Sayyod

September 27, 2008 - Muhabbat yoki o'lim (10-bet) 20-varroq


-20-якун

 

Бугун уйга йул оляпман.

Яна уша махалладан утишяна эшик олдида иккиланиб туриш ва хадиксираб айвонга муралаб караш

Онам…

Нима курди шурлик онам? Факат дардларим билан булишди. Энди эса мени кумадими…

Мехмон булиб келяпман уз уйимга.

 

Махалладан утяпман..хеч ким йук…

Эшик очик… олди супурилган сув сепилган.

Кизик кушниларми?

 

Секин кириб кела бошладиму айвонга караб юрдим.

 

Ойна олдига келдиму…

 

Онам олдида румол ураб Гузал биргаликда жойномоз устида утиришибди.

Ассалом унг тарафга…Ассалом чап тарафга ва Гузалнинг нигохи беихтиёр менга кадалди…тезда жойномозга караб олди.

Фотиха юзга тортилиб Онам мени урнидан кузгала бошлади, Гузал даров суяб тургазди.

 

Шу кун Гузал билан умуман гаплашмадим. У хам. Гуё уйимизда бегона бир хизматчидек, уз ишини килиб юрибди, чой таёрлаб узатади…

Онам булса огзидан бол томиб мактайди Гузални..

 

Орадан икки хафта утиб онам никохга олишимни талаб кила бошлади.

Бу пайтда соглигим яна ёмонлаша бошлади. Гарчан Гузал билан бир хонада ётмасакда, кундуз кунлари доим бирга эдик ва аста секин унга ургана бошладим…кечалар хам уни тунларини биргаликда булишиш истаги тугила бошлади.

 

Домла чакирдик, махалладан таклиф килдик кушниларни. Гузал ота-онасига айтишига карамай ота-онаси   келмади. Лекин Гузалнинг дугоналари ва икки холаси келишди.

 

Кундан кунга ахволим ёмонлаша бошлади. Кечалари факат Аллохдан тунда жонимни олгани Азроилни жунатишини сурардим. Тонгда Бомдодга кузим очилиб…ох канчалар огир яна уйгониб кун буйи улимни кутиб яшаш…

Гузал атрофимда парвона. Мен эса хамоно уни Юлдуз деб юборардим, тушларимда хам Юлдуз факат…

Учрашиш пайти якин…

 

Гузалга агар мабодо иккикат булса ва менга фарзанд дийдорини куриш насиб килмаса, угил булса Одил киз булса…шу ерида Гузал ерга караганча узи жавоб берди…Биламан Юлдуз деди..

Гузал..сени севаман, севсам булади. Лекин бу бошка севги. Юлдузга булган мухаббат бошка эди. Сенга булган севгим эса….мехмоний. Балки шу маъсулият йуклиги учун шунчали юзакирокдир…

        

***

 

Джамшерни ахволи кундан кун ёмонрок, намозни укийди ва ухлайди. Лекин оиласи тинч ва бахтли. Кувонаман шундан.

 

Бугун мен Джамшер ва Гузал айлангани кучага чикдик. Паркда сураткашлар хар доимгидек расмга олишни таклиф килишар ва улардан бири шундок гузал пара экансизлар суратга олмаса булмас, хеч булмаса узим учун олай рекламага деб куймади.

 

Джамшер Гузални кучоклаб суратга тушишди. Четдан караб турибману шунака хавас килдим. Дархакикат жуда гузал жуфтлик.

Мендаги орзу охирги кунар бир! Ният бу Джамшер канака килиб булса хам тузалиб кетиши. Аллохдан муъжиза сурардим.

 

Уйга келиб айвонда кечки овкатланишга чоглана бошлашди. Джамшер куймай олиб колди, кафе буйича бир икки масала хал килиниши керак эди.

 

Джамшер тезда хуфтон намозини укиб чикишини айтиб кириб кетди. Гузалнинг харакатлари узини тутишига термулиб тураману уйлайман, нахотки бу уша у кутган орзу ва бахт?

Онаси хаммадан бахтиёрлиги менимча бу оилага курк багишлаб турарди. Шурлик она..

 

Орадан ярим соат, хатто бир соат утиб кетганлигини гапга берилиб кетиб сезмай колдик. Гузал билан кафедаги вокеаларни эслаб роса кулишдик.

Джамшер колиб кетди деб соатга карадиму, Гузал бирдан узгариб ранги окариб менга караб колди. Мени ичим шиггг этиб кетди..

Урнидан турмокчи булганди утказдим:

-Куръон тиловат килиб утиргандир деб жилмайишга харакат килиб Джамшер хонасига якинлашдим.

Юрагим гупиллаши узимга аник эштила бошлади.

Коридорда тухтаб оркамга карасам Гузал интизор булиб караб турибди.

Хонага кирсам Джамшер эшикга орка килиб каъдада утирибди, боши ерга караган.

Хух…Худога шукр деб оркамга караб Гузалга жилмайдим, Гузал кузларини юмиб бушаб утириб колди. Бечора киз.

 

Джамшер овоз чикармаганидан хайрон булдим. Орадан бир соат утди нима киляпти бошини эгиб?

Пичирлаган товуш хам йук.

Майли балки тиловат килаётгандир деб кайрилиб нари кетмокчи булсам «тап» этган овоз эштилди, кайрилиб карасам Джамшернинг дупписи бошидан жойномозга тушиб кетибди.

 

Ёнига кириб олдига утирдим. Джамшер худди ухлаб колгандек эди.

 

Дустим…

кадрдонимнинг тани олдимда гуё уйкуда, рухи эса аллакачон чикиб булган эди.

Насиб этган улимни бунчалар чиройлик келганини мен кейинчалик куп эслаб куз унгимда турди. Улим мен учун хамиша дахшатли булган, лекин бу энг якин инсонларимдан бирининг жойномоз устида каъдада утирган чогда хаётдан куз юмгани рости галати булса хам энг гузал улим эди.

 

Уша пайт огзимни икки кулим билан беркитиб овозим чикармасликка харакат килиб йиглай бошладим. Титраб йиглардим алам билан. Олдидан чика олмасдим.

Гузал ярим озгинадан сунг остонада пайдо булдию  остонага утириб колди. Мени йиглаётганимни куриб тушунди хаммасини.

 

-Онанг улса булмасмиди болаааам, оркамда колишинг керак эди-ку, кимларга мани ташлаб кетяпсан болаааам. Мани ким гуримни тепиб-тепиб кумади болаааам.

Уйингга мехмонга келганмидинг болааааам…..

 

Джамшерни жойномоздан анчагача хеч ким олишга ботинмади.

Келганлар орасида уша ундан пулни олишга жирканган домла хам турган эди.

Кузларим жикка ёшда ёнига келиб кузига тик карадим.

 

-Инсонсизлар, лекин гохи Аллохгина судлаши кераклигини унутиб узларинга судлайсанлар инсонларни. Каранг, сизга хам насиб килармикан шундай улим?

 

Бутун махаллага Джамшернинг бу улими яшин тезлигида таркалди. Узиям тумонат одам келди жанозага.

 

Гузал узини тутишга харакат килиб Джамшерни онасига карарди. Гузал кучли киз, олдиндан тайёр булганигами хаммасига туриб берди. Джамшерни онасига караб ёнидан жилмай турди.

 

Джамшерни Юлдуз кабри олдига кумишди. Узи васият килганидек.

 

Гузал уйига кетмади. Джамшерни онаси билан яшай бошлади. Хомиладорлигини билгач УЗД килиб жинсини аниклашни истамади. Билишни негадир истамади.

Шу онда ичида жажжигина Юлдуз исмли кизча шиддат билан усаётганини билмасди.

Онасини эса булажак невара кутаётгани сал овутди.

 

Бугун эрта тонгда туриб туртта гулдаста олдим.

Аввалига бориб Юлдуз билан Джамшерга икки гулдастани куйдим.

 

Кейин…шифохонага йул олдим. Тезда санитарлар хонасига кириб дераза олдига келиб суяниб тугридаги реанимация деразасига бокдим. Хамон дераза очик, парда хилпирайди. Кимлардур уёк-буёкга утади…Юлдуз худди хозир деразадан карайдигандек…

Шартта деразадан уша пайтлардагидек сакраб утиб реанимация деразасига келдим.

Ойна олдига учинчи гулдастани куйдиму ортимга карамай кета бошладим.

 

Мошинамга келиб утирдим ва шифохонадан чикиб кета бошладим. Мошинамнинг олди ойнасидан шундок оркамда  узокдан реанимация одеразаси курина бошлади, гул хамон турар, деразадан хеч ким карамасди… йиглаб юбордим.

 

Кетаяпману рулни уриб-уриб йиглардим.

Махалламга келиб, Джамшер билан учрашган жойда анча турдим. Хали хам узимга келолмасдим.

Йиглаган чоги Джамшер билан биринчи бор куришиб гаплашган жой…эшиги олдига келиб ерга остонага охирги гулдастани куйдиму уйимга кетдим…

 

 

 

Бу йил юридик институтга топширдим…

 

«Катта булсам дадамни ишларини давомласам керак, чунки, улар каби хурмат ва иззатда булишни истайман. Ёки булмаса  юрист буламан, адолат учун курашаман, чиройли кизга уйланиб дадам ва онам билан бирга яшайман»…. Джамшер 11 ёш.

 

«Мен мактабни битирсам тикувчиликка укимокчиман, кейин кули гул чевар булиб чиройли куйлаклар тикиб модельер булмокчиман. Мактабда укитувчиларим ва дугоналарим мендан чиройлик актриса чикишини айтишса-да, негадур махаллада усганим учун-ми, бу касб менга бироз уятлирок куринади. Вакти келиб, мард, довюрак, халол ва армияда хизмат килган келишган аскарга турмушга чикиб, унга ва уз оилалмга чиройли кийимлар тикиб бераман».  Юлдуз  14 ёш.

 

«Осмонга куп тикилиб самолетларни русумини топишга харакат киламан. Учувчи булсам керак. Кулимга калам тушса, рассом булсам керак деб уйлайман. Дадам мени шифокор ёки юрист булишимни хохлайдилар, мен эса шу икки касбдан куркаман. Инсон улимига токатим йук, шунинг учун шифокор хеч качон булмасам керак, лекин, юристлик, билмасам, хали хаммаси олдинда.» Одил 15 ёш.

 

Хаёт…

канчалар жумбок, шодлик, кайгу ва адолатсизликлардан иборат. Кузимиз билан курган, кулокларимиз билан эшитган, ва балки уз хаётимиздаги учраган вокеалардан олган хикоямни такдим килдим.

Уз орамиздаги инсонлардан булган Джамшер Одил ва Юлдузларнинг хам уз орзу ниятлари бор эди.

Афсуски, хамиша орзулар бизни уз истаган куринишимизда инсонлар куз унгида намоён килмас экан…

 

 


 

«Мухаббат ёки улим»

Sayyod –Сардор Камилов- 2007-2008.

 

Бугун хайитдан олдин зиёратга мозорга бордим.

Яна уша кора кийимда киз…Юлдуз кабри олдида..

 

Бу гал тез бориб салом бердим.

 

Киз угирилганида хушимдан кетишимга сал колди.

 

-Юлдуз?!

-Одил?

-……

-Ман Юлдуз опамнинг сингиллари Умидаман Сиз хакингизда опам гапириб берганлар…

-Йук…ишонмайман…шунака хам ухшаш буладими?....




Аввалги: 9-бет, 8-бет, 7-бет, 6-бет, 5 бет, 4-бет, 3-бет, 2-бет, 1 бет.






Бош сахифа

Comments (42) :: Post A Comment! :: Permanent Link

<- Last Page :: Next Page ->

About Me

Ijod / Творчество

Friends

bonya
news
BERSERK
Sayyod


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru