Sayyod

August 30, 2007 - Йиғлатманг йигитни...

Posted in yigit

Йигит кишини нима йиғлатар? Армон? Мухаббат? Айрилиқ? Дард?

 

                 Йигит киши йиғлайди, кўнглида ўксиб ўксиб, армонли мухаббат айро бўлса қошидан. Йиғлайди доимо хар чоғ кўнгилда, йиғлайди мабодо кучсиз бўлганда.  Мухаббат аёвсиз, мухаббат исён! Мухаббат йигитларга бешавқат  золим. Севги йигитларга  энг биринчи ёв!

Ишонмайсиз, балки, майлин  Мажнун бўлсин унга кафил. Бўлсин Фарходу Тохирлар кафил, Навои ғазаллари бўлсин бунга далил.  

                  Алдаб кетса гар маккора беҳаё махбуб, ундан йиғлар кўнглин қучоқлаб, суйгани вафосин қизғонса йиғлар қонин ютоқлаб. Юз ўгирса дўсту дардкаши йиғлар тиртаб бечора қалби.  Юзага чиқмаса хам ул кўз ёшлар, ҳаё ила ор қилса ғурурдан, кўнгилни тирнайди бешавқат алам, дилни кемиради юрак азоблаб. Хар қандай тошбағирнинг кўнгли бор албат, унда юрак, севги булар то абад.

                  Лек, махшар тараф кузатмоқ чоғи, ўз қондошин, ота-ю она, опа-ю ука, ока-ю сингил..бола-ю хотин… чидам бермас бардош, эх… бу тошдан тош юрак. Сел бўлиб оқади, дув-дув тўкилар хайбатин букиб… борлиғи бирла кўз ёшга айланар, қиздириб ораз… видолашар ўз ярми бирла..

Шунда мағлуб бўлар хар бир азамат, хар рустам ўғлон. Айрилиқ синдирар марду масрурни. Синдиради шоху гадони, чўккалатар мафтун, машхурни.

                 

                    Йигитни йиғлатманг азиз аёллар, йигитни ўкситманг жувон жононлар, бошин эгманг, хам мунис, хам лобар қизлар. Синдирманг салобатни  гўзал опалар, ёлғиз ташламангиз сиғинтириб майга, тобе қилмай уят шармсорга. Юз ўгирманг йигитдан бедаво айлаб, махкум этманг ўксик аламга. Қахрингиз юмшатинг гул заифалар, арслонингиз йиғлатманг асло хеч қачон.  

 

Шундайин хам ич ичидан йиғлар хар доим йигит, кўнгилда ўтказар бутун  хўрлигин.  

 

Шундайин хам бизларга беаёв хаёт…

                               йиғлатманг бизларни золим аёллар….






Бошқа ижод намуналари


Фикр


Post A Comment!

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru