Sayyod

June 9, 2007 - Сен менинг котилим, ширин ажалим. -2-

Posted in sen mening2

-7-




«Хай хай улан жон улан, ким севмаган ёр ёр бир гул эдим куз куйган кул тегмаган ёр ёр коматига кул булган мен юзлари каро киз гам колмади дунёда мен курмаган ёр ёр» (Озода)

 

Улугбекни уйида туй харакатлари авжида. Нодира эса нима килиб куйганини факат эртаси куни узига келганда тушунди холос. Лекин жуда жуда кеч эди. Мадина яна узини бир нима килиб куймасин дея кунгирок килиб юпата бошлади.

Нодиранинг психологик иктидорига тан берса арзийди, хар бир кизнинг бошидан кечиши, унга нима фарки борлиги туйдан олдин-ми кейинми, барибир Улугбек туй килиб олишини айтиб тугирлай бошлади. Нодира хар канча айби бунда умуман йуклигига ишонтирса хам-ки Мадина жим эшитаверди. Лекин хамма хаммасини тушуниб етганди.

Нодира барибир узига кела олмади, бу килмиши уни таъкиб киларди. Негадур галати хиссиёт худди энг якин инсонига зиён етказгандек, вахоланки Мадина унга ахир кундош каби булса хам.

 

Отабек кунни тунга улаб уйга кайтишининг бир икки кунини зурга чидаб яшади. Мана шоша пиша отланаяпти. Хеч кимга айтмади. Сюрприз булади.

Домини ёнида тушиб якинлашар экан кушни подъезда карнай сурнай наволарини куриб хайрон булди. Лекин…дастурхон тузатаетганлар орасида Мадинанинг кариндошларини куриб тухтаб колди. Бир деразага бир карнай сурнайга тикилар экан кузида ёш билан тураверарди.

-Отабегакам келдилааа суюнчи, суюнчи…

болалар харбий  формада турган Отабекни атрофида югуриб Мадинанинг онаси олдига боришди. Колгани Отабекни уйига чикиб кетишди.

 

Мадинанинг онасини ранги кув учиб, келиб Отабекни кучоклади.

-Кечир углим..такдир экан.

 

Факатгина карнай сурнайчилар баралла уз ишини давомлар, атрофдаги кариндош уруг эса Отабекга караб ич ичидан эзиларди. Хеч ким нима килишини билмас, бир икки кушни тезда Отабекни олиб уйига олиб кета бошлашди. Отабек уйига кирар кирмас онаси йиглаб кутиб олди. Бу куз ёшларда хам кувонч, хам алам, хам азоб намоён эди.

Отаси урнидан туролмай кулида сигаретасини кайта кайта тутаверарди, шу кунга келиб отасининг кузида энди куз ёшлари йилтирарди.

Отабек уларга караб факатгина икки огиз суз «Нима учун? Нега этмадила?»-деб хонасига кириб кетди.

Мадина хаммасини билиб булганди.

 

Биргина девор оркасида бир харбий деволга суяниб утириб шифтга караб турар, иккинчи томонда келинлик либосида бир киз хам деволга суяниб утириб шифтдан кузини узмасди.

 

Хар иккиси хам кулини такиллатишга жазм килар ва яна оркага кайтарарди.

Мадина чидолмади.

Деволни канча такиллатмасин у ёкдан нидо келмади. Мадина жон жахди билан икки куллаб деворни уриб йиглаб тешикдан Отабекни гапиришини илтимос киларди.

Отабек эса икки кули билан кулокларини ёпиб алам билан йигларди.

Отабекни уйи хакикий азага айланди, у ёкда онаси, ёнида отаси боласига эзилиб йиглашса, бу ёкда Отабек алам билан дунёнинг бунчалар кахри каттик ва бевафолигидан  йигларди.

Остонада Отабекни онаси куринди, нима килишини билмас, кандай юпатишини, нима дейишини, лекин углини бу ахволдан узига келтириши керак эди.

 

Мен уланнинг дардини тотаяпман онажон, уз куксимга узим тош отаяпман онажон,

Севганимга бахт тилаб кухна дунё кушкига кайтиб чикмас ой булиб ботаяпман онажон…

 

Отабек онасига бемажол каради, онаси унинг кузларига тик боколмади, худди хаммасига узи айбдордек румоли билан аста куз ёшини арта эшикни беркитиб чикиб кетди.

 

Мадина Отабек келганидан хабар топгач хонасидан хаммани чикариб эшигини беркитиб олган эди. Янгалари ва дугоналари аввалига майли гаплашиб олсин деб индамади, лекин Мадинани овоз чикариб йиглаётганидан хавотирга туша бошлашди.

 

Пастда куёв келиб булган ва ЗАГСга олиб кетишга тайёр эди.

 

 

-Ноди…кизим..кийин сани бир жойга олиб бораман.

-Тинчлими ада?

-Вакти келди деб уйлиман, котта киз булиб колдинг, шундогам анча кеч булди, эсингда булса мактабга энди чикаётган чогинг онанг билан ажрашгандик… Факатгина анчадан кейин ярашдим, лекин бошка оилам борлигидан сениям онангниям хабарларинг бор. Бу тугрисида хали огиз очилмаган булсада лекин хамма хамма нарсани биларди. Халиги иккинчи оиламдан сени синглинг бор. Исми Мадина, бугун уни туйига олиб бораман..

 

-Нима?! Мадина?! Бугун туйи? Бугун ануни туйи-ку…Катта туради у бугун туйи булаётган Мадина?

-Сан билан бир мактабда укиди Мадина, ана Бодомзордаги домда нимейди тинчлими рангинг учиб кетди?

-Нима килиб куйдиз ада? Нима килиб куйдим ман?!

 

Ёр ёр айтманг ёр ёр калбим йиглар ёр ёр, улан айтманг янгалар, юрак какшар  зор зор

 

Мадинани онаси эшикни бузиб киришига тугри келди, янгалари ва дугоналари билан Мадинани тургазиб тезда узига келтира бошлашди, пастда куёв кутиб турибди бу эса хамма буёклари юзларига чапланиб кетганди. Мадина эса йук кетмиман деб йиглайверарди. Бир амаллаб узига келтиришди.

 

Отабек деразадан караб турар ва Улугбекни куёв бола булиб гуллари билан туришини курди-ю яна бир пичок юрагига санчилганини сезди.

Улугбек подъездга кириб кетди-ю озгинадан сунг Мадина билан  тушиб кела бошлашди.

Мадина мошина томон йуналар экан кузини тепадаги деразадан узолмасди, яна куз ёшлари юзини юва бошлади.

Отабек хам ёш бола сингари йигларди, бунчалик кучсиз эканлиги алам киларди. Мана Мадина мошинага хам утирди.

Шундагина Отабекга бу хаёт энди кизиги колмаганини тушунди. Нимага интилганди? Орзу умидлари шу-ми?

Энди нима кизиги колди хаётни? Бутун умр севиб интилиб орзу килган, бутун вужуди билан сезган севгилиси бугун унинг душманига турмашга куз олдида чикяпти.

 

Гуё бутун Тошкент оёк остингда…шамол багрингга шиддат билан урила бошлади….ва тамом хаммаси…

 

Бирдан кий чувдан мошина тухтади. Мадина  ерда конга беланиб ётган аскар кийимидаги одамни курди-ю….мошинани очиб югуриб олдига кетди.

Юзтубан чукка тушиб Отабекни кучоклаб фарёд килар, оппок келинлик либоси алвон рангга буялиб борарди…худди уларнинг севгиси тимсоли каби…

Оламон нима киларини билмай ураб олганча  узига келолмай турар, ва кимдур тепага югурди кимдур тез ёрдамга кунгирок килар лекин хеч ким Мадинани Отабекдан узолмас ва харакат хам килмасди.

 

-Отабееееек нима килиб куйдим, Мадина синглим кечир мани…Отабек…Мадинааа…

Оламон орасига кириб келган Нодира уввос солиб  Мадина, Отабек деб йигларди. Худди уша Навруз байрами куни укувчилар иккисини номини кайтаргани каби. Улугбек оламон орасидан Нодирани юлкиб олиб юзига шапалок кетидан шапалок тортиб ура кетди. Нодира энди факат ках-каха отиб куларди…

 

Нодирани аввалига хеч ким танимаган булса энди бутун мактаб ялангоёк, сочлари тузгиган холда мактаб атрофида гох кулиб, гох йиглаб чарх уриб ракс тушиб йул буйи кучаларга алвон алвон гулларни сочиб юрадиган жинни киз сифатида яхши таниб колди.

Уни мозорда хам куп куришади.

 

Отабекнинг гури устидан кукламда алвон алвон лолакизгалдоклар усиб чикди.


1-кисми


Бошка ижод намуналари



Бош сахифа



Post A Comment!

June 18, 2007 -

Posted by Anonymous
койилман
Permanent Link

May 4, 2009 - ...

Posted by Anonymous
To'g'risi hikoyani o'qib yiglagim keldi Zo'rg'a o'zimni tiydim Nodiraga o'xshagan insonlardan nafratlanaman
Permanent Link

November 4, 2009 - савол

Posted by Anonymous
Агар бу реал вокеаларга асосланган хикоя булса, Мадина Улугбекка ерга тегдими?
Permanent Link

November 12, 2009 - ...

Posted by Utada
ну этот история очень трогательная.... я плакала когда читала эту историю!!! я не кому не желаю такую любовь!! влюбленные берегите себя всегда!!!
Permanent Link

June 5, 2010 - ...

Posted by Shoh Sanam
Raxmat, sizga Sardor aka. Bu hikoyani o'qib, ko'p narsaladan dars oldim.
Manda savol boridi: Madina Ulug'bekka tegadimi?
Permanent Link

June 16, 2010 - ...

Posted by Anonymous
man bu hikoyani o'qib rosa yig'ladim
sardor aka 2-qismini qa4on qo'yasiz
Permanent Link

February 9, 2011 - ...

Posted by Азиш
тугрисини этсам хикоя жудаям оддий... "фохиша ёки..." & "мухаббат ёки улим"дан кн укиганим ун жуддаям оддий, газетадиги "давоми бор..." хикояладан биттасини укигандэ булдим... гапларим катту боткан буса узр... танкид бор жойда усиш булади... келажеда "фохиша ёки.." & " мухаббат ёки улим" данам чиройли асарла кутиб коламиза =)
Permanent Link

January 26, 2012 - Sen mening qotilim shirin ajalim

Posted by Anonymous
Bu hikoya xayotdan oligan bo'lsayam,olinmagan bo'sayam menga juda yoq.Bu hikoyani har bir saxifasini o'qiyotganda,ko'zimga yosh keldi.Madina va ulugbekdek sevishganlar ko'paysinu lekin sevgisi bunday tugamasin.Nodiradek qizlar o'z jazosini oladi.Yangidan yangi tarbiyali ma'noli hikoyalar ko'paytiring.Sardor aka Madina turmushga chiqdimi.
Permanent Link

January 26, 2012 - Sen mening qotilim shirin ajalim

Posted by Anonymous
Uzur Madina va Otabekdek sevishganlar ko'paysin.Sardor aka sizdan yangi hikoyalar kutib qolaman.Menga sevishganlar haqidagi xayotiy hikoyalar yoqadi.
Permanent Link

March 14, 2012 - ...

Posted by Anonymous
nodira qgan iwiga yarawa jazo opti unga buyam kam.
O'zimiyam ismim Madina. T6risi rosa tasirlandm.
Permanent Link

April 1, 2012 - ...

Posted by Anonymous
Э гап йу. Дахшат
Permanent Link

July 17, 2014 - sen mening qotilim wirin ajalim

Posted by Anonymous
daxwat! ne bunaqa yozdila? özimmi yeg'idan töxtatomayaman. bawafqatakansila. rostan hoyotimi. iwonmiman iwoniwwi holamiman.
Permanent Link

April 14, 2015 - Sen mening qotilim, wirin ajalim!

Posted by Anonymous
,,Sen mening qotilim wirin ajalim" t6g'risi bu hikoya manda kotta taasurot qoldirdi. Kimladur, balki, bu hikoya t6qima db 6ylawi mumkun. Lekin man iwonaman bunaqa voqeala atrofimizada bb turadi. Bunga qisman 6zim guvoh b6ganman. Ijodizga omad. Hikoya vawe klass. Iloji b6sa kitob holida 4iqarsez xursand b6lamiza
Permanent Link

October 20, 2015 - Ботир 1991

Posted by Anonymous
кабристонда юрган киз нодирами шунда
Permanent Link

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru