Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


Qaxramon Mirmaqsudov



 

САНЪАТКОРЛАР ХАҚИДАГИ ОЧИҚ ФИКР…


Кўпчилик томошабинни ўзига жалб этган “Кимга қанақа” кўрсатувини томошабинларимиз яхши эслашади. Ўзбекистон телевидениясида эркин суҳбат олиб борилган биринчи кўрсатувлардан десак хато бўлмайди.

Унинг ашаддий мухлислари хали халигача шу кўрсатувни соғинишлари табиий.

Хаттоки кўрсатувни гала концертларига чипта тополмасдан кўчада қолган мухлислар ҳам талайгина эди. Шоу бизнес энди гуркираётган бир пайтда қанчадан қанча истеъдодларни кашф этган кўрсатувнинг тўхталишини сабаблари билан қизиқдик.

Аниқроқ қилиб айтганда ширин хотираларни эслашни лозим деб топдик. Ўзимизни қизиқтирган саволлар билан кўрсатув бошловчиси Қаҳрамон Мирмақсудовга мурожаат қилдик.

 


-“Кимга қанақа” нега тўхтатилди?

-“Кимга қанақа” кўрсатувини шон шуҳратини кўтарилиб кетгани баъзи бир мансабдор шахсларга ёқмаган. Шу боис телевидениядан кетишимга тўғри келди. Мени ишга олинг деб келади деб ўйлашган. Товламачилик қилиб ўзимни раҳбариятга кўрсатадиган характерим йўқ.


-Телевиденияларимиз бирон бир лойиҳага таклиф қилишса борармидингиз?

-Таклифлар бўлган, хозир ҳам бўлиб туради. Лекин жўрттага иш хақимни айтганимдан сўнг жим бўлиб қолишади. 


-Сир бўлмаса қанча гонорар сўрадингиз?

-Хар битта кўрсатувга бир ярим миллион сўм тўлашларини айтгандим. Аслида менга пул керакмас. Фақат қай даражада мени ижодимни хурмат қилиб қадрлашади шуни билмоқчи бўламан холос.


-Кўрсатувингиз эфирга кетиб турган маҳалда шоу бизнес атамаси хали ривожланмаган эди. Қолаверса саноқли санъаткорларимиз бор эди. Ўша даврдаги санъаткорларимизнинг ишлаш услуби қанақа эди?

-Ўша пайтда ҳам санъаткор кам бўлмаган. Ҳар сафар янги хаваскорлар олдимга келганида вой вў булар намунча 48 мингтадан ошиб кетмаса дердим. Фаришталар омин деганми хозирги кунда хақиқатдан ҳам 48 мингтага етиб қолди-ёв… Ўша пайтларда кўнгилочар кўрсатувлар кам эди. Бўлса ҳам саноқли эди. Бу мақтанишмас. Хақиқат. Хозирги кунда таниқли бўлиб эл оғзига тушган ижодкорларимиз ҳам телевиденияни эшигида мени кутиб дастхат олишган. Хаттоки телевидениядан чиқаётганимда торт ва гуллар билан мухлисларим кутиб оларди.


-Хозир телеканаллар кўпайган. Шу лойиҳангизни бошқа каналда давом эттириш истаги туғилмаганми?

-Бундан анча йиллар олдин 30-каналга сўнг бошқа каналларга таклиф қилишганди. Очиғини айтганда мен 24-25 ёшли ўспирин эмасман. Қолаверса, Кимга қанақа кўрсатувини олиб бораётган пайтимда томошабинга нимани намойиш этсангиз шуни тўғрилигича қабул қилишарди. Хозир унақа эмас. Хўп хамма шарт шароитни ҳомийлар ёрдамида қилиш мумкиндир аммо қайси санъаткор билан суҳбатлашаман? Санъаткорни санъатини эшит шахсий хаётини четга суриб қўй дейишадику. Мендан хафа бўлишмасину хозирги санъаткорларимизни кўпини калласини қовоққа ўхшатаман. Бу билан нима демоқчиман қўшиқлари бироз яхши бўлиши мумкин агар яхши бўлса лекин улар билан суҳбатлашсангиз дунёқарашининг фикрлаш доирасининг қай даражада паст даражадалиги асабингизни бузади. Хаёлида катта юлдузку аммо фикр юритиши 1-синф боласиникидан пастга ўхшайди. Хаттоки муомала маданиятини ҳам билмайди. Унақалар билан кўча кўйда гаплашиш зерикарли агар тв да суҳбатлашсангиз ясама, соҳта гапларни гапиришади. Тўғри уларнинг орасида ақллилари ҳам бор. лекин негадир улар эфирда кўринишмайди. 


-Сизни кўрсатувингизда чиққан санъаткорлар ақллимиди?

-Мени кўрсатувимда кўпроқ энди ижодини бошлаётган хаваскорлар чиқишарди. Кўпчилиги ўша пайтда китоб ўқиб ўзини фикрига эга бўлган ёшлар эди. Ўз фикрини аниқ ифодалай олмайдиган хонандаларни чиқармаганман. Хозир қайси санъаткор қўлига китоб олиб ўзини аниқ фикрига эга. Бугунги кун шоу бизнеси тўртта шўх қўшиқ айтса телевизорда кетма кет чиқиб ўзини танитиб кейин тўйма тўй юриб пул топиб участка қуриб машина миниш камида. Санъат учун фидоийлик қилаётган санъаткорни кўрмаяпман. Маза бемаза 4 та қўшиқ айтиб яна ёнига продюссермией адмнистраторми хуллас иккита югурдак олволиб яна тўйга фалон пулга чиқамиз дейишига ўласизми? Мен унақаларни тўйга чақириш у ёқда турсин радиода чиқиб қолса ҳам ўчириб қўяман. Тағин уялишмайди ҳам. Тўртта қўшиққа оғзини қимирлатиб туришига пул бериш керакми? Жонли ижро этишсаям майлийди. Сарфлаган пулингизга ачинмайсиз.


-Санъаткорлардан хафамисиз?

-Санъаткорлардан (хақиқийсидан) нимага хафа бўламан. Лекин соҳта юлдузлари билан кўришгим ҳам гаплашгим ҳам келмайди.


 


-Сизни қаттиқ хафа қилишганми?

-Мени хафа қилиш даражасига етишга 40 та қовун пишиғи бордир. (кулади) Лекин кўнглимни қолдиришган.


-Сизни кўрсатувингиз орқали машҳур бўлиб кетган санъаткорлар билан хозир ҳам гаплашиб турасизми?

-Баъзилари билан гаплашаман. Баъзи бирлари билан умуман гаплашгим келмайди. Тв дан ишдан кетганимдан кейин хеч қаерда ишлай олмадим. Таклифлар бўлди. Аммо… Мен ишлай олмадим. 2000 йилда Ўзкўргазма савдо марказига собиқ Алпомиш саройига яъни GALLA-ART-SHOW га бадиий раҳбар лавозимига чақиришган. У ерда икки йил ишладим. Сўнг яна ишсиз қолдим.  Бошқа соҳаларда ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Лекин ўхшамади. Мен фақат ижод қилишим мумкин экан. У ердан кетганимдан сўнг тушкун кайфиятга тушиб қолганимда хонандалар йўқлаб келишган. Лекин бирон жойга бориб уларни ҳисобидан ўтириб гаплашишни ўзимга эп кўрмаганман. Келган санъаткорларга мени уйда йўқ деб юборинглар деб 8-9 ойлаб хаммадан қочиб беркиниб юрган пайтларим ҳам бўлган. Отдан тушган пайтингизда яна отига миниб олармикан деб сизни излаб келишади. Икки уч йилгача ўзингизни ўнглаб ололмасангиз секингина сиз билан хайрлашади. Манфаат учун ўзини дўст деб кўрсатган инсонлардан кўнглим қолган.


-Аламзада бўлган пайтларингиз ҳам бўлганми?

-Менда ўч олиш хусусияти йўқ. Хаммасини Худога солиб қўявераман. Вақтни ўзи аста секин кўрсатиб бораверади. Мен билан баравар ишлаган санъаткорларнинг ҳам кўпини “даври” ўтган. Олдингидака машҳур эмас. хозир уларнинг кўпчилиги тўй қидириб юрганини ўзим гувоҳи бўляпман.


-Кўрсатувингизни қўмсайсизми?

-Ха, албатта. Ижодий гуруҳимни кўп эслайман. Кўрсатувни яралиши жараёнидаги даврларини қўмсайман. Телевиденияда ишлайдиган дўстларим даврасини соғинаман. Хозир телевиденияга борадиган бўлсам олдинги об-хаво эмас. хамма нарса ўзгариб кетган. Хатто ишчилар ҳам.


-Хозирги кунда қайси кўрсатувларни кузатиб борасиз?  

-Тўғрисини айтсам хеч қайсисини кўрмайман. Бир бир кўзим тушиб қолиши мумкин. Лекин доимий равишда кузатмайман.


-Хозирги тирикчилигингиз нимадан?

-Бизнес қиламан деб Дубайга Туркияга Хитойга бориб келдим. Минг афсус бизнес қилиш менга эмас экан. 4 тонна юкни контенердамас самалётда олиб келибман. Даромад олиш ўрнига зарар кўрдим. Мен таваккалчи бўлганим учун чет эл бозорларига киргим келмай бутиклардан савдо қилавердим. Хозирги кунда ўзимни шахсий “Golden Pensil” киностудиям бор. насибага яраша бўлаяпти.


-Кинобизнесида ҳам ўзингизни синаб кўрсангиз бўладику?

-Ҳа, 2004 йилда кўпчилик режиссёрлар қўшиқчиларни ўз фильмларига чақириб улар орқасидан пул йиғиш пайида бўлган вақтда биз Икки қалб фильмига фақат дебютант актёрларни чақириб иш бошлаган эдик. Фильм у даражада муваффақият қозонмаган бўлсаям лекин ҳомийлар кўзлаган мақсадга етишганди. Фильм ўз томошабинларига эга бўлган.

 

-Шоу бизнесда яхши даромад олиш мумкин. Наҳотки бирон-бир санъаткор билан ишлаш истаги туғилмади?

-Продюссер бўлишим мумкин эди. Агар санъаткорлар бу сўзни яхши тушунишганларида. Таклифлар кўп бўлган. Хозир ҳам бўлиб туради. Лекин ўзим ишлагим келмайди. Бир қўшиқчи то кўтарилиб халқни олдига чиқиб олгунча сизни айтганингизни хўп деб қилиб “мулойим” бўлиб юради. Продюссер бечора санъаткорни танитаман деб қўлидан келган хамма ишни қилади. Кўзга кўриниб олгандан кейин тирноқ остидан кир қидириб меҳнати синган инсон билан осонгина хайрлашади. Ўзини юлдуз ҳис қилиб “хамма менга бўйсуниши керак” деган хаёлга бориб қолади. Бечора продюссер кеча ортидан ялиниб юрган, кўримсизгина содда, аммо хозир эса энг чиройли “энг зўр” юлдузчанинг югурдагига айланади. Юлдузча эса унга танбеҳ берадиган асосийси унинг келиб чиқиш тарихини яхши биладиган югурдагини ўзидан узоқлаштириш учун тирноқ остидан кир қидира бошлайди. Чунки санъаткорни атрофида уни олқишлайдиган пулдор бойваччалар кўпаяди. Ақл ўргатадиган мансабдорлар кўпаяди. Хоҳлайсизми йўқми продюссер билан админстраторга хонандани эҳтиёжи бўлмай қолади. Хаттоки мен сизларни боқяпман мени орқамдан нон еяпсизлар деб юзига таъна қилишдан ҳам тойишмайди. Уни шу даражага олиб чиққан инсонга бераётган хизмат хақини ҳам кўп кўра бошлайди.


-Билишимизча Дилдора Ниёзова билан ҳам бошида ишлаган эдингиз?

-Дилдорани овозини дардини эшитганимдан сўнг рози бўлгандим. Бирга ишлашга эмас, ёрдам беришга. Дилдора тезда халқнинг кўзига тушди. Бир куни сочлари жингалак бир қиз уйимга мени излаб келиб мен билан ишланг деб илтимос қилгани халиям кўз олдимда. Санъаткорлар билан ишламайман деб орқамга ўгирилганимда у бир қўшиқ айтдики, бутун вужудим титраб кетди. Орқамга қайтиб бўлди сенга ёрдам бераман деб ишни бошлаганмиз. Бу қиз Дилдора Ниёзова эди. Дилдора билан биринчи мартта ишлаганимда тўйга борганмиз. Тўйга борганимизда чўнтаги йўқ кўйлак кийиб олган экан. Қистир-қистирдаги пулларни менга узатганда жаҳлим чиқиб кетган. Шунда мен сени кетингдан пул терадиган одам эмасман деб уришиб берганман. Нима бўлдию Дилдора билан Жиззахга тўйга бориб қолдик. Шунда Тоҳир ака билан кўришиб қолдик. Дилдора билан ишланг деб уларга таклиф бердим. Овозини эшитиб кўриб “тайёр ошни ўзинг емасдан бировга бериб юборасанми” деди. Шунда мен “шу ошни еёлмасам ундан кўра шу ошнисиз ея қолинг” дедим. Шу шу Дилдора билан Тоҳир ака ишлашни бошлади. Бир куни Тоҳир акага телефон қилиб Дилдорани бирровга чақирсам 200 доллор пул сўради. “Хўп” деб айтганини бердим. Бир куни тўйда Дилдорани кўриб қолдим. Мени кўриб хурсанд бўлиб ёнимга келди. Совуққина саломига алик олдим. Бу харакатим Дилдорага эриш туюлди шекилли мендан хафасизми деб сўраб қолди. Йўқ сендан хафамасман фақат гаплашгим келмайди тўйга келсанг хизмат хақингни оласанку, сен билан гаплашиб ўтиришим шарт эмас дедим. Кейин билсам Дилдорага пулни олганини айтмапти. Дилдора ҳам Қаҳрамон акамни тўйи экан шундоқ хизмат қиламан деб ўйлаган экан. Ваҳолангки Тоҳир ака Қаҳрамон айтди деб қанча қанча тўйларга текиндан текинга олиб борган экан. 


-Шунча санъаткорлардан оғзингиз куйиб яна бир ёш истеъдодга ёрдам қўлини чўзаётган экансиз. Яна оғзингиз куйишидан чўчимайсизми?

-Яқин дўстларим билан рестаранда ўтирган эдик. Ресторанни бошлиғи мен учун қўшиқ буюртма берди. Тожик тилида қўшиқ ижро этишни бошлади. Иккинчи қаторидан сўнг ёнимизда ўтирган столдаги болалардан бири қўшиқ ижро этаётган хонанда қўлидан микрофонни олиб қўшиқни давомини айта бошлади. Биринчи ижро этган санъаткор боладан икки диапазон юқори овозда хамда нолаларни меъёрида ижро этиши ресторанда ўтирган хаммани ўзига жалб қилди. Ресторандаги барча инсонларни диққати фақатгина шу йигитга қаратилиб яна қўшиқ ижро этиб беришини илтимос қилишди. Хонанда йигит инглиз, араб, азарбажон тилларида ҳам қўшиқ куйлай бошлади. Кейин охирида Қаҳрамон ака охирги қўшиғим сиз учун деб “Мустахзод”ни ижро этганда икки қўлимни кўтардим. Олдимга чақириб яқиндан танишдим. Нимага ижод қилмайсан деб сўрасам камтарлик билан хозир талабаманку хали ижод қилишимга бор, аввал Консерваторияни битириб олай, кейин чиқаман деб жавоб берди. Шу жавоби менга маъқул бўлди. Мен унча мунча хонандани санъатига тан бермайман. Аммо бу йигитни яъни Азизни хақиқатдан ҳам истеъдоди борлигига ишондим.

 

 

-Бу хонандангиз ҳам эртага танилиб кетиб сизга вафо қилмасачи?

-Энди ким билади. Мен таваккалчи одамман. Агар бир ниҳол эксам, меваси қачон пишар экан қачон сотиб пул қилар эканман деб эмас бир гўзал дарахт бўлсин. Бир кун мева берса бир гап бўлар деб астойдил униб ўсишига харакат қиламан. 

 

-Яратган боғингизни мевасидан еёлмасангизчи?

-Нима қилардим. Қийшайиб хунук ҳолга келса унга термулиб ўтирмайман-ку. Кўнглимни қолдирса кўзимни чирт юмиб боғимдаги дарахтни ҳам таги билан “арралаб” ташлайман. (кулади)

 


Дебон ва Нодира суҳбатлашди. 

 

ФИКР


Posted: 11:13, January 2, 2010

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru