Sayyod

November 27, 2007 - Ухшайсан сен шамолга...




Хохиши йук инсон мисоли шамол, у не исташин билмайди хеч хам...


                                     Ухшатаман сени шамолга, негалигин билмасман узим, сен хам мендан бу севгимизда не хохлашинг билмаганинг каби. Такдир кучасида йулларим тусиб, калбимнинг сен осон хумори булдинг. Гохо ранжиб сендан мен, хаттоки куз юмуб кайрилиб кетсам хам-ки, майли, севгидан мен курона кечиб кетар булсам хам, яна олдимни тусдинг, ёмгир булиб йиглаб йулларим ювдинг. Чарогон йулимга булутлар туплаб, уз багрингга яна етаклаб кетдинг. Начора, мехрингга ана беладинг, чорасиз, севгингга бош эгиб кайтдим.
                                    Шамол десам сени гохи, адашдим. Туфон булиб мени вайрона этдинг. Кахрингда фалакка иткитиб бирдан, довул ёмгирларда мени хор этдинг. Гох учириб мени уз шамолингда, варрак каби уйнаб мухаббатингда, гох учириб унда осмону-фалак, гох ерга иткитдинг чирпирак этиб. Яна авайлаб аста кукларга, камалакга охиста куйдинг. Эхтиросда булиб мисли урама, кучогингда телбалар килиб, хар тарафдан кучиб, севиб яна уз хукмингга богладинг куйдинг.
                                    Иклим каби узгарардирсан, гох илик, гохо изгирин шамол. Хохиши йук инсон, мисоли шамол, нима хохлашин узи билмас хам...Шунинг учун балки ухшатардурман сени телба шамолга..

Ухшайсан жоним шамолга
Гохи туфон, гохи буронга
Совук аёз, айёр елвизак
Ухшатаман сени шамолга...


<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru