Sayyod

October 29, 2007 - Худди сендек…Бирга!

Posted in birga

           Ҳислар тўшалганда сўлим боғинга, қалбингда бахорий ғайришуурий ҳолат. Ғамзалар отади хар ён чечаклар, бу қандайин , бу неки ажиб бир хол? Нахот севги деб аталмиш муқаддас туйғу?

           Башарият махсулига боқ, гохи лолу хайрона бўлиб. Гўзал туйғудан улар яратарлар гох ажиб ҳолат. Нечун бўлса севги ширин ва тотли, нечун бўлса ул шунча лаззат, бўлса шунча ул агар ҳушрўй алмашамиз соғинчга уни? Алмашамиз кўз ёшга уни, қучиб уни эмас тунда болишни.

          Сен у ерда узоқлардаму, хаёл чулғар исканжадаму? Тубан тортиб кўз олдим хира, махшар тараф учар орзуим. Учрашадур яккама-якка, худди сендек бирга, пинҳона кўнгил. Қалбинг заррин ақиқ ёқути, ўзгалардан беркинган туйғу, у ерда тинч у ерда тотли, завқланади ловуллаб севиб.

           Ноз этасан чекиниб гоҳо, гўё туйғу сенга бегона, гўё очилмаган қалбингда лола, кўнгил уммонида кечмаган нола. Кечалари ўкинч юпанчинг, ёстиқларга синмаган ёшинг, оҳлар айтиб зебо ҳилолга, ситамларни ютмаган нома. Ўз бағрига олмаган олов, йиғлаб битган менга шеърларинг.

          Ишвалансанг баъзи маккора, сезилади оҳиста титроқ. Ажаб уйлаб қўйиб бир дунё сўзлар, ҳелбатимдан учар хар тараф. Хаяжонда сезилар гўё, бир нималар изларсан четдан. Кўзларингни оласан харчанд, эвоҳ, унга тушмасин асло, бир нималар эмас хам, тўғри, излардирсан ўша сузларни, тарқаб кетган хар тарафлардан. Худди мендек доимо ўхшаш, бирга сезиб, бирга уялиб. Бирга юзга югурса қирмиз, дудоқларга енгил табассум.

          Соғинаман талпиниб сенга, худди сендек мен томон интиқ. Кутарман мен товушинг илғаб, узоқлардан худди сенингдек. Ишонаман севишинг мени, худди мендек оташин олов. Башарият қонунидир бу, адаш йўлнинг очиқ йўлкаси, бедор захмат куйган ўлкаси, Момо Ҳаво олган олмаси. 

          Бу сиз хеч бир кушик шеър ва хикоя уз мазмунин бермаган сузсиз. Бу комус доирасида уйнар барча ишк уйинин, худди биздек доим ва бирга.

           Мана шундай ёзавераман, хар сатримда сени киёслаб, хар номамга имзо куярман: Согинаман, ишонаман ва севаман, худди сендек.


Бирга!

 




<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru