Sayyod

November 7, 2007 - Унутмадим, сен унутдингму?

Posted in unutmadim


 


                   Тунни кунга улаган кеча, биздан йироқ кетганда олам, шодон кулгу енгганда қайғу, туғулганин шу кеча севги, унутмадим, сен...унутдингму?

Зим-зимистон қоронғу тунда, осмонларда лиммо-лим юлдуз, сен ва мен ёлғиз унда, тикилардик паришон кўкга. Ёғиларди бизларга олтин, кумуш, лаъли, дуру-зар ёмғир. Унутдик унда борлиқ,  буркандандик жавохирларга, дўстлик риштасига берди у сайқал, жилваланди унда мухаббат...

                    Сўлим сабодек елди-ю кетди, ўтмишга акс-садо бўлди. Худди кеча бўлгани каби сезмай қолдик ўтганига хам, тўймай қолдик фараҳ бахш ишқга.

                     Йиллар ўтар сув каби кечиб, шошқалоқдир кунлар ва ойлар. Хаар бир куни тугиб хотира, гохи қувонч, гохида армон. Висол онлар мисли хуштелба, сармаст бўлар хушҳол холатдан. Алқабгина хис беланчагин, қалб тубига жойлашар абад. Умр хавзасига лол бўлиб қирғоғида хаёлан турсам, ёд этаман, сен...

эслайсанму?...

                      Вужудим қамрайди бу ажиб холат, кўз ташласам ишқ ғазнасига, бизнинг севгимиздан ягона бойлик, ширин хаёллару висол онлари. Унда бебаходир битилган нома: «Мен сени севаман, сен...

мени дейсанму?”...

                       Хар ўқишим ўзга бир лаззат, бағишлайди қайтадан хузур. Гўё илкис энди олгандек, бахтим гули барқ очилгандек. Эслаб-эслаб хаёл қамрайди, ўйга толаман, сени ўйлайман. Қўмсайман сени, сен...

соғинасанму?...

Менинг бирла ўй сурасанму?

                        Гар ўтмишга боқсам ўкситар, армон бўлиб қолган мухаббат. Аросат йўлида дардисар юрар, ўз бахтига етмаган диллар.

                        Олий хакам барча ярага, вақт деганин кучи етмади армонларни буткул унутмоқ.. Билсанг эдинг қанчалар оғир, кечалари уйқуга ётмоқ. Гўё жонланади жосус армоним. Шом махали яна энтикиб, оқшом паласида хайқирар кўнглим. Хотиралар тулғониб дилда, уйқу бермас яна тонггача. Ёд этаман ширин, мунис, дилкаш ўтмишни. Аста пичирлайман сенга хаёлан…Тунни кунга улаган кеча, биздан олис бўлганда дунё, эхтирослар кечганда уммон, яралганин ўшал мухаббат, унутмадим, сен...унутдингму?...






<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru