Sayyod

October 19, 2007 - Мухаббат ёки улим! 2-бет

Posted in love or die-2
-6-  

Юлдуз….

Энтикаман исмини айтмасимдан хам… Нима кили кунглимга мухаббат энди мехмон булган булса, на уни кутиб олишни ва на кандай булишни билмасам.

Мана хаётим хам узгарди. Аввалига умуман ёктирмаган больницага энди учииииб борардим. Гохи сменим у билан тушмаса шунака алам киларди. Приемный покой билан реанимация булимида хар хил смена куйилади. Медсестралар билан врачларни хам смени хар хил тушади. Олдиндан качон смен туришини ординаторлар хонасида стол  устидаги ойнача тагидаги списокдаги фамилиясидан билиб, бизни приемный покойдаги бош медсестрамиздан илтимос килардим мана бу числога куйинг деб.

Халиги моргдаги куриб хушимдан кетган нарсам ааанчагача тушларимга кириб чикди. Гангрена оёк эди. Бррррр.
Майли эсламий, бошкасидан гапири.

Демак исми Юлдуз, у тугрида умуман хеч нарса билмасдим. Карашлари мани довдиратарди. Росалиям шадод киз, шундокина ичида олов ёниб тургани кузларидан сузларидан учкун сачратиб турарди. Юришларичи?, хеч бир подуимда бунака юришларни курмайсиз. Ростанам подиумдаги кизлар канакадур механик харакатда. Юлдузнинг кадам босиб саллона юришларида барча тарона гуё намоёнда. Кушикни хам кераги йук. Юришларига махлиё булсангиз миянгизда узи хохлаган куйни чалдириб чакагингизни тушириииб утиб кетади.  Баъзи медсестраларга ухшаб узууун халатни коп каби осиб олмасдан бирам  мохирона дид билан тиктирилган оппок шим  ва  сал тиззасига етар етмас тепасидан шундайин оппок куйлакча сифат калта халатча худди танасини устига куйиб тикиб чикилгандек.  Мани росалиям мулзам килиб устимдан кулгани кулган. Реанимациядаги дустлашиб улгурган медбратларни олдига кирсам
«Келинг» деб жилмайиб кулини белига куйиб озгина пауза килиб кейин «Йигит» деб кошини кокиб куяди. Ва шу йигит деганига айни ургуни шундай берадики, йук, буни ёзиб тушунтириш амри махол. Курди дегунча . «Келинг …йигит», «Салом…йигит»
«Бормисиз …гул йигит?», «Салом… барно йигит» Тамом ана шуниси. Одил тахланди деяверинг, узимни кай чунтагимга яшириб каёкларга бекинибла ташашимни билми коламан. Кунгил улгур севиниши-чи.
Хичам исмим билан чакирмиди.

Реанимация мудири эса нафакат Юлдузга балки медицинага кизикиб, буш вактимда китоблар укиётганимни ва реанимациядаги уртокларимга ёрдам беряптганимни куриб, 2 йил альтернативинг буш утмасин иш урган-дея рухсат бериб, узи уколларни, биринчи ёрдамларни ургата бошлади. Уз углидек яхши куради. Медбратлар хам операцияларга олиб чикиб туришади. Узим хохламаган ва тушунмаган холда бутун бошли бир больницанинг «любимчигига» айландим колдим. Хамма яхши курарди, факат Юлдуз булса уйнашгани уйнашган, хаааммани олдида кизартириб хандон отиб кулиб чикиб кетади. Огзимдаги огзимда, бугзимдаги бугзимда колиб гохи нима дейишни хам билмай, нега келганимни хам айтолмай чикиб кетардим. Бир ургим келарди шунака пайт узимми узим, э ууул ландовур деб.
Медбратларнинг огзида Юлдуз. Ишонасизми, ярим йил деганда турмушга чикканини билдим. Сурамагандим хам, кандок килиб кимдан хам сурай, гирт махаллада уят ордени билан такдирланган хизмат курсатган ерчизар булсам. Дунёдаги барча уятларни йигиб манга  беришган узиям.

Больница ховлисида настарин гуллаб ётади, оппоклари хам бор. Шу Юлдузга юлиб бериш учун гап суз булмасин дея аввал хаммага бир бир бериб кейин Юлдузга айни опок ва чиройлисини танлаб бердим. Хали хануз настарин хиди уни эслатади.

-Вояй, йигитти гули гул билан кепти-ю, вачач. Рахмат укам.

Тушунаман мандан катта…Ман энди 18да у эса 22…Лекин шу уками утиб тушди..

Билмадим, Юлдуз опа демасдим. Юлдуз деб сизлаб юрардим. Билмадим, шу укам дегани ортикча булдими, хаммаси бир булиб унинг турмушга чиккани-ю, мандан котталигию, хаммаси бир булиб хозирги шу уками охирги томчи булиб кайфиятим тушиб хонамизга кайтиб утириб уйлай бошладим. Нимага ишониб нимага интилвомман? Нимани кутвомман такдирдан? Урганиб кийнламан-ку. Эриям бор…ажрашсям  ота онам икки дунёда олиб беришмиди манга уни. Уям манимча ман билан булмаса керак. Джамшер билан маслахатлаши десам…тугриси ундан кизгонаман. Куркаман..Джамшер уни алдаб тортиб олади. Хар холда куча урган йигит. Йук, узим бир нарса килишим керак.


Шу пайт шундок ёнимиздаги лаборатория очилиб Мохира опа каради. Мохира опа 30ларга чикган ажрашган роса хушчакчак аёл. Дугонаси билан доим бирга смен куяди, дугонаси Шарифа стоматология хонасидан, иккиси эрталабгача хохолашиб гаплашиб чикишади лабороторияда.

-Хув, асал йигит,  бир узисми бугунам? Шу Юлдуззи диб смен овурганиздан «ана ишлашши ёктираркан «диб сменшикларизам ташаб куйди. Намунча вой бу  киз камми кани кирин хози Шарифа келади дардиззи оладиган матох бор.

-Вой Мохирапа нима девоз канака Юлдуз ээ- уялиб кулгандек булдим.

-Реанимациядаги лабораториядаги сменщиким этиб берди. Хаммаёк гап. Больницада гап турмиди тез болалиди. Бутун больница куёв киламан, тегаман деб турганда Юлдузз кунгли йугаканми? Ушанчун атрофизда жилпонглагани жилпонглаган. Киринг дардлашамиз.

Кунгли бор дедими? Билишади канака килиб йигитни кизиктиришни. Бир сония утмай уже лабороторияда кулимда кадах эди.
Умримда биринчи маротаба огзимга спиртлик ичимлик олдим. Эрталабгача Мохира опа ман ва Шарипалар коньяк ичдик. Худди шуни билгандек касал хам йук.
Мен нима дардда-ю бу икки опа манга ёпишгани ёпишган.

Аксига олиб эрталабга якин айни реанимацияга касал келса буладими? Яхши оёк улгур ерни сезяпти, куз билан огиздаги ифорга хонадаги барча микроблар дезинфекция булар даражада.

Юлдуззи кузига куринми деб секин касални олиб кирдим. Яхшиям касалим Юлдуз дежурлик килаетган хонага эмас. Олиб кирган хонамда медбрат билан аёл шифокор кабул килиб олишди, бошка хонадан Шахло медсестра югуриб келиб даров кулимдан касаллик варакасини олар экан юзимга чакчайиб ифоримдан сезиб ранги гезарди.

Одилбек…ичибсизми?
Хааа айтганча, бугун лабороториянгизда Мохира-ку, яна Шароппиям курудим, урашибдиде ахир. Шу битта бола узгармиди дегандик бунисиниям бузади бу больница, дея шангиллай бошлади.

-Шахло секинрог-э…

Орага шифорокор аралашди:

-Эээ айнибсизде Одил, куёв киламан девдим. Ичманг бошка жуда ёшлик киласиз. У иккта манжалаки бутун больницага овоза булишган, номиззи булгашади утирмен ула билан.

-Йигиииит…
Мушукдек эркаланиб ортимдан Юлдуззи овози эштилди.
Секин айланиб утиб олдимга утиб  маккорона жилмайиб…коньяк хидини сезиб, айёрона кулиб секин касал томон кетди, йул-йулакай кулган овози эштилди.

Колганлар, кани нима буларкин деб бир Юлдузга бир менга караб туришибди.

Бир нима буладиёв деб, позор булмай деб секин кета колдим. Оркамдан Шахлони Юлдузга «Йигитчанг хам айний бошлабдиде» деганида Юлдузнинг
-Ха энди, эркеде уям…узича..

Такка тухтатдим.  «узича»..?

Шу гапни айтиб Юлдуз хонасидан дорига бошка хонага утаётиб эшик тагида тухтаб колганимни куриб коридорда тухтади.
Оркага ялт этиб карадим.

Кунгимда огрик, алам уксик билан умримда биринчи маротаба Юлдузни кузларига тик кахр газаб, алам билан караб турардим. Баданда бор, ва дадилик хам уз кучида эди. Йук, лекин гапирадиган даражада эмас. Кузларим эса унга шу гапларни айтарди:

-Юлдуз, нима демокчисиз энди? Нимага шама килдиз? Канча издеватся килас тушунаман а бу нима? Биласиз сизга муносабатимми и…чегарадан турмушга чикканиззи хисобга олиб хишнама кимаяпганимга кулвоссизми?

Юлдуз сезди хаммасини, тез ёнимга келиб эпчиллик билан буйнимга кул солиб юзимга секингина  ёш болачани эркалаганек шапатлатиб, кулиб:

-Одил, бошка ичмееен хоп, киринг хонага аччик чой ёки кофе килиб бераман, тез узизга келас.
Шунака деб кулимдан олиб ординаторскига олиб кириб «Хоз касални бир ёклик кили келаман кетиб коменг» деб чикиб кетди.

А ман кетиб колдим.

***



Кунгил бахорни тусаб бугун саунага бормай янгилик иштиёкида «Тата» гостиницасига бордим . Мама Роза йук. Бутта зур зур кизлар бор, киммат лекин тозалари. Куп юлдузлар таникли инсонлар бир-бир катнаб туришади бу ёкга.

Сквердаги  Зарафшон ресторанининг иккинчи этажидаги Star дискоклубида битта Мама Роза бор, ундаям четки кизла бор. Янгиси бор «Пантера» деди. Лекин нархи 200 доллар.
Хех, «Тата»даги кизлардан арендага оган шекил, уладаям шу нарх деб рози булдим.

Пастда мошинам да утирибман. Тепага караб кутиб турибман, бир пайт бир шунаканги кетворган киз тушиб келяпти-ки…Кани энди шу уша киз булса девордим. Э йук бунака чиройли кизлар врядли…слишком дорогой и красивый вид…
Зинадан тушиб тугри мани мошинам ёнига карб кела бошлаганини куриб нафасим кайтиб кетди. вах бу юриш…нак улжасига хамлага секинлик билан келаётган Пантеранинг узи…нахотки шу киз…эх нафакат 200 балки шу мошинаммиям берворардим…бунча чиройлик бу киз. Худди Пантерасифат коп кора кийиниб олган. Кош кузлари коп кора, сочлари жингалаксифат  мавжаланар, коп кора мини юбка, баланд пошнали этик нак тиззасигача..
Мошинамни эшигини очиб утириш урнига, эшигига икки кулини куйиб, кулларига даханини тираб жилмайиб гап бошлади:

-Салом…бола..

-Салом, исмиз нима?
-Канака Сизга исм ёкади?

-Билмадим…куп-ку исмла, маники Джамшер Сизники-чи?

-Сизга кайси исм ёкса уша манман.

Тоба, куча куриб  беспридел булиб битта шу кизни олдида узимни галати хис килардим. Агар шахвоний тарздаги гаплари  шаддод киликларини хисобга олмаса хеч качон фохиша деб уйламасдим. Канакадур истарси жудаям иссик, салобати босарди одамни. Галати булиб кетвомман, узимми нак мактаб укучисидек килардим.

-Асал киззи отиям асалдек булса керек этвурин

-Канешна, Асаль исмим.

-Йуге?

-Туппа тугри топдиз, Асал.

Мошинага солиб кетдим.

Агар инсон хаётига зомин булиб бутун умрни ларзага келтиргувчи инсонни исми Асал булса хайф номнинг маъносига…Вахоланки…Асал…



-7-

«..Хакикат бор жойда туполон, у бор жойда бахтсизлик, хакикат бор жойда тошбурон. Хеч кимсага ёкмайди асло. Афсоналарда колган мисоли эртак, факат у ерда у гузал ва тотли, барча кадрлайди, хеч беркитмайди…Ва факат у ердагина у сотилмайди…»


Негадур инсон усиб улгайгани, хаётини бебош бахоридан, кизгин ёзи-ю гамнок кузи ва охир шукрона, ёхуд армона киш давригача вакти билан акл  улчанади.
Менинг фикрим узгача.

Ёшинг бирла улчаниш хато деб биламан. Мана уттизга хам озгина колди, лекин асосий дарсни, ха ха дарсни, менга ёшим, укиган китобларим, курган киноларим эмас, йук! Пешонамга такка-так урилган вокеалар, узимда хис килган, атроф мухитдан ургандим. Аклимни хаётим чархлади. Умримнинг к,ир-адири, ундаги баланд пастликлар, чукки-ю шу чуккидан пастга тараф улокиб йикилишлар чархлади. Хаётга кай тарзда, кайф икр билан карашим хам шу атрофимдаги, менинг хаётимга учраган нарсалар кузойнак булиб урнашди.
Тошкентни кечкуруни дарс булди.

Хаётда икки олим бор, бири диплом олган проффесор, укиб укиб миясини тулдирган. Иккинчиси куча-куйда бурнини конатиб хаётини кунба кун, керак булса соатма соат янги вокеалар билан тулдирган олим.
Иккисини фарки нима? Проффесор виртуал хаётда кучли, кани уни турмага бир кунга куйиб куйинг-чи, кани уни кечаси Тошкентни кок жанжал туполонига куйиб куйинг-чи?. Кулига пичок ёки курол бериб куйингчи? Кани уларни хаётдаги турмуш тарзидаги, оиласидаги куч? Йук, улар хаёт деган бешавкат  йирткичнинг олдида бир куён.

Хаётий олим чи? Икки энлик хатни балки эплаб ёзолмас лекин ана шу золим, кахри каттик, аёвсиз ва йирткич хаётга карши энг кучли аскар! Энг кучли ва доно Олим!

Болалар уйида усган, куча куйда тентираб катта булган инсонларга кулни бигизлаб вахший дея ном берилади. Ха, вахший, тугри… лекин бу хаёт-чи? У билан мен каби, уша  куча тарбия берган инсонлар олиша олади факат. Уша бигизчи инсонларчи? Умрини ярмини духтирма духтир, фолбинма фолбин, гапдан-гапга улаб утказишади. Вахоланки оддийгина чапанилар, лулилар шифокор деган нарсани билмай пакиллатиб бир тугишдан иккинчисигача даврда утади, уларга хеч канака «экология» хам таъсирини утказмайди. Оддий инсонларга эса яшаш учун кураш деган ибора уларда хисланилмас. Улар учун факат яшаш бу-пора, тайёр пул.

Мени угри дейишар…хех… Ха, ман угри, факат кулга тушган, исботланган. Даханаки угри. 
Шу сатрларни укиётганлар хаётида бир маротаба булса хам жиноят килгани табиий. Лекин у жиноятчи эмас. «Приличный» жиноятчи. Менинг фикрим инсон зоти хаммаси йирткич, хаммаси жиноятчи. Факат кимдур буни очик килади, кимдир писиб. Кимдур кулочлаб камбагални какшатади, беаёв ва инсофсиз, лекин уни хамма хурмат килади. Мен эса уша каззобларни тушираман,  ва менга хамма кулини бигиз килиб каргайди. Шуми инсоф?

Хакикатми?

Хех, адолатдан мен Сизларга берай дарс.
Хакикат бор жойда туполон, у бор жойда бахтсизлик, хакикат бор жойда тошбурон. Хеч кимсага ёкмайди асло. Афсоналарда колган мисоли эртак, факат у ерда у гузал ва тотли, барча кадрлайди, хеч беркитмайди…Ва факат у ердагина у сотилмайди…
Нима килиш керак? Фойдаси йук…Биз хаётда яшаяпмиз, эртакда эмас. Шунингчун шунчаки лугатдан, тушунчадан адолат, хакикат сузлари олиниб ташланса булгани, шунда ёлгон булмас. Унда…

Севги билмас хакикат…мухаббат адолатга энг золим ёв. У кунгилга сураб келмас. Тогни талкон килар хар кимни хору зор… Ким билибди дерсиз севиб колишим бир фохишани…
Лекин уям инсон, униям хакки бор хаётга, бахтга..Лекин бу ерда бошка бир хакикат бор. Нимада? Менга ким хам топ тоза бокира кизини берарди? Тугри уйланмаганладан, ана, купчлик Тошкентни чангитиб у гулдан бу гулга куниб, гох унинг сик,иб сувин ичиб гох буни какшатиб, гуёки тупа-тузук булиб бокира кизга уйланиб ётибди.
Лекин бу адолатданми?.

Ажаб-а?, адолат кунида тугилган булсам керак, шунинг учун хам онаизоримнинг орзуларига карши чикишга мажбурман. Уяламан бокирага кул теккизишга.. оринаман коп-кора жохил кулларим билан унинг пок умрига чанг солишга.

Одилга хавасим хам шундан, уни авайлаб укамдек жонимни хам беришга тайёрлигим хам шундан.
У тоза бола уни тоза кизга худди шундай пок килиб топширсам мендан бахтли одам булмайди. Мана шу мани миссиям. Узимнинг ёшлигимдан нурга тикилиб интилган орузларимни чил-чил синган синикларини бирлаб тулик  кузгу ярата олмайман.
 Одил эса хали дарз кетмаган, тиник юзасида чизиклар тушмаган йигит. Ундаги орзулар руёсини курсам, хеч булмаса кимдурда уз музаффаримни курсам бахт нишонасини сезарман. Кизик а? Лекин шу мани орзуим.
Орзуим Одилни шу биринчи кун куриб таниганимдан то уйланиб бола чака ортиргунча топ тоза ва пок килиб ушлашга. Узимни армонларимни хеч булмаса унда курай. Менинг кунглимга келган мухаббат хам бежиз айнан фохишага эмаслиги хаётнинг адолатли кахкасаси!

Ва мен бунга кундим.

Асал билан квартира олиб бирга яшай бошладим. Рамазон ойи якинлашиб..уялдим…кизик, шунака бир жохил жахолият инсони булиб руза, намоз, рамазон ва исломий инсонлардан уялардим. Намозхон онамни олдига неччида булса хам келишдан аввал Тошкентни чир айланиб булса хам сауна ёки квартира топиб чумилиб кейин келардим.

Ёлгон арафа куни  эрталаб вохли туриб кучадаги сут сотувчилардан нак бир битон сутини сотиб олдим. Асални уйготиб ваннага бошладим. Аввалига тушунмади кейин ..

-Асал бул кириб гусл тахорат ол кейин бир нима киламиз, кейин дадамни мозорига бориб кейин онамникига борамиз, кейин сани уйдагилариникига, кейин хамма розилиладан кейин домлага никохга.

-Вой..? Эсини едими? Манга уйланмокчимисан? Сан уйланмаган бусен, канака кизла тегмиди, кара салобатин нак Тошкентни кайиради. Йук, куй шошма, бу шунчаки эхтирос булса керак, манам севаман лекин галати ва жуда тез, канаканги фохиша  булган булмай инсофим бор, сани умринга чанг соломиману…

-Куп гапирма, бу мани танлаган йулим. Такдирни сен танлашга улгурмасанг у сени танлар экан, ана шунда хеч каерга кочиб кутула олмайсан. А ман уже кечиканман. Такдир мани танлади…
Хозир саниям маниям хаётимни остонаси шу ердан бошланвотти, яхшилаб уйлаб кур…ва карор кил.. Биламан ок куйлак кийиб ажрашдинг хам, булди етар орзуинг булган буёги нормальный хаёт булишиям кере ку…хал кил….кутвомман..

Асал анча жим турди. Кейин ваннага кириб кетди. Чикиб менга саволомуз тикилди. Кайта  ваннага олиб кириб ваннага тургазиб устидан олган сутини куя бошладим. Аввалига кулди роса, сут муздек роса бакирди.

-Джамшер бу шунчаки гап деб айтилган халкда сутга чумилтириб поклаш диб мунча содда булмасанг тоба? Улсамам сани шунака деб тасаввур кимагандим хахахаааа.
Бу билан покланиб комиманку.

-Учирэ жинни, бу мани ниятим. Асосийси  инсонни ичидагиси, кейинги амалини ижобати шунга боглик, жим.

Асал кула кула жим булиб менга тикилиб колди. Анча харакатимдан куз узмай караб турди.  Кейин эса….
Энди Асал йигларди….

«…такдирни сен танлашга улгурмасанг у сени танлар экан, ана шунда хеч каерга кочиб кутула олмайсан. А ман уже кечикканман. Такдир мани танлади…»



-8-

Мозорга бордик, у ердан онамникига. Онам деярли хеч нарса демадилар. Хаммасини тушундилар. Лекин кайфиятлари тушиб кетди.

-Углим, мани боглаб бермаган, оркамда колгин, хаётинг узингники. Мани орзу умидларим кандай булмасин агар саники билан бир булмаса бир бошим билан нимаям кила оламан? Лекин шошма, уйлаб кур. Сизам кизим шошменг уйланг. Агар ярим йил учрашяптган булсангиз бу хали хаммаси эмас. Севги бевафо булса, келади, кетади.

Онамга Асални фохиша булганини айтмадик…Айтолмасдим хам.
Лекин онам куз ёш билан розилик бердилар. Кучага чика солиб Асал айниди. Алдолмайман, муштипар онангни оёкости килолмайман, бу нотугри деб. Лекин бу мени танлаганим уни севишимни этдим. Эх, нима булса булар кабирида домлага кетдик. Асални  уйига бормаганимиз сабаби Асал оёк тираб олди бормаймиз деб. Уйдагилари халиям ажрашмаган деб  уйлашаркан. Шунингчун хар хафта бориб турарди. Бир икки кун ётиб кайтарди. Эри эса бошка шахарда деб билишар, Асал эса унинг квартирасида турадигандек курсатарди узини.
Домлага боришга кун кеч булиб колди. Асал уйига негадир шоша бошлади. Онасига бораман деган экан. Уч кун олдин ётиб келдинг-ку десан йук онамни мазаси йук эртага никох киламиз деди. Ярим йилки уйини билмиман факат Юнусободдаги 4 кварталга домларни олдига ташлаб кетаман. Хаёлимга ёмон нарса келмасди, чунки ишонардим ва берган уй телефон номерида доим бир  ёши анчага етган узбек аёл кутарарди, индамай куйиб куйганимдан кейин Асал кайта кунгирок киларди.

Яна домларни орасига ташлаб уйга кайтдим. Одилга хам айтишим керак.  Дустим-ку. Аксига олиб уям уйда йук. Сменда.
Чарчаб квартирага келиб ухлаб колдим., турсам нак ярим кеча. Зерикдим. Кечки овкат бозорига бориб у бу нарса олиб Одилни ёнига кетдим.

Больницада жимлик, факат Одилни хонаси хаммомда кикир кикир кулгу. Кирсам Одилни олдида эшикга орка килиб деворга суяниб Одил билан бир хамшира киз гаплашиб туришган экан.

-Айнибсанде -дея кулиб кела бошладим. Халиги киз овозимн  эшитиб шартта газ тарафдаги хонага кириб кетди. Хайрон булдим, хеч нарсани устидан чикганим йук, шунчаки гаплашиб кулишиб утиришганди.

-Ие каёкка кочас, бу дустим, окам десам хам булади буёкка чикинг танишинг, исми Джамшер.

Одил билан куришиб столга пакетни куйиб иккимиз халиги кизга тикилиб колдик, кизик нега деразага капишиб бизага орка килиб турибди тушунмасдим.

-Джамшер бу Юлдуз, эсингдами гапириб берудим ку, уша киз.

Киз угирилиб лабини тишлаб ранги окариб титраб турарди.

-Асал?!

-Канака Асал? Юлдуз исмлари…

-Асал бу нимасси?

Одил бушашиб утириб колди…

Умидлар, орзулар, руёдир, армон
Чекаётган дардим этар бедармон
Калбим ёлгизликдан кийналар хамон
Сен менинг эмассан, меники эмас.

Билмайман ким учун калбингдаги жой
Кимнинг хаётига берарсан чирой
Менинг мухаббатим армонларга бой
Сен менинг эмассан, меники эмас.

Кунлар,  ойлар,  йиллар-узлуксиз фирок,
Ширин руёбидан орзулар йирок,
Хеч ким сени мендек севолмас бирок…
Мен сенинг эмасман, сеники эмас… (Алиева Нодира)


<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru