамом эди. Бир томондан Джамшерни топишни ва уни хабардор қилиб балки хаётини сақлаб қолишни  ўйласам бу тарафдан Юлдузга ёрдамга шошилардим. Лекин ёрдамда ночор эдим. Фақатгина жимгина у билан алохида гаплашиш учун бошқа ерга кетишга рози бўлдим.

 

 

-10-

 

Хаёл сени ховучлаб яна

Кетарсан аламлар сенгадур бисёр

Йўлингда андуҳлар яна мастона

Айтилмади бу кеча, бу кеча ёр-ёр

 

Кетарсан хаётга ўқиб лаънатлар

Хаёлинг бузар қандайдир нигоҳ

Бу нигохда тўла хўрлик кўз ёшлар

Ўланни айтмади унга янгалар

 

 

Отам рахматли исмимни Юлдуз қуйганларида ял-ял ёнган қиз бўлсин деган шекил. Афсуски қанчалар ёғду сочсанг шунчалар бахт сендан юз ўгираркан. Айтишади ку чиройли қизлар бахтсиз бўлади деб. Менинг хам орзуларим бор эди, уларни хаёлан кучоқлаб тунлари уйқуга кетардим. Хаётим кейинчалик бу тарзда кетишини билганимда ўша куниёқ… ўша машъум куннинг ўзидаёқ уни хам ўлдирардим...ўзимни хам..

Ёшим 17 га тўлгандаёқ уйда тўйга тайёргарчилик бошланди. Мактабданоқ совчи қўймасди. Албатта бу ёшгача хавас, қизиқиш мени тенгқурларим каби мени хам четламаган эди. Махалламизнинг бошидаги Алишер исмли болага хавас қилардим. Айниқса армиядан келганида. Қаранг-ки айни шундан совчи келди. Айни мактабни битирдим-у, у хам армиядан келди ва совчи йўллади. Бирам хурсанд эдим-ки… Кўнглимга ўшанда жудаям хаммаси силлиқ кечаётганидан шубха ораламабди хам. 17 ёшда қаерда бунақа шубхалар, бир гўдакдек хамма нарсага ишонган пайтинг. Фотихамиз бўлди.  Тўйга бир хафта қолганида…

Кечки пайт нариги махаллага дугонамникига бориб тўйдан кейин киядиган кийимларимни олгани борудим. Дугонамнинг онаси тикувчи, айни тайёр булганди. Ёз пайти, тун кеч кирар пайт. Гап билан бўлиб алламахалгача қолиб кетдим. Соат 23 лардан ошганда шошиб  кела бошладим. Дугонамнинг уйидан то менинг уйимгача бўлган оралиқда бир банги бола яшарди қаригина бувиси билан. Исми Ойбек. Эшикни тагида сигаретами ё бошқами чекиб турган экан.

 

-Иий, Юлдуз кеч булганда қаёқдан?

-Дугонамникидан кийимларни тиктириб кевотудим, Сарви холам тузукмилар?

-Холейз мани бир ўзимми ташлаб кетдила сингиллариникига, мана овқат қиламан деб сал қоляпти оч қолишимга, шундоқ кириб қаравор тўғри қипманми, ёрдам бервор

 

Ха майли деярли бир махала қарасам қараб берибманде деб кирдим....

 

Ахмоқина гўлгина, пок покиза дил ва бир қанча орзу умидларим билан остона хатлаб ўтдиму у ердан бахтсиз ва ифлос бўлиб чиқдим…

 

Йиртилган кийимларимни устидан янги тиктирган бир куйлагимни кийиб шошиб уйга кириб хонамга қамалиб олдиму хеч нарсани тушунолмасдим. Фақатгина оёқларим ўзимга бўйсунмай дағ-дағ титрар, хаммаёғим оғрирди.

 

Ойбек “Юлдуз билан бир биримизни аввалдан севардик, никох қилиб оламан” деб  ўласидек дуппослниш билан қутулди.

Мен хам бебахра қолмадим  окаларимни тепкисидан. Фақат тушунолмасдим нима учунлигини. Қиз болани окаси урса бахтсиз бўлади дейдилар. Окаларим тушунган бўлса керак, бундан баттар бахтсиз бўлмайди энди деб. Балки шунга аёвсиз эл олдида шармсорлик аламини мендан тўйиб-тўйиб олишди.

Шу бир хафта оралиғида ўтган умримни хеч қачон унутолмасам керак... Икки хафта ўтиб бошимга оқ фата ёпиб эмас, қоп­-қора рўмол ташлаб бир икки халта кийимларим билан Ойбекникига кўчиб чиқдим холос. Никох. Хеч қандай тўй. Мана менинг орзиқиб кутган онларим. Мана менинг топтаб берилган бахтим. Кўргуликка чидай олмай, махаллада бош кутаролмай, шундоққина хам мункиллаб қолган Сарви хола тушакка михланди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас хаётдан кўз юмди. Шуни интизорлик билан кутиб турган Ойбек дарровда ховлини сотиб домга чиқиб кетдик.  Бир тарафдан жуда хурсанд эдим махаллани тарк этганимдан. Бир тарафдан... Мана кўчаяпмизу, қўшни ховлида Алишернинг тўйи...

 

Йўлингда учраган бегона ховли

Сархуш бўлиб тунни ўтказар бедор

Кўз ёшинг айланар оҳиста қонга

Бу ерда эштилар бегона ёр-ёр…

 

Оҳ хаёт бунчалар қийнайсан нега

Тақдирим юлдузи эканму хира

Оймўма кўз ёши тушибму унга

Бахтсизлик қўшиғин куйлайди менга

 

Тўхтамай кетарсан хаёлан яна

Кўз олдинга қотган машъум манзара

Нигохда кўз ёшмас, қон-қирмизи анор

Бу кеча афсуски айтилмас ёр-ёр

 

Тақдир хам андиша қилмади беор,

Энди хеч айтимас, куйланмас ёр-ёр..

 

Хеч бўлмаса орзуларимдан бири бўлсин деб ТошМи2 га хужатлар топширдим. Қизиғи омадим юришди. Ойбекни турқини камроқ кўрадиган бўлдим.

Бирга яшаяпману тушунолмасдим хаёт мазмунига. Ойбекнинг хаётидаги ўрним, унинг хаётимдаги. Душманим ўзимнинг кўз очиб кўрган эрим?. Ха, майли нима бўлса булар, тақдир деб балки кўнглим ийиб яхши бўлиб кетар хам деб ўйладим. Онам «Эрни эр қиладиган хам қаро ер қиладиган хам хотин” деганларидан балки инсон қиларман деб ўйлагандим. Йўқ. Кундан кунга нафратим ошарди. Оила хақидаги тушунчангиз хар қанча хаққоний бўлмасин атрофингизда кечаётган умр унга ўхшамаса... Ойбекга фақат бир қулдек, кечалари эса хайвоний хирсини қондириши учун керак эдим. Лекин у менгачи? Шунақаям ўлиб қолишини хохлардим-ки… Илоҳим ишқилиб иккиқат бўлмай деб ёлборардим...Аксига олиб хомиладорлигимни поликлиникадан тасдиқлашди. Аборт қилдирдим хеч кимга на хомилам борлиги-ю ва на аборт қилганимни айтмай.

Ойбекдан хомиладор бўлиш ва туғиш мен учун охир хукм эди.

Ховлидан ортган пулни  Ойбек деярли хаммасини кайфуафо ва қиморда  кўкка совурди.

Уйда деярли тинчлик камайди. Тонггача қимор ўйинлари, ичкиликлар

Мана шу кунларнинг бирида айни Ойбек  уртоқлари билан нашани уриб эрталабгача қимор ўйнашди. Тонга яқин олдимга кириб мени зўрлай бошлади. Не кўз билан кўрай....Ойбекни ўртоқларидан бири. Ойбекни қанча ёрдамга чақирмай кирмади…Мени дўстларига қиморга ютқазибди...

Умримни илк орзуларини бир сиқим жуфтлаб қисиб бўғгани етмагандек, холсиз, жонсиз, бахтсиз умримни бошқаларга бўлакма-бўлак тарқатди…

Тонга яқин уйда хеч ким қолмаганди. Ойбек хам уртоқлари билан ё қочди ё билмадим. Милиция чақирдим.

Хаммаси ўз жазосини олди. Фақат Ойбекга нисбатан хеч қандай модда йўқ эди.

Ифлослик, разилликга қаерда модда бўлган?.

Лекин суддаги судьяни рахми келиб уйни ўз номимга олишга ва уни уйдан хуқуқини йўқотишга ёрдам берди.

Махаллага қайтай десам,махалладошларнинг қўлида битта тош камайган бўлса хам барибир хар холда кўзларида нафрат намоён эди. Гўёки Алишерни шармсор қилиб тўйдан олдин бузилиб йиртилиб  ўзимни йигитим билан уни юзига тупурганим.

Қандай қилиб хар бир хонадонга кириб нимани исботлайман?

Агар мани зўрланганини исботлаганимда нима ўзгарарди? Зўрланган қиз негадур одамлар фикрида фохишаликка илк қўйилган қадам.

Мана шу одатий инсонлар онгидаги қадам иккинчи қадамни жадаллаштирди.

 

 

 

-11-


 Бу йўлга қадам қўйганда осонгина таниш билиш хам чиқади. Фохиша бўлиш нақадар осон. Аввалига диско клубларга кечаси шунчаки бориб ўтирардим, ўз ўзидан танишишиб кетаверардим.  Йўқ, йўқ шошмай. Биринчи кунимми эслай. Тавба халигачон эсимдан чиқмайди.
Пасадена барида ўтирибман, бир икки соат ўтяптихамки хеч ким таниша қолмади. Ёнимда бир  очиқ сочиқ кийинган қиз ўтирибди. Менга ора сорада қараб қараб қўйиб кейин олдимга келди.

-Привет, ну что на работу вышла?
-Привет, нет я тут не работаю.
-Ну да помолиться скажи еще пришла, сидишь, смотришь на мужчин пьешь один сок уже целую ночь, да ладно говори уже новенькая да?
-Ну ..да.
-Ну вот это уже другое дело, ты что у меня уже глаз алмаз на такие вещи, как никак не первый год я тут уже. Но извини кто тебя выпустил на улицу в такой одежде? Эх Гульчатай ты моя, лучше в паранджу окуталась бы чем в этой одежде. Ты же своим видом заразишь мужчин импотенцией. Так пошли срочно ко мне, я тебе рабочий вид придам.
Апил тапил туриб тез кета бошладик.

-А можно да сделать?
-В таком виде тебя гораздо легче заново родить девочка моя, ну мордашка очень красивая, остальное щас посмотрим.

Йўл йўлакай танишиб олдик. Исми Галя экан. Кўп қаватли биноларнинг бирида жойлашган икки хоналик квартирасига келдик.

-Так, нука разденься. Надень вот это, это.

Бир балолар кийинтира бошлади.

-Вай вуй, я же вобще голая почти.

-Да ты дура набитая, смотри у тебя такая фигурка, грех её скрывать. Мне бы такие ножки а. Нет тебя надо в другом месте продавать. Небось ты и девственница? С какой области? Хотя нет на русском хорошо шпаришь.

-Ташкентская я, и давно не девственница. Просто вот пришлось. Развелась и вот.

-Ну да вот такие мужики сами толкают на это а потом еше и шлюхами обзывают. Ладно шас я горло открою фиг заткнусь. Так тебе надо значит чуть чуть выпить, а то с гримасой Мадонны с портрета ничего не добьешься. Как там по узбекски было, а! Қичиқ надо тебе делать понимаешь, там бровями там взглядами, но не переборщи а то цену собьешь себе. Так волосы у тебя шикарные, но макияж а-ля Кизилкум, так и прет социализмом. Так и кричит «В Коммунизме нету секса!»

Юзимга бирнималар чаплаб ярим яланғоч холда ийманиб туришимни кўриб, холодильникдан ароқ олиб ичира бошлади. Аввалига ўхчиб юбордим, кейин ўргатди қандай ичишни. Йўқ ичолмадим, кейин дугонасига телефон қилди

-Шанууузь ты где? Давай возьми по дороге шампанское и катись сюда, тут у меня классный экземпляр попался. Юлдуз говорит, вот и надо с нее сделать звиздунью.

Бир соатда бир ажабсанда холда бир ўзбек бўлиб ўзбекмас алламбало қиз келди.

-Ой хорош товар, конкуренткой будет.
-Ты дура мы её в другом месте подороже будем пихать и процент соответственно мне будет, все равно и хаты небось у нее нет, а без этого трудновато.

-Юлдуз синглим Худо олсин бир айш қиламиз, сиқилменг мана биз бормиз, хали кўрмагандек бўласиз, қани бииир сочимиззи ёюлу хахаххаа. Тошкендаги жа…га нон товур кириешка қолдирмаймиз қани олинг сал ёзилиш керек, ичинг.

Шампан виноси бирам яхши таъсир қила бошлади. Хамма нарсани унутаркансан. Фақат бошим гир гир айлана бошлади. Шу дард дастурхоним ёйилса бўладими. Қани энди чакагим тинса. Воқеамдан иккиси хам лол бўлиб қотиб қолишди. Йиғлашиб хам олдик.

- Боже мой. Чего только я видала, но такое? Свою жену проиграть ужас. Кастрировать нада было его. Ну все давай встали уже под утро клиентов итак упустили пошли в одно место там всегда есть клиенты.

Бир дискоклубга бордик, бирам кайфиятим яхши эдики. Аввалига олдимда парвона дугоналарим бир зумда бири туалетга ким биландур кетди бири рақсдан чарчамасди. Шу пайт кўзимга бир тузукроқ бола кўринди. Қани бир ўзимми синай деб олдига бордим. Ох, хозир эсласам, шарманда. Жа….бчиликниям эплаш керак экан.

-Ассаломалейкум  ока яхшимисиз?
-Салом салом, келинг яхши қиз
-Тузумисиз? Уйдагилар яхшими? Анақа, безовта қимадими? Ану дугоналарим сал мани унутиб қолдиришувди зерикдим, кейин ёлғизакансиз, шу ану бирга чой пой қисе девдим гаплашиб, вақтиз борми?

Тасаввур қилаяпсизми халиги болани юзини?
Бечора бола убу қаридош уруғ деб ўйлаган шекил бу мани содда кўришишимдан

- Кеннайи биз танишмизми?
-Йўўўўқ, ўлсин, ўлибманми ярим кеча  танишимни қидириб. Ока бугун ишга чиқудим агар хизмат бўлса бемалол.
-Официанткамисиз?
-Вой қанақа официант? Анақа агар хохласейз учрашсак бўладими а ака?

Орқамдан қахқахадан эсим чиқиб кетди. Шахноз эшитиб туриб кулворибди

-   Вой "ока" вахахаха, "чой-пой"? "Учрашсак"? Хахаха,  "в шахмат поиграем" де яна хахаха..
Қанақа ока? Йигит ку….Қўй унақа қўрқитма, бу қиз бугун биринчи мартта чиқанде хайрон бўменг асалли қопқоғи, сал кўпроқ ичволган хаяжонланвотти. Желания бўлса гаплашамиз дам оларсиз,

-Хххаа, анақа..Йигит дам оласизми?

Шу шу хаммага йигит дейдиган бўлдим. Аввалига прикол кейин ўрганиб кетдим. Халиги болани юзидаги холатни хануз эсласам шунақанги уяламан. Шунақанги куламан.
Кейин кейин бир крутой дискобарда ўтирадиган бўлдик. Лекин у ерда ўзлигисини қизлари бор экан. Мама Розасиям.

Ўша ернинг Луиза деган “мама роза”си билан унинг бизнесига халал берганимдан "ё менга ўтасан ё сениям бир қизга ўхшаб сочингни таги билан кесиб ташлаймиз" деб пўписа қилганидан танишдим. Бу пўписани шунақанги қоғозга ўраб айтди-ки бемажол рози бўлдим. Менга муаммо керак эмасди. Бу пайтга келиб Галя билан Шахноз Эмиратга ишлагани кетиб бўлганди. Мени қанча ундашмасин кетолмадим. Қўрқдим. Бу дискобарга энди бошқа янги “хамкасб” қизлар билан айланиб келиб қолгандим.
           Хар холда Луизада “крутой” клиентлар. Хаммага қўлма қўл бўлиб танилгандан кўра казо казолар билан айш ишрат қила бошладим. Қизлар орасида мен, Лена ва яна бир икки қизгинанинг нархи баланд эди, қолганлари аста нархи туша бошлади. Нархи туша бошлаганлар секин кетиб Қатортол ёки Скверга чиқишдан ор қилиб борган сари арзонроқ нархда диско клубларга кетишарди. Ёш ўтган сайин хаммаси ўзгаради. Луизанинг яхши тарафи хар ой бизларни  шифокорлар кўригидан ўтказарди, кийинишимизга алохида эътибор қаратишарди. Аввалига аввалига 50, кейин ошиб 200$га чиқди нархим. Лекин шунга яраша клиент хам кам манда, но метко. Нарх баланд бўлгани билан клиентлар кўп харажатга тушарди. Масалан суд прокуратура ходимлари ёки казо казо “тепадаги”лар ва мафия боллари шунчаки хатага олиб боришмасди. Луизага олдиндан қўнғироқ қилиб унинг уйида кунлаб, гохида дачаларда хафталаб айш ишрат чўзиларди. Эххе столда нималар бўлмасди. Мен билан кўп муаммолар асосан клиентларнинг баъзиларидаги жиддий таклифи орқали бўларди. Луиза доим "хеч қачон ўзингга ўргатма ва севма" деб ўргатарди, . Қаёқда дейсиз, мани ку каллам жойида лекин уларни чи? Луизани қароргохидан неча маротаба икинчи хотин қилиб олиб кетаман бирга яшаймиз, мана квартира сенга, керак бўлса бизнес очиб бераман, мана мошина севаман ох вох бўлишига қарамай рад жавобини берардим. Бир маротаба биттаси роса урган хам. Милицияга хам уч кунга ушлаб КВДга жўнатишган хам. Қасос ўзлигича. Яхшиям Луиза бор. Нега рози бўлмаганман? Нима хам деб ? Хаммасини хотини бўлса, иккинчи хотин нега? Ўша аёлларга рахмим келарди. Нима қиламан ризқини қийиб болларини? Қарғишида биронта бир нарсага эришармидим? Фохишада хам инсоф борми дерсиз? Фохиша бўлиб туғилмаганман ку…
Луиза хам борақол, балки бахтинг деб неччи маротаба иккинчи хотин бўлиб яшашимга ундарди.
Шунингчун янги клиент бўлса юрак безилларди ва ўзимни шўх шаддод, бехаёларча тутардим. Кейин бора бора бу шўхликка ўзим ўрганиб қолдим.
          Луизада ишлай бошлаганимда хар хафта эмас, энди бир ойда бир ёки икки маротаба  ишлардим, чунки шу бир икки маишатдаги бойваччалардан яхшигинаси етарди бир ойга. Нарх хам 200$ бўлгандан кейин хамма хам топилавермайди, фақат Луиза нархларни айтганда 200лигисиям бор деганда қизиққон бойваччалардан принципиал ё ўртоқлари олдида ё қизиққанидан ё фақат қиммати менга дедиганлари топиларди. Қизиғи келганимдан кейин хали хеч қайсиниси "ёқмади" демаган. Луизада ишлашнинг айни шу кам ишлаш тарафи ёқди. Кам кам лекин яхшигина, ва “С кем попало” эмас. Ментлар билан камроқ проблема. Хех, худди ментлар бизни қамаш билан оворадек гапиришимни, уларга соққа фақат керак. Нечтаси Папа Роза. Пул бермай кўрингчи телевизоргача олиб чиқишади. “Булар фохишалар”! Ўзлигисию бизадан бир қадам орқада эмас. Ментлани коттаралию Луизани уйида суюкли мехмонлар. Фохишаликни элита даражасига чиқиб, кўпроқ ўзимга қарай бошладим. Яхши кийнина бошладим, Тошкентдаги энг зўр спа-салонлар, энг зўр бутиклар менинг ихтиёримда эди.
Лекин…ўз-ўзим билан сухбатдан қочардим.. Жиннимасми дейсизми? Йўқ, нахот ич ичингиздан кимдур сизни урушиб ёки далда бериб турганини сезмагансиз? Балки бу туйғгу ёки иймон … Ана шу ичимдан кимдур “Нима қиляпсан?”, “Қани у бокира бўлган Юлдуз?” деган саволдан қўрқиб ичардим. Уйда якка маст бўлиб дод солиб йиғлаганларим, эххей. Хар кунимда, хар бир бегона қучоқда, юзимда кулгу, кўзимда олов бирла яшасамда, хар сонияда Ойбекга ич ичимдан тавқи лаънатлар ёғардим . Гохи гунохларимни ювай деб кучадаги гадойларга пул кўпроқ берардиму, қайта гунох қилганимни тушунардим…Харом пулни халолга бердимку....                                             

     Яхшиям больница бор. Мазза қилиб хамма нарсани унутиб, умуман бошқа бир Юлдуз бўлардим. Ха, больницада хақиқий Юлдуз эдим. Умуман унутардим барча нарсани. Ишонасизми гўё икки инсондек сезардим ўзимни. Больницада ва Луизанинг қароргохида. Шахноз Эмиратдан келар пайтлар “Сочимиззи ёярдик”. Шу сўзни кўп ишлатардик ва буни маъносини хеч ким тушунмасди, таржимаси хам йўқ фақат у ва мен тушуниб мазза қилардик.  Биров билан разборга бориш керак бўлса хам қўл билан гўё бошнинг заколка тақадиган жойига қўл юбориб худди заколкани ечиб итқитиб четга бир нарсани отиб юборгандек қилиб, бошимизни уёқ буёқга силкитиб худди сочимизни  ёйиб «Мани жахлимми чиқарма, агар хозир чочимми ёйсам дабдален чиқади, биласан-а мани, ман чочимми ёйми, нақ заколками йўқотиб қўяман-а», ёки дам олишга кетар пайт “Бўлди, чарчадим, кетдик, кафега бориб бир чочимиззи ёйилу заколкалани отиб”  ёки
“-Кеча бир  мент билан ташашдим,
-Йўғе, заколкени йўқотиб қўйдингми?,
 -Вой йўқотгандаям икки марталабига, шунақанги чочимми ёйдим, нақ алвасти бўб кетдим, халиги мент кейин заколками қидириб юрди”, машнақа фақат иккимиз тушунадиган гаплар билан қотиб қотиб юрардик. Больницадагиларгаям юқтирдим. Хурсандчиликгаям жанжалгаям соч ёйиш билан қотар қилардик. Негадур фохишалар роса шодон бўлади. Балки энг тубан бўлиб "Бундан ўзга гунох борми энди?" деб қўрқмасликми билмадим, балки шайтон бизларда бўлса керак. Лекин...
Одилни биринчи бор учратганимда...

 

 

Давоми 4 бет

2 бет

1 бет

Бош сахифа


<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru