Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


shahzoda-family

 

Шахзода оиласи хақида эксклюзив тарзда интервью берди.




Сухбатимиз хам асосан оила, ошхона, тарбия ва умуман уй мухити хақида кечади.

 

 

Ижод

 

Кечадан бугунгача босиб ўтилган машшақатли йўл.

- Албатта оғир бўлди, жуда оғир. Кечаги кунлар...У пайтлар кўнгилга хеч нарса сиғмаган хам. Ишонмайсиз, депрессия натижасида 8 килогача озиб кетгандим. Бундай зарбаларга тайёр эмасдим, тўғриси, албатта тушуниб турардим инсон хаётида қандайдир синовлар бўлишини, ва бундан ўзимни йўқотмасдан муносиб тарзда ўта билишим кераклигини хам. Албатта бундан ўтиш осон кечмади. Хозирда хурсанд бўлишдан хам қўрқиб қолганман.

 

Нималар ёрдам берди?

-Вақт. Кундан-кунга хаммаси ўз жойига тушиб кетишини кутдим. Яқинларим вақт инсонни даволаши ва агар сен хақ бўлсанг барибир вақт буни кўрсатади деб далда бўлди. 

 

Нима учун ижодингизни реклама қилмадингиз деган савол бермайман, лекин тан олиш керак рейтинг даражангиз муносиб тарзда ўз ўрнида ушланиб турди. Бугунга келиб баъзи рекламага анча пул сарфлаётганларга қараганда рейтингиз барибир улардан баланд. Бунинг сири нимада? Балки стратегия йўли бордир? Ўзбекистонда бўлмаса, Россия орқали деган?

-Асло йўқ! Биринчи навбатда менга мен ишлаётган компания катта ёрдам берди. Балки нотўғридир, аммо айнан шу компания бўлмаганида менимча шоу-бизнесда шунча пайт ўз ўрнимни ушлаб тура олмаган бўлардим хам. Мени онамчалик хеч ким яхши билмаса керак, ва онамнинг айтишига қараганда, агар мен бир ўзим бўлганимда шоу-бизнес мени “еб қўйган” бўларди, чунки ўша пайтлар бу жуда осон эди. Компания қаддингни ростла хаммаси яхши бўлади, нима бўлганда хам мехнат хамма нарсани енгади деб ишлашга ундади. Хозир бу хақиқат эканлигини англаб етмоқдаман, чунки асли тўғрисини айтганда озгина эринчоқлигим бор, ва гохи қийин мени бирон нарсага ундаш. Лекин айнан шу ёрдамчилар натижасида, уларнинг қистови билан эришдим бу нарсаларга. Мен машхур бир юлдузман хаммасига ўзим эришдим деб айта олмайман, хеч қайси бир артист буни айтмаса хам керак, чунки атрофдагилар ёрдамисиз, фақат молиявий бўлиши шарт эмас, оддий рухан қўллаб қувватлашисиз хам  шоу-бизнесда ўз ўрнини ушлаб туриш қийин. Россияга келсак, йўқ, энг катта мукофот бу ўз юртингда тан олиниш. Агар ўз юртингда тан олинмасанг, нима кераги бор бошқа ерга интилишни? Россия билан лойиха бу вақт ўтиши билан Россиянинг шимолий тарафлари  Кавказ, Доғистон, Махачкала ва Чеченистонларда “Фотима ва Зухра” фильми орқали таниб, концертларга таклифлар туша бошлади.  Ўтган йили гастрол сафарлари билан ўша ерларда бўлиб келдим. Аста-секинлик билан Каспий ва Украиналардан хам таклифлар туша бошлади ва у ерларда хам концерт дастурлари билан иштирок этдим. Мана шу нарсалар рус тилидаги альбом яратишга туртки бўлди. Аввалги сухбатларда айтган эдим,   кавказ ва рус миллатига мансуб одамлар ўзбек тилидаги қўшиқларимни мен билан бирга баробар куйлаётганлари мени хайратлантирганди. Хаттоки концертларда турли ўйинлар ташкил қилиниб, қўшиқларимни куйлаб берганларга плакат ва дискларимни совға қилиш  шарти бўлганида, рус ва Кавказ миллатига мансуб кўпгина инсонлар ўзбек тилида қўшиқларимни куйлаб беришганди. Мақтаниш эмас-ку, кейинчалик  “Ассалому алейкум”, “Фақат сен”, “Хаёт айт” қўшиқларимни кавказ тилида улар қайта куйлашган хам. Нафақат улар учун балки, ўзимизда хам русийзабон инсонлар кўп бўлгани сабабли рус тилидаги альбомни яратиш истаги туғилди.   Аста-секинлик билан клиплар ола бошладик, лекин Ўзбекистонда бўлмаса Россия орқали деган ниятда эмас, чунки Ўзбекистонлик мухлислар мени унутишди деб хам айта олмайман. Ўз юртимда  концерт бериш хануз орзуим, бу мени юртим ва менга шу ер ёқади.

 

“1001 кеча” клипи Россия каналларида кўрсатила бошлагач кўпгина мухлислар Шахзода хам Согдиана сингари энди фақат Россия учун ижод қилади деб чўчишганди. Согдианадан мухлисларимиз хар қанча ғурурланишмасин, афсуски ўзбек халқи учун ижоди тўхтаган ва Россия мухлислари учун ижод қилаётгани ачинарли.

-Рости хизматларда бўлган пайтларим одамлардан баъзилари ёнимга келиб “Сиз Тошкентдамисиз? Биз Сизни Москвага кетиб қолгансиз деб ўйлардик” деган саволлари ажаблантиради. Ахир Тошкентда яшасам нима учун Москвага кетишим керак?- дейман. Шунчаки хамкорликда ишлаймиз холос. Турманистон, Қозоғистон ва Тожикистон республикаларига гастрол сафарлари билан борганим каби Россия билан хам худди шу тарзда иш жараёни кечмоқда, лекин, мен Тошкентдаман,  ўз юртимни жуда хам севаман ва хеч қачон ўзга юртга алиша олмайман. Қаерда бўлмасанг, барибир ўз уйинга тортади-ку. Балки ватанпарвардирман, аммо ўз юртимни ардоқлашим жиддий хақиқат.

 

Dj.Smash билан лойихангиздан сўнг, у билан Фарғонада концерт бердингиз. Нима учун Фарғонада? Ва айнан туғилган кунингизда.

-Хайрия концерти эди, Фарғонада болалар уйи бор, ана ўша ерни маъмуирияти бизни таклиф қилишни истади, биз эса рад этмадик. Туғилган куним тасодиф орқали айни шу кунга тўғри келди.

 



Shakhzoda.ru сайтингизда интернет оламининг қайси сахифаларида бўлишингиз эълон қилинди. Бу нима билан боғлиқ? Сўнгги пайтлар интернет оламида машхурлар номидан суратлар қўйилиб одамлар билан гаплашаётганлар кўпайишига қарши кураш турими?

-Албатта кўпроқ мухлисларга янада яқинроқ бўлиш тури. Хизматлар ёки концертларда мухлислар билан мулоқотга вақт етмайди ва илож камроқ. Кураш турига келсак, албатта хаққоний стратегия, чунки интернет оламида менинг ўрнимга бошқалар ўтиришини одамлар билиши керак. Гохи баъзи сахифаларга кирганимда менинг суратим асосий қилиб ўзлаштирган бўлиб, ичидаги альбомида менга тақлид қилиб бўлмағур тарзда, юзини сочлари билан ёпиб, очки тақиб суратга тушганлар кўп. Ва тагига мени исмимни ёзиб хам қўйишади. Аксарият одамлар уларни хам мен билан адаштириши мумкин, ишонишади хам, шунинг учун расмий сахифаларимни эълон қилдим ва айнан ўша сахифалардаги суратларгина меники. Ўзингизга маълум бунақа ёлғон Шахзодаларга дуч келганман ва бу нарса хаётимда яна қайтарилишини хохламасдим.

 

“Одноклассники” сайтидаги расмий “Shahzoda-star!” гурухингизда “Между небом и землей” қўшиқни ди-джейлар тарафидан қайта микслар  хақида билиб олдик. Улар билан танишдингизми?

-Албатта. Адашмасам “прома диджеев” сайтида Андрей Dj.Smash шу қўшиқни оригиналини қўйиб диджейларга ўз вариантларида қайта микс қилишлари таклифини киритганди. Жуда кўп микслар билан танишдик. Расмий равишда  италиялик дунёга машхур Nari&Milani диджейлари қилган микслари хам тақдим қилинди. Бу диджейлар Black eyed peas” гурухи билан хамкорликдаги махсулотлари билан таниш.   “Между небом и землей” қўшиғи яқинда сокин бўлиб, трио кўринишида тақдим қилинади, учинчи иштирокчи ким эканлиги хозирча сир.

 



Нима учун бу дуэтингизда Dj.Smash куйламаган, клипда хам фақат рол ижро қилган?

-Бу дуэт, лойиха муаллифи хам Андрей Dj.Smash, ғоя, аранжировка ва овоз беришлар хам уники. Мен шунчаки ижрочи. Бизда дуэтми демак икки киши албатта куйлаши керак деб тушунишади. Timbaland дуэтларини эсланг, у хам қўшиқ куйламай овоз ва мусиқага жавоб беради лекин у хам дуэт.

 

Мухлисларга нималар яна тақдим қилиниш арафасидасиз?

-Хар йили октябрь ойида альбом чиқариш анъанамга айланган эди, лекин, бу йили хам ўзбекча хам русча альбомларимни тақдим қилганим боис, хаммаси бир келиб қолди ва шунинг учун улгурмаяпмиз. Насиб қилса янги йилдан сўнг русча ва ўзбекча альбомларни тақдим қиламиз, хозирда тайёрланмоқда. Яна ярим йил аввал ёзган ўзбекча қўшиғимга клип олишни бошладик, номланиши сир.

 

“Тўрт қадам” қўшиғингиз хит бўлишига қарамай анча вақт клип суратга олинмади ва бирдан “Ўзимдан ўзимгача” фильмида саунтрек сифатида намойиш қилинди.

-“Севги бор” альбомимдан жой олган хамма қўшиқларга клип олмоқчи эмасдик. Биринчидан улгурмаётгандик хам. Альбомлар, гастроллар, Dj.Smash билан лойихамизни  Лос-Анжелесда клип суратга олишга кетдик ва хаммаси бир вақтга тўғри келиб қолди. Демак тақдирда “Тўрт қадам” қўшиғимга клип суратга олиш бор экан, фильм ижодкорларидан саунтрек сифатида фойдаланиш таклифи тушди. Эфирда намойиш қилиниши шарт эмас, бу қўшиқ фильм мохиятига жуда мос деб илтимос қилишди. Фильм сценарийси билан танишиб рози бўлдик,  фильмнинг премьерасига хам бордим ва фикримча қўшиқ фильмга жуда мос тушган.

 

Бош  рольни талқин этган Шахзода Матчанова билан сухбатда, фильмнинг айнан саунтрек қўйилган сахнасини суратга олишаётганида образга кира олмай биронта қўшиқни қўйишларини илтимос қилган, ва “Тўрт қадам” қўшиғи тасодиф тарзда қўйилганида у хурсанд бўлиб рольни ижро қилган, чунки у Сизнинг мухлисингиз хам экан. Фильм монтажида айнан ўша сахнадан саунтрек бошланади. Қизиғи унинг асл исми Шахзода, ва сухбатда Сизга ўхшашлик тарафларини сездик. Сизнинг “Не қилиш керак” қўшиғингиз хатто уни йиғлатар хам экан.

-Мен жуда хурсандман, премьерада уни кўрдим, нозиккина чиройлик қиз экан. Мени мухлисим эканлигидан жуда хурсандман, яна қўшиғимга кимдир йиғлаши мени таъсирлантиради.

 

Жонли ижро хақида созандалар йиғаётганингиз хақида айтгандингиз?

-Хозир уч кишидан иборат созандаларим мавжуд, урма созлар, клавиш ва гитарист. Бирга хизматларда жонли тарзда ишламоқдамиз.

 

Фильмларда тинчлик

-Бу йили жуда кўп сценарийлар беришди, таклифлар хамон кўп. Россиядан бир катта сериалда бош ролга хам таклиф қилинди. У сериал хозирда ўзларининг хомийлари тарафидан баъзи келишмовчиликлар юзасидан тўхтаб турибди. Ўзимиздан тақдим қилаётган сценарийларни ёмон дея олмайман, танлашга хаққим йўқ. Лекин ёш бўйича тўғри келмаяпти кўпчилиги. Мактаб ўқувчисини ролини талқин қилиш таклифи хам бўлди. Балки профессионал актриса бўлса 40 ёшида хам 16 яшар қизни ролини ижро қила олиши мумкин, мен актриса бўлмаганим сабабли хозирча танлаш хуқуқига эгаман. Менга хануз фильмда роль ижро қилиш жуда ёқади, лекин, шундай бир сценарий беришларини кутяпман-ки, хаётий бўлиб, бир қизни хаётини тасвирлаб бериши керак. Йигит бой бўлиб, қиз камбағал ёки тескарисидек хаётий эмас, инсонни хаётида бўлиб ўтиши мумкин бўлган хақиқий ва хаётий фильм бўлишини истардим. Хаддан зиёд безалган эмас, хақиқий хаёт бўлиши керак, ундаги вазиятлар қандай бўлиши энди режиссерга боғлиқ. Менимча бу ролни ижро қилиш мени қўлимдан келади. Профессионал режиссерларга ақл ўргата олмайман, шунчаки вақти келиб ўзимга мос сценарий келади деб хисоблайман.

 

Ўзингизни хаётингиз тасвирланган, ёки хаётингизни кўрсата оладиган фильмда роль роль ижро қилган бўлармидингиз?

-Бўлиши мумкин. Лекин бошқа тарафдан хохламаган бўлардим, хаётимдан бирон нарсани яшириш ниятида эмас, артист бўлганим сабабли сирлироқ бўлиб қолишни истардим. Кейин анча танаффус сабабли ўзимни синамоқчиман, ва мен ижро қилишим мумкинмикан деган савол туғиладиган роль ижро қилишни истардим. Асли психологик мураккаб фильмларни ёқтираман. Менимча менга жуда кўп комедия жанридаги таклиф қилинаётган фильмлардан кўра, бу образга киришим осонроқ ва ижро қила оламан деб ўйлайман.  

 

 

Ошхона бекаси

 

Шахзода ошхонада  

-Уйимизда ошхонага ўтадиган овқатланиш хонаси кўриб турганингиздек жуда катта, шунинг учун аксарият холларда  ошхона билан боғлиқман. Ўғлим эрталаб ўқишга кетади ва бирга нонушта қила олмаймиз, асосан турмуш ўртоғим билан бирга нонушта қиламиз. Ўғлим Солих асли негадир нонушта қилишни ёқтирмайди, хар қанча уринмай бефойда.  Шунинг учун бир кун аввал кечқурун мактабга олиб кетиш учун унга "бутерброд" тайёрлаб қўйишга харакат қиламан. Кечки овқатланишни эса хамиша уччаламиз бирга дастурхон атрофида ўтказамиз.  Тўғрисини айтсам, фақат якшанба куни ошхонада бекаман. Шу куни уйдагиларни нонушта, тушлик ва кечки таомлар билан сийлайман. Бошқа пайтлар иш билан банд бўлганим сабабли уй ишлари билан машғул бўладиган ёрдамчим бор. Деярли хамма  таомларни тайёрлашни биламан. Оила аъзоларим мени қўлимдан палов ва манти тановвул қилишни ёқтиришади. Ота-онам талабчан бўлгани боис 13 ёшимдан уйда таом тайёрлашни бошлаганман. Сўнгги пайтлар хамирли таомлар; манти, лағмон ва чучваралар кўп тайёрладим.

 

Қисқа тест савол, хамир овқатни тайёрлашни билсангиз, мантини хамирига қандай махсулотлар солинади?

-Оддий тузли сув, тухум ва ун. Тухум хамир ажралиб кетмаслик учун керак (тесто чтобы не развалилось)

 

Таом мазали чиқиши учун қандай сирларни биласиз?

-Жуда кўп улар, хозир ёдимга келмаяпти, лекин энг асосийси,  агар таомни чин дилдан тайёрласангиз у жуда маззали чиқади. Ва яна бир мухим вазият бу таомни қай холда тортиқ қилиш. Менинг турмуш ўртоғим дастурхон безалишига жуда катта ахамият беради, уни дўстларим хазиллашиб «англичанин» деб аташади. Дастурхон  тартиб ва нозик дид билан безалганини хуш кўради, яна дастурхон тўкис ва чиройлик  холда безалишини талаб қилади. Дастурхон файзли бўлиши керак.

 

Десерт тавомлар – ширинликлар

-Анча бўлди тайёрламаганимга. Охирги маротаба анъанавий бўлиб қолган  “Зебра” пирогини тайёрлагандим, болаликдан менимча хамма билса керак уни тайёрлашни. Эсимда бор, онам мен билан акамга ўргатар эди, халиги суюқ хамир иккига бўлиниб бирига какао қўшилиб тайёрланарди. Акам билан бизнинг севимли машғулотимиз айнан шу идишга бир қошиқ какаолик, бир қошик оқидан солиш пайти бўлган. Иккимиз туриб олиб бир қошиқда у какаоликни солса бир қошиқда мен оқидан солиб турардик.

 

Оилангиз хақида доим мавхумлик бўлган, акангиз хақида эса умуман хеч ким билмаса керак, умуман шахсий хаёт эмас оила аъзоларингиз хақида

илада икки фарзандмиз, акам ва мен. Акам Мусаев Эркин уйланган, рафиқасининг исми Альбина, ўғли бор Самир исми. Акам бизнес билан шуғулланади ва шоу-бизнесдан жуда йироқдаги инсон. Онам Мусаева Майя эса хозир  пенсиядалар, аввал рус-тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлган, филологлар.

 

                                                          Хонадон бекаси

 

 

Хонадон қандай бўлиши керак?

-Энг асосийси бу хонадонда доим яхши кайфият хукумрон бўлиши керак. Тонгда уйқудан уйғониб қандай кайфият билан кунни бошласангиз хаммаси шунга боғлиқ бўлади. Уйғонганимизда асосан кайфиятимизни уйимиздаги жониворлар кўтаради. Булар уй ичидаги “Ласка” (Майин) лақабли мушугимиз ва ховлимиздаги  “Принц” (Шахзода) лақабли лабрадор зотли ит. Якшанба куни айтганимдек оиламиз жамулжам бўлиб нонуштадан сўнг, нафақат шу куни балки хар куни кечки овқатланишдан сўнг, ховлига чиқиб “Принц” билан ўйнаймиз.  У жуда футболни хуш кўради, ўзининг тўпи хам бор. Хар куни “Принц” билан турмуш ўртоғим ва ўғлим футбол ўйнашади, мен эса ховлида кузатиб ўтираман.

 

 

Саранжомлашда нималардан бошлайсиз?

-Аввал ётоқхона ўрнини тузатаман. Деразаларни очиб хаво алиштираман. Кейин чангютгич ёрдамида тозалаб, пол артаман кейин эса охирида чанг артиб чиқаман.

 


Маданий хордиқ

 



-Болаликдан турли опера, балет ва театрларга онам билан жуда хам кўп бориб турар эдик. Онам бир умр балерина бўлишни  орзу қилган, ва хафтада камида уч маротаба Алишер Навоий номли катта опера ва балет театрига борар эдик. Сўнгги маротаба япониялик машхур балерина Тошкентга келганида унинг “Жизель”  балетига борган эдим, менга жуда ёқди. Хозир эса концерт, гастроль ва тўй хизматлари билан банд бўлиб қолдим. Ўғлим жуда мустақил бола ва доим кинотеатрларга  дўстлари билан бориб юради. Кейин Нилуфар Усмонова билан махалладош қўшнимиз, унинг ўғли Саидағзамхон билан жуда иноқ дўст. Сўнгги маротаба улар бирга футболга борганди.

 

Тарбия

 


Ўғлингиз хаётидаги тарбиявий ўрнингиз?

-Жуда хам катта. Ўғлим 6 йил давомида онам билан яшаган, ўша пайтлар ишлаш тартибим жуда қайноқ кечгани боис онамга топширгандим. Фарзандимни бегона инсонга ишона олмайман, шунинг учун энага ёлламаганман. Ўғлим инжиқлик қилган пайтлари на онамга ва на акамга қўлоқ солмаганида мен келсам у умуман яхши тарафга ўзгагарди. Мендан қўрқиши эмас, чунки болаларни жуда севаман ва умримда ўғлимга қўл кўтариш  тугул тарбия юзасидан хам хатто овозимни баландлатиб гапирмаганман. Билмасам болалигидан менинг гапим унга жуда мухим, қаттиқ хурмат белгисидир. Қизиғи болалигида мени Зилола деб чақирарди, албатта бу онам мени чақирганидан эслаб қолиб қайтарарди. Кейинчалик нафақат мени балки онамни хам хануз она деб чақиради. Хозир анчадан бери мен билан яшамоқда ва мени гапимга доим қулоқ солади.

Мен ўзимни тарбиядан кўра ўқишига  қаттиққўл она дейишим мумкин, бошқа тарафдан ўғлим билан дўстона мулоқотдамиз. Биргаликда рақсга тушиб, хазиллашиб ўйнашимиз мумкин-ку лекин, доим меъёрни билиб сезиб тураман. Масалан овқатланиб туриб “чапиллатса” бир нигохимнинг ўзи кифоя ва у дарров тушунади. Хозир 12 ёшда ва унинг дунёқараши бирмунча ёшига нисбатан каттароқ. Дўстларим ўғлимни фикрлаш доирасига 16 ёшдек деб айтишади. 5 синфгача аъло даражада ўқиб, мактаб-гимназиясида аълочилар пештахтасида ( на доске почета) энг аълочи ўқувчи сифатида  турган бола бирдан, билмасам нимадир сабаб бўлганми бахолари пасая бошлади. Дарсдан кетиш ва хоказолар, хуллас шу ёшда бўлади шекилли. Шунда ўтириб жиддий сухбатлашдим. Эркак киши учун таълим жуда мухим нарса, ўзинг ўйла сен қандай қилиб кейин пул топасан  билиминг мукаммал бўлмаса десам, жудаям бир кулгули жавоб берди “Сизни пулингиз бор-ку, Сиз куйлайсизку»-дейди.(кулади). Мен унга тўғри мен яхши пул топаётгандирман, лекин мен барибир аёлман ва аёл билан эркакни хеч қачон таққослаб бўлмайди, эркак кишини зиммасида хамма нарса бўлади. Билим етарли бўлмаса ақл оқсайди ва хамиша хам кучга ишониб яшаб бўлмайди, хаётда ўз ўрнингни топишинг учун таълим ва тегишли билимга эга бўлишинг шарт-деб узоқ тушунтирдим. Биласизми, шу сухбатни ўзи етарли бўлди. Хозир ўқитувчиси билан телефонлашиб турамиз ва у “Солихни гўё алиштириб қўйгандек, яхши тарафга ўзгарган» деб ажабланади. Хозир кунига камида 5та 5 бахо олиб келади, ўқишга жиддий киришиб кетди. Яқинда ёнимга келиб “Она, таълим олиш аслида жуда хам қизиқ экан” деди.

 

Мактабига бориб турасизми?

-Жуда хам кам холларда. Асосан тез-тез қўнғироқлашиб турамиз. Мажлисларга эса онам бориб турадилар.(кулади).

 

Сўнгги пайтлар болаларнинг ўтиш давридаги психологик мураккаб бўлган жараён (акселерация)  анча ортга сурилгандек, ва ўғлингиз тенги болаларда бу кузатила бошланади, бундай пайтлар бола инжиқ бўлиб қолади, катта ўзгаришлар сезилади характерида. Ўғлингизда шундай кечинмалар кузатиляптими ва бундай пайтлар Сиз қандай йўл тутасиз?

-Мен болаларни севганим учун эмас умуман бир асосий нарсани айтиб ўтмоқчиман, хар қандай фарзанд фақат яхши гапни тушунади. Сўнгги пайтлар унда кўпинча ғамгинлик ва инжиқликни сеза бошладим. Гохи жуда хам чарчаб келган пайтларим хеч нарса ёқмайдиган пайтлар бўлади, шунда нималадир гапирса ахамият бермай қолишим мумкин. Шундай пайтларни бирида у ёнимдан йўқ бўлиб қолди. Жимгина хонасига кириб йиғлаётган экан. Шунда мен унга агар нимадандир қийналаётган бўлса албатта айтиши кераклиги, менга бўлмаса бошқа одамга, дўстигами айтиб олиши кераклигини тушунтирдим. Бундай пайтлар фарзандга мехр билан қараш керак, тушуниш керак ва яхши гапириш керак деб хисоблайман. Телевизорда гохи кўриб қоламан “Ўспирин болаларни уриб туриш керак” деган маслахатларни, мен буни нотўғри деб хисоблайман. Чунки болани бу билан қахри қаттиқ қилиб қўйилади, бу нарса унинг онгига барибир ўрнашиб қолади. Фарзандни мехр-мухабатта катта қилса у яхши инсон бўлиб етилади ва ўзингизга шундай мехр-мухаббат билан қайтаради.

Яна уйда жонивор бўлиши мухим деб хисоблайман. Мени болалигимда хам уйимизда жонивор бўлган ва уни тарбиядаги ўрни катта деб хисоблайман. Болада жонивор бўлса у мехр-оқибат, парваришлаш, диққат-эътибор деган тушунчага тарбияланиб ўсади.

 


Ўғлингиз катта бўлиб қолди, ижодингизга муносабати қандай?

- Ижодимни албатта тушуна бошлаган, ижобий қарайди, унга ёқади ижодим, мендан жуда ғурурланади. Авваллари эса “Мени онам Шахзода” дейишга жуда уяларди. Сўнгги пайтлар гастроль ёки концертларга олиб кетмаслигимдан хафа бўла бошлади. Гастрольга ёки бирор хизматга боласи билан бориш яхши эмас деб тушунтиришга харакат қиламан. Катта бўлса буни тушуниб етади. Унга кўпроқ Россия юлдузларининг реперлари ёқади.

 



Ғазаб билан қандай курашасиз?

-Ғазабмасу, асаб дейишим мумкин. Мен яқин инсонларимга  қўнғиорқ қилишни бошлайман. Ўзимда ушлаб туролмайман, гапириб олишим керак. Мени кимдир қаттиқ хафа қилса ва мен асаблансам, албатта кимгадир қўнғироқ қилишим керак. У мени тушунмаса хам мени эшитса кифоя, мен айтиб олганимда енгил тортаман. Ўғлимдан хали ғазабни сезмадим.

 


Sayyod


Русская версия

 


ФИКР



Бош сахифа


Posted: 10:50, October 27, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru