Sayyod

September 21, 2007 - Мухаббат ёки улим!

Posted in love or die



(Асаблари таранглар ва 18 ёшга тулмаганлар укимаслиги тавсия килинади)

 …Махаллага келиб шошиб уйга кевомману, кучадаги кушниларни назаридан жахлим чикса чикадики асло уялмасдим. Ха, ха пичирлашларинг, кулларингни бигиз кил, боларингни чакириб уйга камаларин. Ман кайтдим. Ман айбдорман, ман гунохкорман.

Лекин  факат санлага. Узим  ва Оллох  учун эса шунчаки бир бахтсиз банда…

 Эшигимиз хар доимгидек очик. Йук, аввалги Джамшер уйи булгани учунмас, бу уйда факатгина бир бечорахол кампирдан булак хеч нима ва хеч кимса колмагани учунгина.

 Йулакданок кирдиму…айвонга секингина мураладим, ё Оллох онам ишкилиб тирик булсинла де. Ёшлигимдан шу ахвол, бирон иш килиб куярдиму, жанжал туполондан кетиб айш ишратга берилиб ичиб келардиму, уйга киришданок юрак дорисини хиди уриши билан остонага утириб йиглардим.

Киролмасдимам кетолмасдимам.

Куркардим киргани тирикмикан онам деб, куркардим кетишга хам, тоби кочса ким тез ёрдам чакиради деб

Уйга келганизда эшик тагиданок юрак дорисини хиди келишидан узга энг каттик огрик йук бу дунёда. Инсонни шу кадар кучсиз килар вакт бу…Уйга хар келар чоги шундан куркиб Худодан сурардим…

 Нима кили шунака шух бола буб тугилган булсам?

 Йук, чидолмадим, тезда утиб айвон деразасига караб Она ман келдим дедиму хурсандчилиимдан тез тез нафас ола бошладим. Худога шукур, онам намоз укиб утирибдилар, хар галгидек.

Эх доим ишдан кайтар чогим айнан онамни намоз укияптганларини устидан чикардим. Айнан ишлаб юрган чогларим.

 Демак бу Аллохнинг нишонаси, демак хаммаси яхши булади!



-2-


…Наво дерлар вафо дерлар

Вафони бедаво дерлар

Махалангдан утар булсам

 Отаси йук гадо дерлар…    (Т.Содиков)

 

Исмим Одил, ёшим 19 да. Тошкент шахридаги Генерал Узоков томонларига кучиб келганимизда эндигина 10 синфга утгандим, 16 ёшларим чоги. Махалла билан хар доимгидек оилам тез киришиб кетди. Манам  мактабда тез киришиб кетдим, узи бизани оиламизда тарбия юкори погонада, ундан ташкари оиламиз хар каёкда тезда  хурматга сазовор булади. Оилавий тирикчилигигимиз кунжутдан конфет килиб сотишдан иборат. Даромад яхшигина, лекин мехнати жуда огир. Оилада энг катта угилман, синглим ва укам хам бор.

 Кушниларимиз яхши…лекин… икки хонадон наридаги оила жудам галатирок. Сора холани хамма хурмат килиб уйларига укитишга чикишса, якка-ю ягона угли Джамшерни эса хеч кимни курарга кузи йук. Бутун махала тугул бир район билади ва куркади. Янги мактабимни тугатган. Келган кунимизок бизани огохлантиришди, эхтиёт булила, угри бола, наркоман бола ва хоказо.

Куч кулонлани туширвотган пайтимиз Жигули мошинаси  кучани бошидан варанглаб «босиб» келиб , бизани олдимизда секинлашди, ойналари кора рангда булгани учун ичида кимлиги тушуниб булмасди, шундок олдимда тухтагандек булиб, бирдан тезлашиб пастга караб куздан йуколди. Дилшода киз кушни чопа келиб «Джамшер улгур куз ташади шекил молилага» тезро туширила деб хавотирланди.

Хеч тушуномасдим бунча хайикиш, бунча вохма? Бу Дилшодаям сал «анакарок», бошка бир кушнимиз этгандек «доли-гули бир коп ёнгок», тоба бир хафта уйлабман нимейкан деб.  

Лакаби Ина экан, нега Ина деб сурасам, Асрор кушним кула кула этберди, Джамшер бир куни онаси узок кариндошиникига кетганида, икки урис киз билан уйига келган, эрталаб бири сут ичгиси келган. Мастуралар эса сут катик сотиб тирикчилик килишади, Джамшер «иди вон тама одна есть Диличка, выйдеш справа первая дверь, вот и спроси у нее» деб пул бериб чикарган. У урис улгур кайпдан уйгониб бош огригидан нотугри эшитиб Диличкамас Инночка деб эшитган ва эшикни очиб кириб ховлида «Иннуля, Инночка, Инннеса» дермиш. Дилшода нима бало деб чикса бир урис киз «Ой привет Ин, дай мне молока вот деньги Джамшер попросил»

-Вой патин тукилгуре, ман хали Ин булдимми? Нимани ини деди ману у  яшшамагур?

 -А ну извини, ты обиделась что  сокращенно  Ин сказала да? Ну я же незнаю как полное Инесса? Инна?

-Дилшодаман Дилшода!

 Шу шу Джамшер Дилшодани курса Ина деб чакирадиган булган, бутун махаллаям.

 Мактаб бошланишига хали бир ойча бор пайтлар, хали махаллада деярли биронта дуст топганимам йук. У пайтлар хаммадаям телефон булмасди, бизадаям йук. Уртокларим узок Штаб махалласида колишган.  Мен тенги болалардан бу махаллада деярли хечким хам йук экан. Адашмасам факат Джамшер. Лекин мана анча вакт утибдики хали курганим йук уни. Кечкурун факат мошинасини овози келади, ва эрталабга якин келади.

Бир куни тобим булмади ва онам Сора холамникига олиб чикмокчи булдила-ю «углини мошинаси турипти, бориб узим сураб чики, балки ухлавотгандур» деб хабар олгани чикиб кеттила. Кайтиб  «Бор узинг чика кол, угли йугакан,» дедила. Манку хичнамадан курмовдим хам.

Оддийгина ховли, бир нимаси бор, уйдан канакадур файз сезилиб туради. Кираверишда унг тарафдан ойнали айвон бошланиб айвонни айланиб унгга утиб сал нари юрилсагина эшик келади. Унгача айвонда ким борлигинию куриб куришишгаям улгуради одам.

Бир муштипаргина 60 ларга етиб колган онахон кутиб олди. Кузларидан нур ёгилиб турарди. Тоба, нахотки шу уша махала зир титрайдиган боланинг онаси?

-Ассалому алейкум хола

- Волекум салом, ке углим ке, отин нимади?

-Одил

-Кир нега турибсан, хах кушнилар-а сал коса одами махлукка чикариб куйишади-я, углим Джамшерни бу кушнилага нима огирлиги тушибди хайронман. Мана опениям куркитиб куйишибди, сани чикаришдан олдин разведка киб кетти – дея куларди.

Кулига сочик олиб ичига пиёз бошини, туз, исирик булаклари ва котган нонларни солиб, тугиб укишга тайинлана бошлади.

-Тоба, Джамшерим Яхши бола, сал шухрокде, бировга ёмонлиги йук. Отаси йук шурликни, узини хурсанд киб юрадиде, хазилкаш. Углимдан асло куркмагин болам хуп?

-Йук, йук хола, углиззи курмадимам хали.

 Тугриси билмадим ростанам балки куллари енгилми? Ростанам Аллох буюрганми лекин, роса енгил булиб чикдим.

 Эшикдан чикдиму уйга якинлашиб колган бир йигитни курдим, тупа тугри ман томон кевотганди. Билдим Джамшерлигини, билиш кийинмасди.

Дархакикат кадамидан ут чакнар, хайбати валломатиниям хуркитарди. Ёши 17-18 ёшлардаги бу йигитни курганизда   жа наркоман деб булмасдику лекин угри шпана деб уйлаш тайин эди. Наркоманла килтирик булади бу эса забардаст коматли, катта катта кузли, кош кузлари коп кора туппа тузук чиройликкина бола эди. Агар бу хакда келишимдан шунча афсоналар айтишмаганда ишонмасдим шу бола канакадур ёмон деб.

Якинлашган сайин ёшига хос булмаган салобати борлиги сезиларди ва одамни босарди.

 -Кимсан ув? Нима кивосан бутта Васек? Хози бир уриб акаше кип куйими турше?

-Йуге не урас , ман ану енги кушниламан отим Одил, Сора холамми ёнига чикудим ану укитишга.

 Шунаканги ках каха отиб кулди ки эсим чикиб кетди.

 -Мунча содда бумасен, хазиллашдим, Одилман дегин? Яхши гаплашармиз хали-деб кулиб кириб кетди уйига.

 Эртаси кун кундузи куча хеч зот йук, кучадаги каравотда осмонга караб  турсам самолет ута бошлади, роса самолетлага кизикамн, хаммасини пастдан туриб этиб беролиман, беихтиёр Ил-76 девордим.

 -Йуге, каттан билдин?

 Карасам тепамда олма тишлаб кулиб Джамшер турибди

 Шу  утирганча кечгача кучага кушнила чикиб бири супуришга бири бошка иш билан то кеч тушгунча роса гаплашибмиз. Шу кундан дустлашиб колдик. Билмадим, балки ман билан уз тенгкурини топдими, ёки ростанам махалла оширворганми, лекин бир биримизга сухбатда роса мос тушдик. Гаплариям аклли…

Факат сал купрок сукинаркан.


-3-



Ким тикон ким лоламиз

Уйлаб уйлаб толамиз

Бу беш кунлик дунёда

Биз Худога соламиз (Юлдуз)

 

Ишонасизми икки умуман бошка бошка хаёт вакилини дустлашишига? Нима  мослик? Кунгилни ухшашлигида. Дустинг ким этаман сани кимлигини дейишади. Нотугри томони бор экан. Ота онам хамма дустлигимизга карши. Ман Джамшерни тушунаман, у ман билан бошкача узгача, кунглини очади.  Ота онамга хеч каерга у билан бормиман факат куз олдилада шу кучада уша калавотда гаплашиб утираман, бунда бузулмиману деганимдан кейингина рухсат зурга олдим. Джамшерни ошналари куп, хаммаси бузулиб булган, кайсилари камалган, кайсилари нашаванд кайсилари тамом булган  угри ва киссавурлар. Унга эса дуст керак. Улар билан хаётини аччик дамларига кайтишдан кочиб аламини уша тудаларда оларкан. Лекин дуст унга дардкаши жуда керак. Уларни орасида кунгилни очиш дардлашиш тушунчалари булмасакан. Уят узига хос. Гап бундаяммас, одамни инсонийлик тарафиям гохида худди шунга инсонларни излиди,  кунглини тамом булган киссавурга ким енгил оча олади?

 Мактабга чикган кезларим хар бир мактабда булгани каби янги болага асаб тегарлик булиши мумкин, айникса ман кирган мактаб, нак Шайхонтохур тумани-я. Лекин Джамшер номидан бу мактабнинг хар бир курилган гишти бир жойидан силжиб куяди. Кучада турибман звонокни кутиб, бир туда боллар ёнимда сигарета чакиб ман томонга пачкасини отворишди. Нимаям кила оламан манга тегмади, лекин мени олдимга тушди, бир гижиндим. Шу пайт вонгиллаган овоз эштилди, ок тонированный Жигули. Джамшер!

Нак олдимда тухтатди, атрофга карасам биттаям бола комаган.

 -Ну че махалладош, нега бутта турибсан, нука пошли.

 Мактабга кираяпмиз, укитиувчилар шунаканги карашлар кивотти энди манга. Лекин Джамшерни шунчаки хулиган деб адашган эканман. Кейинги вокеалар…

 Хозирча мактабга кайтамиз.

 -Эххей Мархабо па солекум калесиз, мани роса согинвотгандурсиз?

 -Вой Джамшер, улибманми согиниб шута бусен хар доим.

 -Бизага хизматла йуми, хеч ким сакрамаяптими мактабда?

 -Ха йук Джамшер, мактаб энди бошланвотти, нима булса узимиза топармиз сани, этганча рахмат  ремонтни кутарибсан узин маладес. Шу сал шухлигини этмаса зур болсанде, булди кил энди уйлан кара курган одами кузи сузилади, зап чиройли бола бугансан, узи доим чиройли бугансан энди кота булиб янаям очилибсан, вой войе бу соколини осен бумидими? Хинд киноларидигидан бупсан копсан, бу ким уртогинми, танимаяпман енги бола шекил а?

 -Бу мани братишкам, Одил, холамми угли, и бир махаллада турамиз, карен топшириб кетвотман,  гап уёда турсин биттаси ёмон караса кузини сугурволаман окейми опахон?

 -Вой сурисана Джамшер, булди вой узимми углимде карийман, узи санга ухшаб кетарканми, кош кузи бирде. Хози синфини билбераман. Отин фамилен нимейди? 11-а экан, хози, хой Музап мана енги бола бор синфинга об кет.

 -Ассаломалекум Джамшерака -  бир бола зурга зурга келиб кули титраб кулини узатди.

 -Э боре аёкка турше, узим бирга бораман, манбуни курвоссанми силани синфга бу Одил оти тушундими? Сур бутдан бир икки уч ацть два тез!

 Кочди шурлик, шунаканги галати буб кетвотман, пушаймонам булдим шу пайт у билан махалладошлигимга.

 Тепага синфга бирга кирди хаммага салом деб  укишдан кесен уйдаман чикарсан деб кетди.

Бир ойча хеч ким ман билан гаплашмади синфда. Хамма галати карарди. Тугри болар кул бериб сурашишар шу дарсга мактабга оид гап суз холос. Каттанам  Джамшер келди, кайтанга хамма нарсани дабдала килди деб уйладим. Кейинчалик сал сал урганиб дустлаша бошлашди.

 Джамшер билан хар куни куришардик, лекин уйига кирмасдим, у хам. Хич каёда ишламаса тушунмасдим катан унда шунча пул, доим айш ишрат, лекин мани олдимда маст  холда булмасди.

 Бир куни мактабдан кайтвотсам синфдошларим билан калавотда кучада утирибди. Кулида пиво, маст.

 -Кани бекин хаммен сур бутдан, тез бир икки уч ацть два!

 -Салом Джам, нима кереги бо шунака ишши? Уртоларим ку, узи энди уртолашвотудим синфдошла билан яна..

 -Ман сани уртогинман, бу мишкиламас, сан манга кересан улагамас.

 -Иффо нима ичгансан кучани бошигача хидин моллани агдарвоттику

 -Узр Одил  ичдим. Сан чи роса ман учун чи бир ану фариштаде боласанде, ёмон ховос киламан санга, пок боласан, сани авайлаш кере  сан шундолигинча колишин кере, сани кунглинг гудак. Манам шунакейдим Одил…ишонмисан. Тепенда отен бумаса ёмонакан. Бугани билан нима килуди бита ю бита угил диб хамма нарсани рухсат бериб холаганимми обериб. Ундан кура уласи килиб тепмасмиди, тайёр бумасмидим хаёт кийинчилигига? Ташаб кетаракан кийинчиликка ургатмасмиди? Урмасмиди ишлатмасмиди молде?

 -Джам булди кил утган одамга мумкинмас унака нарса..

 -Э ээ нимани биласан …Санчи укишга кириб кисиб укигин кейин ишга кир хуп? Манга ухшаб биринчи курсда ташаб кетма. А так ман узим кариман, тепиб тепиб укитаман. Адам улгандан кейин ахволимми курсенидинг. Тугри ушандаям шухидим лекин жиноятга кул урмасдим…

 -Жиноятга? Тушунмадим?

 -Хози тушунасан, утир мошинага.

 Шундай диб туриб мошинаси томон кета бошлади.

 -Вай Джам ман энди мактабдан, хали уйга …

 -Э мана шу махаллани бошидиги мачитга бирровга юр ее

 Мачитни олдига келсак эшик тагида бир йигит турган экан, шу мачитда яшаб укиб юрган болладан.

 -Хуш келдими имомларин?

 -Ха ока хозир .

 Ёши 50 лардан ошган бир киши чикиб украйиб каради бизага.

 -Яна ичдингми Джамшер? Качон сан одам буласан болам? Яна мачитга кеганини кара

 -Окам, нега мандан ану итваччалариз пулли омаяпти? Нега рухсат бермаяпсиз?

 -Бутун махала дод дийди дастингдан, кимга кере харом пул? Бор ишла одам булиб кейин…

 -Ман хайр эхсон кивотман, омасликка хаккиз йук. Кимми нима иши бор харомми ёми, ким ушабди?

 -Ким булишидан катъий назар яхшимас чиркиратиб олиб кейин бизага беришга, омиман булди, билми хуп деб юрудим, мачиттиям харом килдин бола, куй бор кет керемас пулингам бошкасиям. Билмасамам бошкайди,  охирги килигинг…

Уялмисанми Джамшер? Узини махалладошинг-а ? Кимга ёмонлиги тегувди Носирни?  Тупа тузу ишлаб, халол..

 -Нима энди бурини огзи есаям емасаям конми? Ман причем уни уйини угри урган буса? Ментла хидлаб мандан хишнама топмади ку, биринчи булиб ман-ку крайний. Сразу хаммаси манга.

 Кейин окам, билмасейз билволин, Носир хужа курсинга халол, ишидаги кирдикорларини мандан сурен,  канака кизиде ёш кизчала билан саунада курмаганларимми ?

Канака махинацияларини билмиманми? Нимага бирданига мандан омаяпганизиям билмиманми? Шунча йил худди билмовдиз канака килиб силага пул бервотганимми, Носирни ишидан кейин ментла искаб юриптиде курквоссиз, э манга карен ман хали хеч качон узимми махаллами в обиду не давал, Носирда мани кулим йук, гапимга жавоб бераман, а ман кидирмиманам, ёрдамам бермиман, баттар бусин у кари туллакга буям кам. Сиздага имомга хайф, омасейз омен, детдомга бераман.


-4-

Джамшер бизнинг давримиздаги Робин Гудлардан экан. Болаликдан хеч нимага кам булмаган, якка-ю ягона угил отаси улимидан кейин куп нарсани билиб олган. Ишхонасида бошликларидан бири хар канча бир икки «левый» ишларни айтса хам кунмай, шундок хам яхшигина ойликка шукр килиб келган. Вакти вакти билан улар ишдан бушашни талаб кила бошлашган, мана шу асаблар исканжасида юраги бардош беролмай ишдан тез ёрдамда олиб кетишган. Халигача коронгу нима булган нима куйган. Кизиги Джамшер хар канча шух  булмасин институтга уз кучи билан кирган, мактабда хам хар канча шухлик туполон килмасин хохлаган дарсдан бемалол жавоб берган. Отаси айни институтда укишни бошлаган чоглари оламдан утиб умуман узгарган.

Аввала атрофига хар хил хамтовоклар йигиб кейин уша отасини ишхонасидаги хамма амалдорларни бирма-бир тушира бошлаган. Кимга саунада кизларни «подстава» килиб, кимни уйини тунаб, кимни мошинасини олиб кочиб. Купинча асосий ишни Джамшер бажарганлиги ва унда мохирлик курсатгани учун  тез орада Тошкетдаги угрилар орасида маълум эътибор ва хурматга сазовор булди. Узига теган улушдан эса уйга харажат ва бошка чикимларни кераглигича килиб колган катта микдорини масжид, болалар уйи, ногиронлар уйига берарди.

Мактабда укиб юрган чогларим Джамшер хакида канча жиноий афсоналар билан бирга шунча хайрон коларлик даражасидаги хотамтойликлар хакида эшита бошладим.

Кайси кушнини турмадан пул билан олиб колгани, кайси камбагалрок бировни кизини узатишда катта туёнасини, ва бир кушнимизни операциясига хам пул тулаганлигини…

Нимага шунда хам номи ёмонлигини тушунмасдим. Кейинчалик билишимча, онасигаям хаммага йулга юрвомман деб алдаган экан. Лекин хар канча кай бир йусинда машхур булсанг барибир эл назарига тушаркансан. Хох домла бул хох котил, хох бокира бул хох фохиша.

Шурлик муштипар онасигина хамма нарсадан бехабар. Одамлар шу мунисгина аёлни кунглини ранжитишга ботинишмасди. Шундок хам шу  боласидан бошка хеч кими йук буларни.

Мана энди ундан хеч ким пул олгиси йук. Кушнилар хам кунда кунора Джамшердан карз кутарадиганлариям четлаб утишади. Нахотки билишмаган? Йук, билишган, шунчаки овоза булгандан кейин бирданига узгаришган. Эх…

 -Тушунаман яхшиликни лекин нимага бировни хаккига?

 -Э канака хак? Нимла девоссан? Сан битта кургин улани канака хак овотганини, маши бечоралани хакини сугуриб евоттию, не караб туриш кере? Зурли килиб обкуйиш кере и булди тамом, ман буни гунох ва харом деб билмиман. Кучада юриб-чи бору, умуман кузим очилди Одил. Сан у нарсалани курмагин, мандан эшит и хулоса кивур, факат манга акл ургатма бефойда, мани уже умримми хар бир бекати белгиланган.

 Сила у пуштиранг очкилани кийволиб юрвурасила бу халол бу халолмас, бу тугри бу нотугрилаб. Ана амал тегкандан кейин ану букалани семиришини курсенчи, харом чучка  холига келишади,  халк олдида кандоки! Пул келиб хар нарсани татиб курган сари унданда таъкикланганини истиди, сотволади бумаса куч билан олади, и уша кучга пул тулиди.

 Тошкенни кечкурунини курганмисан сан узи? Курмагинам. Квартира сауналада нимала бувотганини билмисан Одил. Хар канака жа*аблани куриб бокирасини истиди, кейин ёшини, кейин янаям ёшини кейин она сути огзидан кетмаганини истиди бу ифлосла, хайронсана? Эх нафс ёмон нарса, а улага бу оддий хол, жонига тегади, кейин таъкикланган нарсага утади.

Как же так нимага пулим бор и манга таъкик?!

Нима  учун унда бойман агар манга таъкик булса?!

 Мана улани тамоили!

Э тоба ишонасанми гудек киззи обчикиб кеганман ушаттан, пешанасидан варанглатиб отардиму уша иплосси шундогам гунохим куп, Худо берган умрини мани хакким йук деб уласиде кип тепиб чикиб кетганман. 500 доллар билан институтга киришга рози буганакан бечора. Кишлогига обориб ташадимде уйдиларига хаммасини этдим, урсин уласи килиб Тошкентга укишга кетган кизини.  А сан манга бутда халол, гунох Худо дийсан. Ман учун Худо бу….онамни намоз укивотганлари Одил…

Уйга келаману онамни намоз укивотганларини куриб Худони хис киламан… Институтни ташашдан олдин ишладимам. Одамга ухшаб. Ярим йилча ишладим, дилимдаги огрикни босиб, кунглимдиги ярамни бекитиб индами ишладим, бу ойликка йулкирамми узи кетиб колса…Йулгаям юрдим тугриси олдин. Чегарада нимала бувотти билмисан, поффигу камера турибдими бошкасими хамма нарсани нархи бор. Агар сан юлмасен бутта сани юлишади. Мактабинда утмадими дарсдан «Яшаш учун кураш» темасини? Биологиядамидией бор шунака дарс,  бу хаёт, курашмасен енгиласан. Тушунвоссанми?

 Хуш, бу гапладан кейин нимаям жавоб бера оламан? Кучани курган, мандан кота, манку энди 11 синфни битирвотган уй-укиш тамоилида яшидиган бита бола бусам. Шундогам гапириб берган нарсаларидан хайрону лол булсам. Барибир ачинаман, униям узини хакикати бор.

 -Орзуларимам  борийди Одил - давомлади Джамшер, ишлиман уйланаман бола чака. Кучада кизлани куриб, ишонасанми курмаганим комади, уже чи хич кайси кизга ишонмиман. Битта гирт  а* (фохиша) бор, хижобдан трассагача, трассадан хижобгача хаёти. Тузуро болани топвоса вой шунака ролга кириб хижобга кирволади эргаям тегволади, Юнусободди 18 кварталини ушаб куйган телкаладан, Гуля оти. Ажрашиши билан туради мошина йулда кук кузларини сузиб. Якинда курудим  бозорда, яна битта лоххи топвопти, мани куриб ерга караб утиб кетвотти, бир уриб хижобини йиртиб шарманда кили дидиму онам ёнимдейдила.. Яхшилаб карасам бола тупа тузу, лекин купол киганда лохде. 18-19 ёшли бола  ичида олов кайнавотти, Гуляни стратегиси шунака ёш киз курмаган боллани топадиде, постелда профессионалигини курсатиб халиги болани бошини айлантирволади, а бу ёшдиги бола каёгидиги калласи билан уйлиди? Бу табиат Одил, мияси буйрук бермиди тушунвоссана, а Гуля буса «вой энди нима, булади вой ман киз боледим», агар сал коттаро сал кучани татиганро булса и уйланган бусаям шунаканги макрла килади-ки хотиниданам кере буса ажратволади. Ювинтириб, кийимларини дазмоллаб овкатла пишириб энди узини шунаканги золушка киладики, постельда шунаканги ишла киладики халиги уйланганам чи богланиб колади. Уйлангандан кейин барибир хотин узгаради, жиртиллашши бошлиди, талаб килади, постелда кондирмиди, тугриди узбек пок хотинла нимани билсин постели?

Улага бу факат тугиш учун буса, манбу искиртла буса уша эркени бу нафси билан тортволади тушунвоссанми? А так умный окахонлани тушунаман, бориб улага факат харомини ташаб яна оиласига кайтишини, а бунака Гулядакала узини хотинлик даражасидаям кандоклигини намоён килади. И халиги авцала уйлиди, хотиним семириб кетти, постелда кониктирмиди, куп чахливуради, манбу буса мана биринчи кундан носкигимгача тахт килиб дазмоллаб ювиб тараб чиройли гапириб турса.

Одил билиб куй фохиша хеч качон хотин бумиди! У просто узини курсатади шунака, бу уни макри. Фохиша бу фохиша и тамом.

 Джамшерни охирги сузлари бутун умрини узгартириши ва бу гапга яна кайтиш, ман билан айнан шу мавзу учун юз курмас булиб кетишини шу топда билмасди.

Балки «не суди да судим не будешь» сузлари худди шу сузниг маъноси-ю сузнинг узидек келишиям такдир хазилимикан?...


-5-

Мактабни битириб узимми билмимга таяниб репетиторсиз, тайёргарчиликсиз институтга харакат килдим. Яна келиб келиб юридическийга. Киролмадим.
Аламимдан уйда конфет килишга тушдим. Адамдан пул олиб алохида стол ясатиб алохида кунжут, козон ва шакар узимга сотиб олиб узим учун заказ ола бошладим. Уйда иш икки баробар кайнай бошлади. Купинча адамгиланиям заказлигисига карашишам мани буйнимга тушарди. Кийнала бошладим, лекин ишлаб пул йигишим шарт эди. Ниятимга узим етишим кере деб. Унингчун репетитор бало баттар кили дедимде.

Бир куни эрталаб айвонга чикиб кевотсам опам билан адамми гапларини эшитиб колдим.
-Адаси, ану углизга этин, шу Джамшерга кушилмасин. Хамма гапирвотти, туппа тузу мумингина кобилгина болейз буса у билан нимани гаплашади диб. Бунакала атайин узига алдаб сулдаб ургатволиб нинага утказади, кейина ана курасиз хамма нарсани сотмагунча тоба килдим.
-Э напасин курсин жиннимисан хотин? Болени яхши билмисанми? Калласи яхши ишлиди бировни алдовига учадиганамас. Тугри соддалиги бор ёш хали лекин айнан шу Джамшер билан дустлигига каршимасман. Анави куни уйкум кеми ховлига чиксам эшик очик, якин борсам эшини тегида Одил гаплашиб утирганакан Джамшер билан. Анча кулок тутиб турдим. Жа санла уйлагандака тамом буган одаммасакан Джамшер. Гаплари аклли аклли, умрида наркотик билан шугулланмаган, гапида унакалани улган одам деб биламан деганди. Хелбатини карасенчи уни, тогни урса талкон килади-я. Наркоманлани курганмисан э. Углингга укасидек маслахатла бериб гаплашишвотуди. Анча эшитиб шу болага умуман фикрим узгарди. Хаётта купини курганман, ёшмасман билсам кере ок билан корани ажратишши. Куй хотин, боллани уз холига куй. Ундан кура хадеб кушиникига гийбатлашгани чопвурмасдан узини заказларини кил, Одилли грузит киб ташабсан. Узиники тикилиб ётибди.

Бунча тонг хуш булмаса а!

Биттаю битта уртогим, маслахатдошим. Урганибам колдим. Инсон итгам мушуккаям одатгаям урганади. Буёкда тирик жон булса. Дунёкараш мос тушса.

Орадан ярим йил утгач манга повестка келди. Армияга. Джамшер роса кулиб «Сур армияга» дейди. Йук, Адам гаплашиб альтернатив килиб бердила. Факат хар хафта бирровга уша утадиган больницага бориб туришим керегакан. Белгиланган кун бордим. Приемный покойда утирсам булим мудири келиб гаплашиб, булди колдинг эртага эрталаб соат саккизда кетасан деса борми?
Бир смена 24  соат булиб эрталаб 8 дан 8 гача каталка (аравача) ни гир уёкка, гирр этиб буёкка касал ташиш экан. Аксига олиб хамма уйидан овкат олиб келиб иситиб уша ерда овкатланар экан. Булимларга осонрок, у ерда овкат таркатишади беморларга, ушандан улаям ейишади. Янаям аксига олиб иш жойимни ташлаб кетиб булмайди кучадан егулик олиб кели дисам. Бирдан касал келиб колиши мумкин. Бир сменда мендага санитар-носильщик  «касал ташувчи фаррош» дан приемный покойда 2та булиши керак. Мани колдиришгани аксига олиб иккаласиям кемаганидан экан. Яхшиям приемный покойда дежур турадиган  духтирлар, медсестралар ва санитаркалар ургатиб караб туришди. Овкатгаям таклиф килишди-ю уялдим. Узимда бор хали корним тук деб куявердим.
Янги бола кепти деб кечки махал бир дунё булимлардан медсестра кизла бостириб кеса борми. Хайрон колдим. Билмадим махалладан булганимгами, ё тарбиями лекин кизлар жудаям узини эркин хис килар, манга хазиллари галатирок, билмадим…

-Вой вуууй, ха улларинга чиройли бола кепти диб чопиб кеганилани, кани давай иш жойларинга борларин, куймаларин шуниям. Бунга тега курмаларин, куриниб турибди тарбияли хали кузи очилмаган экан. Кузини очвормаларин. Бахромми буздуларин, Отабекниям буни кара нак фариштадек а, туф туф куз тегмасин роса куёв килишли болейкан узиям. Вой битта битта кесаларин уласанлами, болани уялтирмасдан?

Сал ёши утган приемный покойдаги жаррохлик хонасидан бу медсестра жа ажойиб эди, уялтирди одамми.
Кизлар сузилиб сузилиб, уз булимларига таклиф килиб чикиб кетишди. Бир пайт мошинани сигналини босиб босиб чалиб якинлашяптгани овози эштилди, халиги медсестра манга караб:

-Тур тез аравени эшини олдига обор, машнака сигнал чалиб кеса аварийний, тез кутаришиб аравенга согинде травматалогия хонасига обкир, улар холда булса реанимацияга, бизаям караб этиб турамиз катгалигини сан чопвур бор тез, ану киришда чапдаги биринчи хона травматология, ман унгача утдаги медсестрасини сани ёрдамга юбораман.
Арофаааат, хой Ароофаааат, енги болага карашин аварийни кепти шекил.

Туриб тез аравани эшикдан олиб чиксам шофер жон холада орка эшикни очди, ичида…астофириллох.. учта киз бири бирини устида алламбало холатда ётарди, бу пайт куркишга вакт булмас экан, кимдур билмиман ёрдам бериб битасини олиб кириб кетишди, шофер мани аравачамга биттасини солди, яна биттасини оркадан келган мошинадаги болалар ёрдамлашди. Травматологияга олиб кирганимда халиги аравачамдаги кизни оёклари галати ётарди, маска такиб олган аёл Арофат опа медсестра манга ахамият бермай оёгини тугирлавор деди, айлантирсам тоба хар каёка айланади, худди суяги йукдек. Киз кузларини катта катта очиб тез тез нафас олар, нима бало огрик сезмасмиди (кейин билсам бу шок холати экан бунда касал узини билмас экан, лекин тезда шокдан чикармаса одам улиши хам мумкин экан), оёгини тагига темир (шина) куйиб духтир укол кила болади ва урашаетган пайтда мандан халиги медсестра тортиб ушлаб тур деди. Тортиб ушлаб турибману ундаги галати суякларни овозига…карамай деб медсестрага караб турибману кузим коронгулаша бошлади. Аник курганим Арофат опа медсестра манга караб туриб «Вой бу енги бола шекил ранги окарвотти» бор борако чик….

-Хей! Хой бачо! Туреее одами эсини чикарвордин.

Кузимми очсам уша травматологияда кушеткада ётибман, тепамда Джамшер.

-Э ула одами куркитми. Бизаникига телефон килиб куйсен улармидин бутдан, уйиндигила хавотир олиб ётибди, узим топаман деб келдим. Кесам ётибсан ерга аганаб травматологияни остонасига. Бечара касалам коп кети деди. –дея котиб котиб кулди.

-Биринчи кунинг шекил, у бу нарса еганмидинг -Арофат опа бир аччик уткир хидли пахтани бурнимга сукгани сукган эди

-Хали этдимку енги бола кеган чакирила овкатга дегандиму, отин нима сани санитар? Ман Маъруф буламан травматолог.

-Одил.. -зурга тура бошладим.

-Юр ман санга у бу нарса обкелдим овкатланишга, билудим шунака булишини.

Джамшер билан санитарлар хонамизга кирдик, хона деб хам булмайди. Хаммомсифат, битта электр печи, битта кушетка, буёги парда тортилган ванна.  Оралигида каридор сифат утиш ва у ерда тумбочка ва икки томони иккита стул. Шу ерда овкатланиш жойи экан. Бомжлар келса чумилтириш хам бизани буйнимизда экан. Хирургияга етадиган операция килинадиган ва аппендицитлар билан келганларниям бизлар санитарлар «обработка» (станок ёрдамида операция килинадгиан жойларни теридаги юнглардан халос килиш) килишимиз керак экан. Ишкилиб гирт дузахи иш.
Одамга ухшаб овкатланибам  булмайди, битта приемный покойга битта шу ерда газплтиаси булганига хали у медсестра овкат иситади, хали бу санитарка чой куяди. Мендан ташкари яна битта киз санитарка хам дежур тураркан, факат  касал ташимиди хоналарни ювади, киз бола келса обработкани у килади. Аёл бомжларни у чумилтириши керак. Уни хонаси йук, хонама хона медсестралар билан юришади, ухлагиси келса улар раздевалкада ухларкан.

Джамшер бир пакет килиб товук, хасип,  хоним сок килиб кечки егулик бозоридан обкепти.

-Тугрисини эт, качон овкатланудинг?

-Эрталаб…

-Э ул.

-Санитаааарыыы, ой. Ваув  надоже какие санитары новые ммм, такие красавчики, привет меня зовут Лена.

-Драсьте Одил.

-Привет Лен я Жеребец.

-Ух ты какой, видно какой ты. Обычно тут молодые а ты смотрю далеко не молодой чеж на такую работу устроился.

-Нет я к братишке пришел, вот он новичек, чтож вы девченки не присмотрели за ним то а? С голоду в обморок упал.

-Ээээ Джам..

-А девченки приглашали, уже сказали,  сам он какой то отмороженный, ну ничо все они вначале такие, а ты похож на него. Ну у нас там труп, в морг нада везти, вот и поможеш братишке мне уже сказали что он бедный за двоих сегодня.

-Леночка идем вместе пусть он пока покушает, я сам помогу. Одил бер кани халатини.

Иккаласи бир бирига куз уриштириб чикиб кетишди.

Шу билан Джамшерни тонгга якин курдим. Эндигина кушеткага эгилиб-букилиб зурга ковушиб ухлашга кузим илинганакан.

-Одил жаннатга тушибсанку

-Эээ борее, шуттаям жим юрма. Уйга бормисанми Сорапамам хавотир бувотган бусала кере.

-Бу сан ахмок, реанимациядан уйга телефон киб куйдим. Силага якин Омонакалагаям киб куйдим этиб куйишди эрталаб келишини смендалигини.

Эрталаб соат 7ларда яна касал келди, ули ули диб туриб униям булимига кузатдим. Купчик касаллар аравачага мухтож булмасаям, ётгиси келмасаям кулимга касаллик варакасини тутказиб булимишгача олиб бориш зиммамда эди. Охирги касалли обкетвотману шу касаллик варакаси билан манман касал обколингла дегиларим кеп кетди.

Эрталаб соат саккизга якин приемный покойга кираверишдаги кучани сув сепиб гулларга сув куйиш, кишда кор кураш хам бизни буйнимизда экан.
Энди шланкани олиб судраб чиксам Джамшер мошинасида ётибди.

Эрталабгача узиям биттаям киз комагандур дастидан.

Соат саккизларда кип кизил тикосини миниб Люба, приемный покой мудири келиб, мани гижим кийимларим, тузгиган сочларим, осилиб кетган юзим ва хоргин ахволимга караб:

-Ну что Адылчик, жив? Бедненький измучался да? Ну что поделать никого не было пришлось тебя оставить сразу. Ладно иди уже домой завтра оформишься, трудовой нету да? Ну ничего тут откроем. Сейчас ты  у старшей медсестры оставь свои координаты, телефон домашний и так далее.

-А у меня дома нету телефона.

-Ну тогда у старшей медсестры спроси когда у тебя следующая смена и все иди уже.

Кейингиси нак бир хафтадан кейин. Худога шукур. Джамшерни зурга уйготиб кеттик уйга.

Джамшердан бошка больницага келмаслигини илтимос килдим. Кизлар кере булса ана шундогам узида талай, мани ишхонамда мани шарманда килишини хохламасдим. Мийгийда кулиб куйди-ю индамади.

Кейинги сменга тайёрланиб нак бир тогорача овкатни олиб кеттим. Кейинги сменларим осонрок кечди, хар холда смендош болалар хар гал хар хил сменга караб узгарсада, хар холда осонрок кечади, хам зерикиш йук. Ва ман енги булсам, куп нарсаларни ургатишди. Иккинчи маротаба хушимдан кетишим янам дахшатлирок булди. Юрак хасталиклари булимидан кайтаётганимда тепадан хирургиядан бир медсестра тепага, операция хонасига чикишимни суради.
Кириш мумкин булмаганлиги боис кутиб турдим чикишини. Кулимга бир ярим метрча узунликда, эни калин трубадек бир огир  эски куйган латталарга уралган нарсани берди.

-Пастдан, реанимациядан  моргни калтини олиб обориб таша. Устидиги латтани опкегин коб кетмасин а.

 Реанимацияга тушсам, эшикни бир киз очди, юзида никоби билан. Лекин кузлари…
Эшикни очди-ю ман-ку майли анкайиб махлиё булиб турибман кузларига, у-чи? Шунака анкайиб турсек буладими? Яхши уни калласи ишлаб колди.

-Келинг, йигит.
-Ану, анака калит, морг… кере…обориш.

Бирам узимни галати хис килдим, бирам узимми уришдим. Канакадур бошкача экан-де киз, кузлари бошкача, овози. Гапирми анкайганим-чи. Уям… Нега унака булди? Йул буйи  нарсагаям ахамият берми кучоклаб кетвурибман. Фуу бунча сасимаса бу, нима бало узи?

Индами обордиму…кундуз куни булишига карамай моргни очишга юрак йук. Очсам, иккта столга ухшаган кафель билан ёпиштирилган коотта сандиксифат одам буйидек алламбало турибди. Бирини устида улик, котиб тарашадек ётган шир ялангоч киши. Иккинчиси буш. Яна ён тарафда темирли. Хар бирини оёк тарафида тешиги бор. Кейинчалик билишимча темири «судебный» экан, колганига уз улими билан улганлар ёткизиларкан. Энди шунаканги куланса хид келарди-ки… тез ташлаб  югуриб чикиб тез тез нафас олиб эшикни ёпай десам эсимга тушиб колди латтани кайтариш кере. Яна тез кириб латтани очдим-у….

Ўзимга келсам реанимациядаман. Реанимациядан калитни ҳалиги қиздан олганимда янгилигимни тушуниб, хирургияга ички телефондан қўнғироқ қилиб, қўлимга нима беришганини сўрабди. Айтишганда, уларни «янги болагаям берадими», дея уришиб, тез шошиб орқамдан келган. Келган-у, моргдаги ҳалиги кишига «напарник» бўлиб ётганимни куриб, бечора судраб ташқарига олиб чиқиб, тезда медбратни чақариб, у билан мани аравага ёткизиб, реанимацияга олиб келишган.

Кўзимни очиб аввал шифтга, кейин атрофимга қарадим. Хонада мендан ташқари икки касал, бири аппаратда бири «капельница»да ётган экан. Турмоқчи бўлдим...

— Ўзингизга келдингизми, йигит?

Вўй...

Бунча...

Намунча...

Тавба, қиз болаям шунақа чиройли бўладими? Аллоҳ гўзаллик тарқатаётганда шу қиздан аямабди. Нега юрагим тез уряпти? Нега ўзимми жиннича тутяпман, а? Ғалати-ғалати гапиряпманмией, қизаряпманмией... Беўхшов, нўноқ ҳис қила бошладим ўзимни.

У булса қўлини биқинига қўйволиб, иккинчи қўли билан маскасини ўйнатиб кулимсираб турарди.

— Ўзиям топишибди, кимга бунақа нарсани беришни, бундан кейин аввал сўранг нима беришётганини,.... йигит.

 Давоми-2 бет

                                                      Бош ижодий сахифа

Post A Comment!

April 9, 2008 -

Posted by Gulnoza
Хикояни давомини тезрок ёзин
Permanent Link

April 9, 2008 - Гулнозага

Posted by Sayyod
Ана тепада 2-бет деганини боссангиз чикадику давоми.
Permanent Link

June 22, 2008 - ...

Posted by Anonymous
..........



Изменения внесены… sardorio на September 30, 2008 в 01:48
Permanent Link

June 22, 2008 - ,,,,,,,,,,,,,,,

Posted by sardorio
,,,,,,,,,,

Изменения внесены… sardorio на September 30, 2008 в 01:49
Permanent Link

September 30, 2008 - ...

Posted by sardorio
Рахмат
Permanent Link

January 3, 2009 - Rang

Posted by R.Azimov
Yaxshi.

Faqat ranglarini o'zgartiring. Odmi rang ma'qul. Qizil, olabula, shapshap ranglardan ko'ra.
Permanent Link

April 1, 2009 - Hayronman

Posted by Olim
Salom, Sayyod! Qalaysiz, yaxshimisiz, sog'ligingiz, kayfityatingiz yaxshimi? Hikoyani o'qidim. Juda yaxshi yozilgan, o'qiganlarda hikoyaning ta'siri kuchli qolishi uchun Toshkent shevasida yozgansiz. Keling, qolgan hikoyalaringizda bunday qilmang ;-) I think you have great soul... may be you know life...
Permanent Link

April 1, 2009 - Uzr, qolib ketibdi...

Posted by Olinm
Respect
Permanent Link

August 29, 2009 - Salom.

Posted by Anonymous
Salom Sayyod. Ijodizda doim omad tiliman. Manga judayam yoqti. Bunchayam tasirli yozgansiz. Togrisi oqib yigladim. Manga judayam judayma yoqti. Rossa tasirli yozgansiz. Muhabbat va olim shunaqa hikoyalarni yana kop yozishizni judayam hohlardim va sizdan kutib qolaman. Albatta yozasiza? Man kutaman. Kotta-kotta romanlani oqib bunchalik tasirlanmagandim. Qoyil. Insonni ichki kechinmalarini odiiy tilda zor yetqizdirib va chintirib bera olgansiz.Iltimos Sayyod agar shunaqa hikoyalariz bosa tezroq va yanayam tezroq yozib, tugatib bizaga yetqizdirin. Xopmi?
Sizga omad tiliman.


GULBAHOR.
Permanent Link

September 15, 2009 - ...

Posted by Anonymous
афсусланман турисини этсам буни укиб киносини курганде булдим
Permanent Link

September 16, 2009 - ...

Posted by Mehribonu
Salom Sayyod !!
Hikoyani o`qib chiqdim. QOYIL. manga juda maqul bo`ldi. Hiyoya juda tasirliy manga yoqqani toshketcha wevada yozganiz Djamsherni gaplarini. Yullduzga juda achindim. To`grisi yig`lavordim. Go`zalni matonatiga qoyil. Tasanno. Man bunaqa qilomasdim Sevgi uchun qilarmidimhullas mannimcha Ota onamga qarwi chiqiwga To`risi haddim sig`masdi (dihim etmasdi). Ijodizga omad tiliyman ko`p wunaqangi voqiliklardan yozin.
Kino oliw umidini balkiy to`liq uzmagandirsiz. Imkoniyat tug`ilsa Baqvat sponsir topilsa albatta kino qiliw kere.
Sizga chin dildan omad tiliyman....
Permanent Link

September 16, 2009 - ...

Posted by Anonymous
Салом Саййод! Хикоянгизни укидим жудаям ёкди факат буни фильм килсангиз жудаям зур булар эди
Ишларингизда омад бунданам олий чуккиларни эгаллашингизни тилаб коламан... рахмат....
Permanent Link

September 17, 2009 - "PAYNET" компанияси ходимлари

Posted by Anonymous
Салом SAYYOD биз укиб чикиб жудаям тасирланиб кеттик жудаям чукур мавзу олиб чикилган . Хаетий , долзарб , тарбиявий , инсонийли жихатлари билан бизани узига жалб килди. Сизларга миннатдорчилигимизани билдириб яна шунака тасирлантирадиган даражада кутариладиган мавзуларни кутиб коламиза.
Permanent Link

September 19, 2009 - ...

Posted by Anonymous
DAHSHAT SAYYOD KOTTA RAHMAT.JUDA HAM SUPER,IJODIZGA OMAD. EEE BORU SIZDAKASI KAMDE.YANA BIR BOR RAHMAT SO`G BU`LIN.
Permanent Link

September 23, 2009 - Muhabbat yoki o'lim hikoyasiga

Posted by Anonymous
Salom Sardor Komilov!
Hikoyangizni judayam qiziqish bilan o'qidim,menga juda yoqdi,hamma qahramonlaringiz yaxshi odam-a,xarakteri yomon bo'lsayam ich-ichidan baribir diyonatli insonlar ekan.Manga faqat 2 jihati yoqmadi:1-Yulduz rejasini amalga oshirmay o'lib ketgani va Djamsherning vafot etishi. Endi baxtli bo'lib yashasayam bo'lardiyu Go'zal bilan.
Permanent Link

January 11, 2012 - ...

Posted by Dilnoza
Hikoya haqiqatdanam zor 4iqqan. Manim4a kitobiy tilda yozilganida bun4ali zor i ta'sirli 4iqmagan bolardi. Qahramonla tuwib qolgan vaziyatla ulani holatlari nafaqat soz bilan keltirilgan, balki oziga xos va mos tarzda xonandalarning ijro etgan qowiq sozlaridan mohirlik bilan foydalangani hikoyaga ozga4a tusda sayqal bergan. Haqiqiy real hayot. Oldi qo4di gaplardan yiroq. Har sohadan bir wingil bogan. Ham inson hayoti taqdiri uni i4ki ke4inmalari, ham kozini yog bosganlani hayotga yaxwilab qarawga, xatolar ketidan xatolarmas uni tuzatadigan, tarbiyaviy, wukronalikka undov4i, har bir gap tegida oziga yarawa ma'no borligini ifodalidigan noodatiy zamonaviy ruhda yozilgan asar bogan. Hayot haqiqatlari atrofimizada nimala bovotganini, bulaga kim sabab4iligini eslatib turadigan haqiqiy asar. Bu mani xulosam. Ijodizga koz temasin. Agar asarlariz orqali oqivotgan odamga nimanidir ijobiy berolipsizmi deme haqiqiy qalam ustasisiz!
Permanent Link

December 26, 2014 - shoira

Posted by Anonymous
raxmat sizga menga judayam yoqdi o'qib turib yig'lab yubordim
Permanent Link

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru
Скриншот сайта prostocartridge.ru