Sayyod

June 8, 2007 - Аёл соғинчи. (монолог)

Posted in womanmiss

 

 

 

                Шўхгина юзингдан ариди қувонч, юлдузлар кечалар куйламас энди. Ой хам негадир кўринмас хеч хам, ғунчадек лабингда кўринмас кулгу.

Ойна хам хуснингга бергандек синиқ…Дилингда не ҳислар тушунмай хеч хам, юрак хам ҳапқирар, бу эрур-Соғинч.

 

У машъум кун қотган ўнгимда, кўз олдимда ул сахна қолган, биз ажрашган кун. Йўллар бўлди айро. Катта йўлнинг қоқ ўртасидан кетдинг сен, ортга хам боқмай, мен хам кетдим бош эгиб кўз ёшим ютиб.

 

Билурман, кечалар кўз олдингда мавжланган маъюс чехрам сенга хеч бермас уйқу.

Бўлмайин бедор ғафлатга чўмарсан шунчаки эслаб.

 

Таажуб, тушларда гоҳида кўрарман бизнинг кунларни, у кунлар  хеч бир кунга бўлмагай тадбиқ, хеч бир кундан олмай андаза, хеч қачон қайтарилмас ўзгача кунлар.

Негадур ул кунлар хозирдек туюлмас нақадар ширин, нақадар тотли, нақадар сарҳуш…

 

Чунки биз соғинчда беқарор севгим…

 

 Гоҳида биз ўйлаган, хохлаган, уялиб кутган эҳтиросли дамлар жонланиб тушимда, ўзгача ҳузур бағишлар менинг жисмимга. Лек афсус қисқадур унинг жони, тонг келиб ажратар хатто шу лаҳзадан, озгина ондан.

 

Тонг сехри бўлмиш кун келинчаги, қувонч ила ўз табассумини хонангга жилмайиб ташлар аксини, гўёки қитиқлар қалбингни, бор учраш дея.

 

Кун бўйи на қувонч берадур лаззат, ва на бошқа яйратар дилни.

 

Бир сония учиб хаёлинг, дунё ташвишлари сенга бегона, шамоллар шивирлаб унинг исмини, хеч кимда йўқ у сехр овозни.

 

Шу дамда қалб торинг чертадур соғинч…

 

Армоним сен менинг, оғир беморим, берарсан азоблар шифосин бермай. Дилимда аламлар туғён урмоқда, орзулар шуури берадур малҳам..

 

Қанийди келсайдинг тақдирлар хайдаб, қошимда бош эгиб севгингни айласанг мумтоз, таронанг дилимдаги андуҳни енгиб, айласа қалбимга малхам. Яратса қасримда ягона ховли, ховлида гўзал жой севги боғи, ул боғи эрам…

Хеч бир зот кўринмай унда, биз ёлғиз, сену мен ва олам гўзали, енгил шамол хам бошимизда айлагай севги васфини. Булбуллар ҳавасдан қилса-ки шундайин ҳониш, титроқ қучоғингда ҳадя этсам хаттоки умрим…

Оҳ,бегим, васлингни тараннум айлади ҳушим…

 

Ўзлигин унутди сирғалиб дилингга чўкди-ю кетди.

 

Висол лаззатидан бу ҳушим этмагай то абад бунчалар хузур..  

 

Беиҳтиёр ширин ҳаёлингдан уйғотар чақмоқдек, чўрт кесар орзуинг, тарқатар тушинг, чорлайди кимлардир қайгадур яна…

 

Кўчада, ҳаёлан кимнидур ўхшатиб унга, юрагинг хапқириб, интилиб қарайсан кўзинг узолмай..ээ йўқ… у бошқа, ўзгадур афсус.

 

Ёлғиз қолдинг, яна мавжланар унинг тимсоли, аниқдир аниқ, кўринар маъюс чехраси, тунд бўлган кўзлар. Бу кўзлар хўрланиб талпинар унсиз.

 

Соғиндим, жоним кел, хеч нарса дема, келгину қучоқла шундайин мени, жисмимдан кўкларга учсин оҳларим.

Шу дамда унутай барчани, хаммани, бутун дунёни.

Йиғлайин ўкиниб қайдайдинг дея, йиғлайин хўрланиб келмадинг дея, ўпайин лабларим бемажол титраб, севгилим қайдайдинг бу оғир дамда.

 Қайларда гунг бўлиб эшитмай зорим, хайқириб излаган, дод деган кунда.

 

Соғиндим сени мен, соғиндим жосус. Сен менинг қотилим, ширииин ажалим.

 

Во ажаб, чидолмам хеч хам…қизиқдир, хозир неларни ўйлайсан ушбу лахзада? Қаерда ким билан, ва не билан машғул?

 

Майин сўзим эгаллаб қувноқ қахқаха, шаробдан сузилган кўзлари санам, ўзига ром айлаш учун бандмикан хозир?

 

Сехр жодусига ғарк бўлма асло, сармаст ширакайф чорловчи макруҳ кўзларда кўрмагин заррача шахват. Жоду кўзлари кўрсатсин менинг кўзларим, соғинган кўзларим, ўксиган дилим.

 

Сен қайтгин у нидо берибдур туртки, сен келгин, қайтгин ёнимга, соғиниб, cоғиндим севгилим дея, бағрингга оҳиста босиб, соғиндим жонгинам соғинчим дея…







(Бошқа ижод намуналари)


(Бош саҳифа)


 Фикр

Post A Comment!

June 14, 2008 - Кушимча...

Posted by Милашка
Согинаман дейсиз, согиндим дейсиз, дейсиз: «Сиз томонга чорлар хаёлим». «Ёлгонни билмаган, покизам», дея асло алдамокка уринманг, ёрим! Мени севасизми? Асло! Хечам-да! Нечун булолмайсиз калбим султони?.. Мана шу бахтиёр, бир ширин дамда БАХТнинг ИШКіасрига етакланг, кани!
Permanent Link

April 14, 2009 - Sizga qoyil qoldim

Posted by Anonymous
assalomu alaykum sardor aka!man marg'ilondan Kamolat.Sizni dunyoqarashingiz manga judayam yoqdi.fahrlanaman bizning yurtdoshimiz orasida sizdek insonlar borligidan.ayolga bo'lgan hurmatingiz cheksizligini ko'rib ham fahrlandim.Lekin ayrim ayollar shu hurmatga ham o'zlarini loyiq deb bilishganda edi, hayotda ayrim oilalarning buzilishi kamroq bo'lardi.sizdek yigitlarning mardligiga biz ayollar doimo tan beramiz! Bizga sizdek insonlarning sog'- salomatlilkari dunyodagi eng katta yutuq!ishingizga omad tilab KAMOLAT! germiona_1992@mail.ru
Permanent Link

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru
Скриншот сайта vtrende24.ru