Sayyod

June 15, 2007 - Оллохимга атадим битик...

Posted in allah



Севганимга атадим нома....куйладим қўшиқ..
Хар бир башарият вакилига бир нима..
Инсонларга ҳикоя шеърлар,
Лекин асосийсига чи? ...

Агар мазкур мавзуимда бирор ширк кўринса ёки сахихликдан йироқ сўз ва фикрлар бўлса узур.

Мазкур ижод намунасини фақат ижод деб қабул қилишингиз мақсадга мувофиқ, чунки фақат бир инсон номидан нома эмас балки хар хил инсонлар кўзи билан қарашга харакат қиламан.
Лекин кўпчилиги айни хаётий воқеаларга тақалади.

Рахмат.





                                                                                     ***                                                                                   


-Ёд-



Чинқириб олдинг қарши кенг ва бевафо дунё, интилдинг она иси томон сезиб мехрини.

Атак чечак қадамларда жо бўлди бир олам қувонч.

Энг биринчи сўзда тараннум айланди ота-ю она.

Устозинга бўлди тахсинлар, биринчи севгинг беланди гулга.

Молу дунё безади атрофинг, ихтиросинг олди рафиқанг.

Мушт келганда лаънат ва алам, қарши олди хаёт ва инсон. Айбланар хамма хаммалар, барча яхши-ю, балки ёмонлар.

Бахт келганда махкам қучоқлаб ўз ўзингдан суюниб кетдинг, барча рахматларни тарқатиб яна….унутмадингму энг асосийсин эй кўр банда?

Оллохга не дединг шу бугун? Оллохинга атадинг нима?
Шукронангдан олинмас дирхам, шукронанг сўрамас хеч вақо.

Сен бугун ёд этдингму Оллохни?







                                                                                     ***                                                                                   



-Уялдим-


Бугунги кун хам бўлди мухтасар. Уйқуга кўз кетолмас асло. Тахлил қиламан бугунги кунни, тахлил қиламан савобу гунох. Менга эмас бу сархисоб, бунга бордир икки фаришта, шунчаки ўйлайман бугунги кундан олиб ўз дарсим.
Бир гунохми ё билмагум, ўйлаётман хамон ва хануз, айтдиларки Аллохнинг рашки кучли, севсанг-да кимни, Аллохдан кўрма зиёда. Бугун тан вужудим бўйсуна олмади хеч хам. Кўзларим чақнади вужудим титраб. Балки мен адашдим, йўқ бу севгимас бу хирс, ёинки шунчаки эхтирос. Мухаббат деб адаширмуз инсонга, инсонга бермиш синовга хирс ва нафс, мухаббат эса факат Аллохга.
Астагфируллохни қайтариб, жойномозга қадам қўйдим мен. Хиссиётда имон эътиқод, юзларимга югурди қирмиз.


Аллохим уялдим сендан бугун.


Нафс ва хирс қулига айланмоқликка қолди бир бахя, кечир мени Оллохим, кечир ягонам.
Билмадим не хиссиётлар кечар инсондан, гар жойномозга кириб сен-ла сухбатга киришса. Менда хар сафар бўлар турфа хил ажаб.
Гоҳ илтижо этдим қўлларим титраб, кўзларимдан ёш шашқатор оқиб. Гоҳи шодон кўнглим яширмай, чехрам жилмайиб. Оразимга тортарман омийн, шукроналар қалбимни ўртаб.
Бугун сендан уялдим Оллох…
Кечир мени кўзим бўйсунмай, номахрамга термулдим анча…

Сочлари қора,
Кўнглим пора,
Мен севдимму?
Қандай ор-а?...








                                                                                     ***                                                                                  





-Хижобдан чиқган битик-







Кўзларга сурилган сурма, қалам ва бўёқлар, лабларимга берилга алвон ранг, сочларим турмаклаган мохир кайчилар-ўйлардим бу менинг жозибам, бу менинг сехрим.
Сезардим ўзимни гўё малика, оёғим остида эди барча йигитлар, қитиқларди севинчим юрак.
Замон зайли ила баданимни безарди гоҳ кўрсатиб мармар баданим, ва гоҳ қучиб хипчабелу анор кўкрагим ҳиллона-ҳиллона рангго-ранг кийим кечаклар.
Ҳавас ила боқишларда кўпинча бҳларди ё хасад ва ёки хирс ва ё нафрат.       

Сочлар қутулди жаллод қайчидан…кўзлар тин олди, қадалди қиблага…
Баданни ўради муътабар хижоб.

Оллохим, булган эканман шунчалар гумрох, гар солиштирсам хиссиёт ва барин маъносин.
Маликаман хамоно хозир, лекин, бунчалар покиза, бунчалар нурли, бунчалар сирли.
Энди қарашларда ажиб бир ҳавас, ажиб бир хурмат, хирс эмас…машъала-мехрибон назар.

Гар баданим аталмиш биргина махрамга, номахрамлар кўриб унинг кўркини олгани нечун?
Гар қизлик иффати аталмиш биргина махрамга, нечун ҳусн ва кўриниш хам бўлмасин иффатда?
Сўраган нарсамни берди Худойим, хусн жамолдан қисмаган асло, таним соғ эним бут, илтижоим қолмади армонда…
Илтижо қилдим ва хеч бўлмадим кам.

Нахот Оллохимнинг шартларини бажармасам? Нахот қийин бўлса мен учун бул фарз?

Оллохим бул хаётда берган баданини олар чоғида узун сочларим беркитсин сийнам дея қайчиларга топдим ўзга бир юмуш.
Қизлар кўрки, иффат безаги, орият кийимин бичсин энди қайчилар…




                                                                                     ***                                                                                   



-Ассалом-





Ассалом мушарраф тонг! Ассалом Оллохим яратган барча мавжудот!*

 

Мустахкамлан  иймоним, салом менинг ўзлигим.

Хуш кўрдим келаётган кун ва унда кутаётган унум.

Мархабо янги кун ва Оллохим насиб этадиган ризқу омадим.

Хуш келгил мухтасар тун, сени қучоғингга сингунимча ният қилдим бул тонгдан то кечгача савоблар уммонига бош урмоқликка, кунни бежаз бесамар ўтказмасликка.

Ният қилдим шайтони алайхилаънани ёмонлигидан Оллохимдан панох сўраб, барча ишларимда омад қуршовида бўлмоқликка.

Мархабо кел қувонч, токи кун бўйи рухсоримни этма тарк, жилмаяин бутун оламга атроф мухитга, улашайин хаммага яхши кайфият.

Салом сенга азиз ўқувчи, ўқиётган мисраларинг сенинг  қалбинг нидоси хам бўлсин баралла!

Чўнтакда халол пул бўлсин, кўксим тўла савоблар, Оллохим бўлсин панохим эрта тонгдан, хуш бўлсун ниятлар, табаррук яхшилик!








                                                                                     ***                                                                                   

                                                                                  



    -Шунчаки савол, шунчаки фикр-


 

           Яшаш азиз хисси  бунчалар тотли, яшамоқ қомуси бунча мураккаб? Ахир туғриси-да, онгли мавжудот қилган қилмишларда тўла зиддият.

Фаришталар сажда қилган инсонлар, кичкина синовда бўлсалар ғафлат. Бир парчагина гўштдан то махшар тараф, босиб ўтар йўлда бунча ахмоқлик.? Қисқагина умр тугаган чоғи, ягона йўлдошинг бўлса оқ суруп, керакмикан шунча харакат, шунча кетган зое бесамар соат? Бойлик йиғиш учун кетган бу вақт.

Бойлик ўзи нима, теран фикрла, ахир сен энг онгли жонзот, Оллох суйган буюк мавжудот. Ўткинчи хаётдан не билан айт-чи равона бўларсан  Дорил бақога? Барча харакатлар, йиғган матохлар қолади ортингда сен билан эмас. Ягона йўлдошинг барчага бир, баб баробар лутф; хох у бўлсин шох ва хох гадо, уша-оқ латта!

Ва энг асосийси йиғган савобинг, қилган эътиқодинг, ўқиган намоз. Қилган яхшилигинг ва албат гунох.

 





                                                                                     ***                                                                                  



-Оллохим инсоф бер-

Кўча-куйда учраган, менга алик бермаган, юзимга кулиб туриб, ортимдан сўкиб қолган,
душманимга инсоф бер.
Дўстман дея дўстлашган, хар кунимда асқотган, гохи мендан хам ранжиб, гохи мени унутган, дўстимга хам инсоф бер.
Волидаи мухтарам, қиблагохим-ягонам, карғаса хам, уришса хам, мехрибоним сирдошим, онажонимга инсоф бер.
Севдим сени деб турган, кўзларимга тик боқган, менда шахват уйғотган, севгилимга инсоф бер.
Олар молим тиллодан, берар қарзим жонимдан, мендан ўтсанг касбингдан, хамкасбимга инсоф бер.
Тўймай қолар тўйса хам, қон қақшатиб олса хам, юлқиб олар дамба дам, бошлиқларга инсоф бер .
«Фалак яратган хаёт, Дарвин бу энг улуғ зот, умр туганмас хаёт» (деган) ахмоқларга инсоф бер.
«Ислом-қон уруш жиход, мусулмонга тинчлик ёт, хамма дин бу бир баёт»
(деган)…. ГУМРОХЛАРГА ИНСОФ БЕР!
Билиб билмай хато ла , мактуб бирла юзланган , балки сўз савоб бўлган, каминага инсоф бер.

 

 

 



                                                                                     ***                                                                                  



Нималарни кўтармас коғоз...нималарни ювмайди хам сув....

Дардингизни коғозга қанчалик тўкиб солманг, кўнгилни ғуборини олсада, чандиғини йўқотармикан..

Баданингизни қанчалар сув билан ювманг, хароми кетар, лекин... гунохи кетармикан?

Хар қанча намоз ўқиганингиз билан гунохлар ювилар балки, лекин...
жазосидан қутулармисиз?...

Шу нарсаларни нафақат рузаи рамазон кунлари, нафақат жойномозга қадам қўйганда теран фикрлар бўлсак балки бу нарсаларни ёзишга хам хожат бўлмасмиди...





                                                                                     ***                                                                                 


Мен ёмонми? Майли яхшиларга яхшилик сероб. Мен ноҳақми? Хаққонийга хақиқат пешвоз! Гунохкорман, ик оёқла ғарқ бўлган инсон.  Мен гадойми, гар ночор бўлмай кимгадур мухтож? Ха ёлғизман гар кимгадур гоҳида мухтож. Мен нокасман гар шукрона бўлган бўлса ёт. Мен телбаман хеч ким тушунмас инсон. Машшоқ эмас гар дилимда мумтоз наволар. Раққос хаммас кўнглим қўшиқ бирла тебранса ногох. Шоир эмас тарғиб этса қоғозу қалам, ундар ёзгин ёзгин дея уйқу хеч бермас. Мен инсонман...фақат..нега ўзгача?


                                                                                     ***                                                                                


                                    Кимнидур севамиз юракда алкаб. Севаман деб ишониб узгага яна. Кимга мажбур, кимдан тобе бу ёлгон, билмасакда тушунмай гохо, яратганга бу аён албат. Лекин У айтмайди белги бермас чунки, бундай севги яртган олдида рости бир кулгу.
                                   Кечалари осмонга караб суйганин жамолин юлдузлардан ясаб, бир угирилиб кучокни тулдирамиз узга бир инсон бирла.
Бевафолик кунгилдан кечса, тан хузури гунохи минг чандон енгил.
Севги ёлгон деса ишонмаймиз унинг камровидан кур булиб.
Севиб севилиб турмуш курсакда, нечун яна севги бехаё либосида ташриф булар кунгилга? Шохдан учиб кундинг дейлик узга бир гулга, бирон оху куз кокса шу он, яна унга юрак хапкирар. Бунда айблармиз юракни доим. Пеш киламиз куйда шеър ва газалда. Асли севги бу ёлгон, шунчаки бир хирс. Нафс дея аталмиш когозга уралган шахват. Етишмок учун уни заррин зарга ураб атадик севги мухаббат дея.
                                   Ота-она, юрт, кавм кариндош…Аллохга аталган МУХАББАТ деган буюк туйгуни…харом килдик севги деб атаб…
Тун йук, шунчаки кун кетиши мумкин, совук йук, шунчаки иссиклик тарк этар. Севги йук, мухаббат бор нафс ва хирс бор, уят бор, шарм-хаё, иффат деган тушунча бор. Уят кетса иффат йуколар, мухаббат булганиб севги деган тус олар. Аслидачи тубида ётар бунда хирс, нафс шахват ва гунох.
                                   Хар нарсанинг уз исми бор, афсус гунохни тилда буйинга олишдан куркиб бу нарсаларни ураймиз заррин либосга.


                                                                                     ***                                                                                


*Изменено ввиду последних выясненных обстоятельств по поводу некоторых тонкостей религии и по просьбе некторых юзеров форума.
В любом случаи автор оставляет за собой право на отдельное мнение.
(Sayyod)


давомлар бор...





Бошқа ижод намуналари

Бош саҳифа


Фикр?


       ...      



<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru