Sayyod

October 29, 2007 - Армон соғинчи

Posted in armon soginchi
Армон соғинчи

Вақт беаёв кунни варақлар
Узоқлашар ўтмишим йироқ
Ўтмиш ила келажак тутар
Соғинч кўприк орзуга қўноқ,

Яна хаёлларга чўмаман
Гоҳо кулиб, гоҳо ўкиниб
Маъюс тортиб яна эслайман
Гоҳ қувониб, гоҳо уялиб

Доимо ёнимда сақланар
Менга атаб битилган сўзлар
Хар дақиқа ўқиб  қувониб
Етим дилим нурга чўмилар

Беихтиёр қайта ўқийман
Ул сузларга хечам тўймайман
Билмам, балки хижолатдаман
Туйғу енгиб яна хурсандман

Кун рахмсиз вақтга беланар
Яна жимжит қоронғу тунлар
Юлдузларга боқсам эслатар
Сизла булган лаззатли онлар

Гар ўтмишга боқсам ўкситар
Армон бўлиб қолган саволлар
Аросат йўлида дардисар юрар
Ўз бахтига етмаган диллар.

Вақт беаёв кунни варақлар
Яна сенсиз келажак мехмон
Ўтмиш кўпригида соғинчли зоғлар
Нағма қилар аламла армон…


Post A Comment!

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru