Sayyod

June 6, 2007 - Севганимга аталган нома...



                                                                                    *   *   *                                                                           


Сенла бирга  ўтган лахзаларни эсласам, хаётда борлигимдан қувонаман…

Сенсиз ўтган бир оним хам керакмас жоним..

Кетар махал хар сафар қайриламан ортга сен томон…чопиб бориб қайта қайта қучгим келар…ғурурим шу онда  йиғлар унсиз…

Севишни ўргатдин сенга катта рахмат.

Афсуски хар сафар кетар чоғ, сенсиз яшашдан бермадинг сабоқ.

 

Соғиндим сени….




                                                                                    *   *   *                                                                           


Бунчалар бўлмасам гумроҳ…бунчалар инсофсиз…шу сўзлар энди Сизни кўрганимда хаёлимда чарх ура бошлаяпти…аваллари эса кўзларингизга боқиб бунчалар бахтлиман, бунчалар омадлиман деган сўзлар мени қалбимга оро берар эди.
Энди эса ул кўзларга тик боқа олмайман.
Билмадим нима гунохим, билмадим нима учун…Хаммаси Сизга бўлган севгимнинг сўнганида, Сизники эса хали хануз менга севгингиз кучайганида…

Бунчалар кўнглим беҳаё? Бунча беибо? Бунчалар лавфзсиз?
Эҳ, кўнгил яна неча бор севасан? Бунча тез айнимасанг? Бунча бевафосан?
Ўз ўзимдан нафратланиб кетмоқдаман…

Бир қўшиқчи танишим менга ўз дастхатини берганда шундай ёзган эди: «Юрагингда анор гуллашини тилайман»…Сезган шекил менинг кўнглим қандайлигини…Ахир Анор гули мевага кирса унинг ичида хосили лиммо-лим бўлади…худди мени юрагимнинг мухаббат ётоқхоналари каби, маҳбубалари каби…
Сизга эса мени тилагим юрагингизда мухаббат тимсоли-олма гуллашини хохлардим. Майли таъқиқ меваси лекин ҳис билан, майли ҳаё ибо уятга зид нишона, лекин мухаббати билан…
Чин мухаббат…

Қизиқ-а?...

Ғалати-а?........

Ёмонман а?(((((

Кечир мани севгилим....

Лаънат сенга мухаббат.........


                                                      ***                                                  



Тонг дилимни этди машраб,
Мағлуб булди согинчим...
Сен мени гар эслар булсанг,
Тушлар булар овунчим.

Кўнгил юзсиз, сени истаб,
Чорлар хар тун армоним.
Қалбимга ишончлар тўшаб
Тонг уйғотар орзуим…

Бу Сизга!
Атадим Сизга!

Ёздим Сизга.

Сизга ва факат Сиз учун!

Лекин буни... Сиз хеч қачон билмайсиз хам...ўқимайсиз хам... Қизик-а? ғалатими? йуқ...

Хаётда шунақа нарсалар сероб, сезамизу билмаймиз, биламизу айтмаймиз...

Жимсиз...
Мен хам жим...

Шундайин яшаймиз, нигоҳни нигоҳга қадаб ва ундан бегоналарча қочиб, шундайин ўтиб кетамиз хаётга нишона бўлиб, башарият қонунидир бу, ишқ аламида яшаймиз кар, кўр ва соқовдек...

Кўзи басирлар аввалги хаётларида шундайин мухаббатга мубтало булиб, балки, Аллохга илтижо қилган бўлсалар керак...Сизни учратиб севиб севилмаганимдан кўра, кўр бўлиб туғилсам яхшимасмиди дея...

Ношукурликми? Гунох қилдим-а?

Севгининг ўзи гунохдир балки? Нега унда бунчалар мўъжаз? Бунчалар ширин?.......ва шунчалар разил.......қабих.....

Жимсиз...мен учун сиз соқов...кар...кўрсиз...астагфируллох... Нега мен билан шунчалар ногиронсиз?
Ман-чи? Сизни кўр кўзларингизда...кимман?

Хамоно жимсиз...сокинлик каби... шундайин ўтиб кетамиз...

Шундайин яшаб, шундайин ўтиб кетаверамиз орият қамрови-ю армонли мухаббат исканжасида...


                                                      ***                                                  


Хаёт қиморида ютқазмоқ, ўзлигингни ҳис қилмоқ ношуд ва ногирон .

Гарчи кимлар унга тикар бор бойлигин, кимлар унга тикадур севгин. Ахмоқ ўйнар бор бойлигига, Мажнун сезмай интилар дилга.

Адашмадим, ютқаздим дея, бунга сабаб биргина нажот. У хам бўлса ўксик дилнинг ишонч-ла интизори.

Хатоимдан ўрнак бўлур, келажакда асқотар,- дея ўз ўзимни алдамоқ, ёинки, ўз ўзимни юпатмоқ?

Майли ошиғинг олчи бугун сени!
Шодлан!
Бу кун ютуқ сеники!

Сен учун балки арзимас бир кўнгил матохи...Мен учун эса бутун бир олам!
Кўнглим олами...

Сенда бугун у ютуқ, менда эса энди...вайрона...

Қанчайин ишонмай, кутмай ва интилмай, вайронага ким хам буюрар энди ташриф?........

Олар кимдур қўлга ўйин ошиғин, кимдур эса..... бор борлиғин...

                                                      ***                                                  

«Инсон хаётида кимдир шунчаки учрамайди»

Бу Сизни учрашган пайтларимизни биринчи кунларидаги гапингиз эди, эсингиздами?…

А ман ишондим шунга.

Кейин бўлса тақдир ажратётган махал шу сўзларингизни эсладик…

Сиз «нимага шунақа экан-а?» -дедингиз…

Ман бўлсам ўша сўзларни эслаб савол бердим, «Нима учун тақдир учраштирди бизни, агар ажратадиган бўлса?» деб...

Қизиқ-а? Бизлар жудаям оз учрашдик, саноқлигина кунлар..

Эсингиздами, кўп гапирардик, «биров ишонмайди эшитса хам, кўрса хам бунақа севгига» -деб…

Шу кам кунли севгиниям ўз таронаси бор…
Ягона эсталик ва овунчоқ шу бўлади энди бизга у …

Бир биримизни биринчи кўрганда битта нарсани баравар ўйлаганимиз-чи «Мана шу инсон меники»- деб…
Буни кейин бир биримизга айтиб хайрон қолган эдик…

Ман Сизга «Сизда айтадиган гапим бор»- деганимда, Сиз …
«Қаёқга кетмоқчисан мани ташлаб»- дедингиз…
Туғриси, мен кутмагандим шунчалик ички туйғуингиз кучлилигини, аниқ топганингизни.

Бир неча кунликкина севги шунчалик сезгирли эдики, бир биримизга гапирмасак хам тушуниб олардик…
Ростдан хам биринчи кун иккимиз хам ўйлаган «Мана шу инсон меники»- деган фикримиз туғри экан…

Лекин нима учун тақдир бизни учраштирган экан агар бизни ажратадиган бўлса?…

Мана ман кетяптман энди…
Бизнинг севгимиз нишонаси бўлмиш тарона оғушида хаёлан Сиз билан гаплашяптман…
Билмадим, кутасизми, йуқми, бу мен ўйлагандек бир неча кунлигина севги тез унутилармикан, йуқми, кунлик севгига кунлик вақт керак бўлар балким, балки ой, балки кўпроқ…

Лекин нима бўлганда хам мен қайтиб келганимда албатта Сизни ишхонангизга кириб, Сизга битта жилмайиб бўлсаям чиқиб кетаман…

Чунки, ишонаман, инсон хаётида кимдир шунчаки учрамиди-ку…




                                                      ***                                                  

Ажаб...

Қанчалик иродам бўлмасин кучли, севги олдида синдим...кучим етмади кетмоқликка...
Айни кетар чоғи тўхтатим....қолдим...
Бунчалар ожиз эканман...Доим иродам кучли ва рухан жудаям кучли эканлигим ўзимга ийиб шу туфайли хам ўзимни хурмат қилар эдим....синдим...

Сизга тўймадим нима қили?...
Кетомиман ку...

Нима бўлса бўлсин...лекин айрилиқдамас...

Майли уч кун....лекин умримда шунчали бахтли бўмаганман..севиб севилмаганман худди шундай...ихтиросли... Хеч ким шундай мани сўзсиз тушуниб сезмаган... Бир пайтлар форумда асосийси тушуниш эмас инсонни хис этмоқ деб ёзгандим...фаришталар омин қилган экан...

Тақдир ўз қўлимизда экан...ўзгартира олдим ўзим хохлагандек, билмадим нима бўлса хам бир сонияга хам қилган ишимдан пушаймонмасман, бўлмиман хам...

Ахир инсон хаётида кимдир шунчаки учрамиди-ку...

                                                      ***                                                  

Мана Сизга атаб битган номамнинг хам сўнгги сатрлари ўз якуни мухтасардир...

Ишонаман, биламан ва кутаман...
Сиздек, бирга...

Хамманинг кўз ўнгида ўзга, ўз олдимда хам ўзга, лекин Сизнинг қошингизда мутлақ бошқа инсон бўлган инсон иккиюзламачимикан?

Йуқ... бу инсон шунчаки хамманинг кўз унгида бир шахс, ўзининг олдида ўзи хақида бироз теранроқ фикрга эга бўлган инсон, лекин.....

Сизнинг олдингизда ўз шахсини унутган, ўзлиги хақида биронта маълумотга эга бўлмаган, ўзини йўқотган..севги касалига мубтало бир ошиқи девона............

Йиллар ўтар, асрлар унинг кетидан.
Ушбу ёзган номам бўлсин мухаббатнинг борлиги ва унинг аччиқ аянчли қисмати хақида исбот...

Биз кетармиз айб ва гунохла...Лекин бизнинг хаёт демак бир катта мавхум ва мураккаб сахнадаги кичиккина хатоимиз келажак учун ўрнак эмас балки сабоқ бўлар...

Зора улар шунчалар кур кўрона кар ва соқов хаёт кечирмаслар.

                                                      ***                                                  

Юракни севги этганида тарк, ундаги мухрланган сўзлар гўёки эртакдек туюлар экан вақт ўтган сайин..

                                                      ***                                                  

Кўнгил торларингни чертиб ўзим истаган таронадан бахраманд бўла олмадим. Афсус уни ўзига бошқа бир созанда созлаган экан...


                                                      ***                                                  

Бир нарсалар этгим келади-ю, ўйлиман…жонсиз сўздан не фойда?-деб…

Қалбинг диққат бўлганида эди менга нисбатан, балки хатто шу сўзларнинг хам кераги йўқ бўлармиди…

Кўзларимдан фикримни англармидинг…

Фақат бир нарсадан қўрқаман-агар қанчалар изтиробдалигим сенга аён бўлса, юрагинг бардош бера олмасди…

Балки шунинг учун хам Аллох рахми келиб-ми, қалбинг эшигини менга махкамлаб беркитган шекил…

                                                      ***                                                  

Албатта, сени севдиларми, демак, сен Аллох суйган бандасан.

                                                      ***                                                  

-Қалбим хикояси-

Қалбим дарбозасин занжири синди. Табақалар хар ён сурилиб кетди, дилим диёрига мусофир келди.

Кўнглим ватанига чўкди жим-житлик.

Қалбим кизикди, сайроқи булбулу, хушнаво қумри бир зум тўхтаб қолди сархуш хонишдан, майслар ичинда жажжи нихолча мўралади қизиқиб, «нахот очиларкан менинг хам гулим, нахот  барча майса севгидан гуллар, кўнгил адирлари гулларга буркар, барча гуллар исми бўлар мухаббат?»
Ариқларда сувлар қиқирлар, шаршарадек жўшиб шўх наво куйлар.

Эвоҳ…йўқ..бу ёлғон.! Улар адашди..гулламай майсалар бўлдилар пайхон. Бегона кимса бостириб келгандек қандоқ, шундай қўпол  бўлди менинг қалбимда. Билиб-билмай топтади уни,  зўрлик ила бўлди қалбимга бека!
 
Қилган вайронасида яшай олмади, ўзи бузган ўлкаси ўзига ёқмади. Тарк этди у энди мажрух дилимни.

Кўнгил боғим эшиклари бузулган ўтин, ортида эса мисли чўл-сахро. Яралиб азалдан сўлим водийда, майсалар кутарди ўз маликасин, буса хадя этиб ул ғунчаларга, гуллатишин хар ён чин мухаббатни…


                                                      ***                                                 

-Чорлайман сени-


                     Сени чорлайман хар тонг турганда, деразалардан узоқ боқганда. Сени чорлайман кўргим келганда, чорлайман сени соғинганимда.
Унсиз чорлайман, сўзсиз куйлайман, куйимда назму-наволар бирла, кутавераман хамоно-хануз шамгалат қилса йўлларим соғинч.
                     
                     Чорлайман сени, сенга айтмайман. Сени чорлайман, буни билмайсан. Сени севаман, буни сезмайсан, кутаман сени, хечам келмайсан, севгим сехрига хеч бўйсунмассан.

Юрган йўлимда, ширин ўйимда, доимо чорлаб, эслаб юрганда гар учрар бўлсанг пайсала дилим, хижолатомуз ял-ял рухсорим, титрар кипригим капалак қанот, ёнар кўзларим зулхижжа юлдуз, таним бўйсунмас нотавон нуноқ. Дилим ўртанар, қани қуршасам, юзим ёндирса ширмой юзларинг, кипригим берса салом сенинг қошингга, аста қитиқлаб ёноқларингни. Кўзларим уммонида сузсанг беармон, сабо каби сени авайлаб қучсам…
Чорлайман шуни орзуларимда, шу кун келишин интиқ кутаман.
                 
  Сени чорлайман хар тун келганда, чорлайман сени ёстиқ қучганда, сени чорлайман кеча-ю кундуз, чорлайман сени тушларимда хам…


                                                      ***                                                 


- Севгим соҳиби...-

Аллохим менинг тақдиримни ёзган бўлса, мухаббатим қиссасини ўзим ёзган эканман. Фақат..пешонамга битилган  тақдиримнинг кези келса қувончли, кези келса аянчли қисматларини аввалдан билиб бўлмаса, мухаббат қиссамнинг қисматини билган бўлсам хам….ёзаверибман, ёзаверибман…..

                                                      ***                                                 

Қалбинг осмонини қопласа булут,
Кўзларинг тубига куйилса кўз ёш
Исмимни ёд олсанг кўзларинг юмуб
Кўнгил осмонини ёритгай қуёш

Ногахон атрофга чўкса зимистон
Нимадур етишмай, юракда бўшлиқ
Эслагил, мен Борман, сен бунга инон
Йироқдан тиларман жонингга соғлиқ

Жоним сени қўмсаб нома ёзарман
Ишониб сен мени севишинг хамон
Йўлингга интизор қараб кутарман
Сен мени соғиниб эслаган замон.

Тонгда уйғотмаса сени гар қуёш
Субҳидам шамоли бўлиб келарман
Аста ўпиб қайноқ лабингдан
Атрофингда доим учиб юрарман.

Билгинки мен сени доим севарман…


                                                      ***                                                 

Сени биринчи бор кўрганимда, ўзлигимни унутиб гўё эртакка тушиб қолгандек, ва гўё хаётимдаги энг ширин ва тотли тушимдек хис қилганман...

Аллохим сенга хусн чизаётганида гуллар ва камалакдан фойдаланган бўлса ажаб эмас, Сенинг хуснингдаги суратда қуёшнинг тафти бўлса, оймуманинг сирли жиловлари, оловнинг ловуллаган ёнари бўлса, шаршаранинг шашқатор мавжлари намоён эди.

Шу тобда сени кўрган кунимгача бўлган барча шоирларнинг, барча хонандаларнинг гўзаллик, севги хақидаги шеър ва хонишлари  бир-бир хаёлимдан ўта бошлади. Улардаги барча маънони бир зумда қалбим ва жисмим бирла сездим. Агар шоир ёки хонанда бўлсам, шу ондаги сенинг хуснингга таъриф ва севги васфи хонишидан энг буюк инсон бўлар эдим.


                                                      ***                                                 


Багрингга босиб аллалаб улдир

Юрагим поралаб севгингни сундир

Калбимни сундирган умрим не булди?

Борлигим куйнингда бугизлаб улдир

 

Рухимни топтадинг узокдан туриб

Вафоман билардинг кулинг хам булиб

Исмингла яшардим тонгда уйгониб

Пичокла, пичокла, тилкалаб булиб

 

Итни дерлар вафо лекин тепки ер

Ахир инсонманку бунча кийнайсан?

Эшигингга боглаб майли тепки бер

Барига розиман,  нега билмайсан?

 

 

Кандайин севдим мен сендай нокасни?

Кузларим кур булмай махлиё булдим

Кайдан излай айтгин сендан хилватни

Ёниб ёниб талваса девона булдим

 

Кетмайман, йук энди, гурурим бор деб

Узингга богладинг узинг энди уз

Сенсиз яшаганман сенсиз яшай деб

Ташлаб кетолмайман умримни сен уз

 

Охирги илтимос умрим эвази

Сунгги нафасимда севги билан бок

Аллалаб багрингда севгим риштаси

Хазон булган умрим кейин эса ёк

 

Кийнама согинчга кул этиб мени,

Алишма узгага ер топтаб мени

Кел ундан кура кучогингга бос

Аллалаб, аллалаб улдиргин мени…..

                                                       ***                                                

 
 Атоксиз хаёл исканжасида…

 

Хар бир нарсанинг бор албат уз саволи, унга топилар хам жавоби тайин. Сизла булган муносабатда, сурок купаядур…жавоб эса йук…
Тубсизликка чуканми ростлик, аросатда колганми кунгил?
Яна савол учун бир талай савол, жавоб эса хамон, биз учун жумбок.
Тушунмаймиз доим бир-биримизни. Нахот севги танловда адашган булса?
Ишонмайман асло, йук ишонгим йук!
Балки ишонишга  ишонч хам йукдир?
Йукдир балки бунга янада жавоб.
Балки мухаббатнинг узгача тури?…афсуски лаззатдан йирокрок туйгу.
Севги мумтоз айлар уз ишки билан, висол онлари-ю ажиб уятдан.
Кизик галатидур бизда булар хам, висолда суз келмас гуёки гунгмиз.
Кани тезрок кетсам, дерман курганда…курмасам хам бирок, курсам-чи дейман.
Мени нима тортар, Сиз тараф билмам, Сизни-чи менга…нималар чорлар?...
Атоклаб булмайди..номлаб хам ахир…Биз ахир киммиз, бир-биримизга?
Дустми? Йугэээ, бу ахир ёлгон!
Севгими….лекин..
Унинг комусидан бунчалар йирок?
Ёшлик пайти десам…Кунгил куз тараф.
Бахорийга анчайин утдик, тугрими?.
Ёзми?
Нахот шунчалар тошкин? Жушкин оловлими?
Йук, тугри келмас.
Кузга киёсласам…куркиб кетаман…ахир
хазонлар бор…
жосус хазонлар..
Оловда ёкилган эссиз хазонлар…
Бизга етишмайди, топдим оловлар! Лек…
Хазон булгум йукдир….оёк остида…
Эссиз булгим йукдир хазон хазонлар…….
Оловларда ёниб кул булгим йукдир..
Билмайсиз, сезмайсиз укимайсиз хам…
Аник биламанки бундан фойда йук.
Укийсиз, жилмайиб, сен телба дерсиз..тушунмайсиз буни, тушунолмайсиз.
Балки телбадурман, шу  учун бизда, бир катор низолар зиддият бисёр.
Лекин…Сиз булсангиз сог, теран фикрлар…нечун менла бирга хамоно доим?
Нима чорлар Сизни, айтинг, мен томон? Кизикми Сизга бу? Асло ишонмам!
Хар баёт хотима булар мухтасар…Хар Суз хам тугайди гох накл маколлар билан.
Айлана айланиб топар бошини…биз-чи биз качон топамиз жавобни? Качон топаркинмиз бир – биримизни..
Хозир биргамиз биз, Сиз ва мен танхо… лекин нимагадур, йирокдек туйгу…

Нега бир-биримизани тушунолмасмиз?... кизиги…
.Буниям тушунолмиман……тушунмаймиз буни..
тушунолмаймиз..

 

                                                      ***                                                

Шунчаки....согиндим...

Йук, утмишга кайтгим йук, кайтолмайман хам.

Кургим хам йук тугриси сени. Расмингни хам олмайман хозир. Эсламайман сузларингни хам.

Шунчаки...согиндим...кеча булган менга мухаббат, кейин эса, кизик хам дустим...
Бугун эса...
согинган утмиш...

                                                      ***                                                

Бугун Сизни менга яна ёмонлашди. Йук, тортишмадим, уришмадим хам. Нима учун факат ёмонлашар, балки мен узимни алдарман деб хам савол бермадим. Тугри , булиши мумкин, уларга озор бергандурсиз, уларга ёмонлик хам килгандурсиз, бунга жавоби узингизда. Лекин...

Сизни нима учун севаман ва хурмат киламан биласизми шунда хам?
Бошкаларга караганда менга нисбатан килган алохида диккатингиз, мехрингиз ва хурматингиз тахсинга лойик. Балки кунглимда илдиз отган мухаббатнинг илк илдизчаларига хам шу мносабат сабабчидир.

Мен Худони ишларига аралашмайдиган банда, Сизни уларга нисбатан килган ёмонликларингиз ва балки мендан бирон бир наф истагида хам булиши мумкин булган сохта муносбатингиз учун хам узингиз жавоб берарсиз.
Лекин, мени кунглимни шу муносабат билан кутариб келаётганлигингиз учун, мен бундан шодланганим учунгина хам биронта савоб ёзилса ажабмас.

Бугун балки яна хакикат бирла кузим ярк этиб очилгандир. Лекин....канчайин адолат билан карамай, менга нисбатан Сиздан факат мехр ва хурмат куряпман.
Рахмат Сизга шунинг учун хам.

                                                      ***                                               

Kunlar sovuq...
Ko'chalar kimsasiz...
Hazonlar rangsiz...
Savollar javobsiz...
Istaklar aldangan...
Nahotki barchasiga mash'um kuz aybdor?
Nahot bu yil fasllar ham bag'ritosh?

Lekin...
tan olaman, yolg'izlikka u ko'p yarashibdi...

Sizning qalbingizda hamisha bahor, Sizga bo'lgan nazar hamisha yoz bolishin istardim...


                                                      ***                                               

Алда мени, алдовларинг аллалар мени

Бунча осон бунча тотли аврашларинг алда мени

Кунгил кутар дилдан ростгуй хис туйгулар, икки энлик хат ёзарсан алдаб алдаб.

Бунча тотли бунча хушдир урнин босар, уша кутган ростгуй булган дил номадан хам.

Алда мени кундан кунга эринмагин, савоб булсин майли ёлгон лек дилга ул хуб малхамдур.

Алда мени алдовларинг вайронасин шохи булай, атрофда гам аламлару мен эса шод булай, алда мени алдовларинг чулгаб мени, чирмовукдай шодлик бирла бугизласин, токи берай майли жон ул ёлгонларда, лек шод булиб бахтли булиб тин олгумдир. Махшар тараф рухим хам енгил учсин, кунил бахтлиман деб бу дунёдан кувнаб утсин.

Алда мени ахир дунё узи ёлгон, ёлгон бари хис туйгу хам вафолик хам, барчасинда негиз ётар алдаб алдаб, алда мени севаман деб, согиндим деб.

                                                      ***                                              
Я с тобой себя чувствую Сардором... Устал быть Сайёдом и журналистом, сайёд точка комом. Я так скучал по себе...по Сардору. Сен менга узимни кайтардинг...))

***
Мени сенга ёмон десалар, каро булсин хаёти куни. Сени менга десалар ёмон, кечирмайман уларни хеч вакт. Дилим андаккина гашланиб, бир дам ковок солганим учун. Дилинг андаккина гашланиб бир дам кошинг чимирганингчун. Кечирилмас улар бил хеч вакт!
***

Сен хам улар каби келдинг кетдинг,  фақатгина оз муддатга туғён уриб содда қалбимда. Сенга хам оддий, сен хам сезмадинг, билмайсан хам...балки чидай олмадинг..

Сен хам улар каби қилдинг хавас, балки хавас ва балки қўйдинг мақсад. Сен хам суйдирдинг, куттирдинг, соғинтирдинг....

Йўқ сен ягона эмассан бил, сендан аввал хам суйдирди, куйдирди..соғинтирди.

Сен хам улар каби учрарсан бир кун, кўзларимда ўчган пайт ишқнинг чақмоғи. Кўзинг қамаштирай, олов кўриниб сенга, афсус бу чоғда худди улар каби менга қизиғинг йўқ бўлган бўлар. Олов кўринганим яна кимдир қалбимда ёнаётгандир.....

Сен хам улар каби балки ёниб кетдинг оташ қалбимда, сен хам улар каби бардош бермай мендек оловга.

Сен хам улар каби айтдинг бошқачасан деб, ўзгачасан деб...нахот бўлсам оддий шамдек мен, ўзига хашоротларни тортиб куйдирган? Ёғдуимга учиб келиб куйиб қочган оддий хашорот......

Қани менинг чақмоғим, оташ оловим? Қани тоғ бағридан отилиб чиққан кучли вулқоним?..

Қани мени сезган, билган инсоним?

Туғулган эканман ўз номим билан, хофиз хониш қилганида Сардорингман деб.

Дархақиқат тақдир хам белгилади аларнинг Сардори этиб. Сен хам улар каби сезмадинг...хаётингда барча севганларни Сардори бўлганим...

Сен хам улар каби кетдинг аскарлар томон, алар орасиндаги Сардорни билмай...

Сен хам улар каби барибир учрарсан, учраганда билсанг бирдан энтикиб. Чунки ўтсин ойлар, йиллар ўтиб учратиб ишқинг, таққослаб биларсан у оддий аскар. Менингдек севолмас, соғинмас, куймас, оғринмас... Кутмас хам балки... Кутса хам менингдек интиқиб кутмас..

Келиб кетганингда ортингдан бу сўзларни хам бил ёзмас....

 

Сен хам бўлдинг худди улар каби...

 

афсус.......

 

***

Сариқ япроқ, сап-сариқ япроқ..

Бир қадам масофа хазонлик япроқ..

Жонсиз япроқ титрарди  дир-дир

Хазон бўлмоқликни истамай бироқ

-

Билармисан сен жонсиз япроқ

Қалбимни титратар азобли фироқ

Келдим деганида гуллади новда

Кетдим демасин деб титради қандоқ

-

Сенга йироқ, менга эса оз

Хазонларга чулғанди қалбим

Унга бахор, менда куз ноласи соз

Аёвсиз қақшатар соғинчда дилим

-

Сариқ япроқ, сап сариқ япроқ..

Билармисан кўнгилдек  япроқ

Жондан азиз, кўнгилдан, бироқ

Хазон бўлди дўст кетиб йироқ…

-

Сариқ япроқ, сап-сариқ япроқ..

Бир қадам масофа хазонлик япроқ..

Жонсиз бўлиб  титрайсан  дир-дир

Айро бўлмоқликни истамай бироқ…

-

Статусларим:
Журналисти суст санъатнинг, санъати хам суст бўлади
***
Такдирга ишонмай куйганингда бирдан истаганингдек у сени танлаб колса хам ишонмас экансан.
***
Бугун борсан, эртага йўқ..шартми шу нарсалар?
***
Севгимуш...галатимасми? Бундок олиб карса роса ахмокона туйгу-а?)))
***
САбАкалар акиллагански, карвонлар эса пофиг ўтиб кетвургански экан.
***
Нега адолат учун КУРАШ керак, нега хакикат учун доим ТУПОЛОН синоним?
***
Келажакни бугун кутма, у кеча бошланиб булган!
***
Инсон хатоси ва гунохи билан инсон. Чукурлашиб фаришталикка даъво килманг, бефойда...
***
Зур булиш учун зор булиш керак
***
Калблар овчиси булишни истагандим...
***










(Мазкур сахифа кундалик сифатида бўлиб гоҳ-гоҳида (илхом билан) янги номалар билан тўлдирилиб турилади.)

Бош сахифа

Бошқа ижод намуналари






 

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru