Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


galamis



Есть люди на которых гравитация сыграла злую шутку.

 

 Журналистлар билан санъат олами ўртасида уруш бошламоқда!

А
лишер Узоқов билан боғлиқ жанжал аслида кимни ва нимани деб бўлган?

 

Алишер Узоқов билан боғлиқ можаро хақидаги мақола сайтимиздан олинганлик сабаби, бу барча можароларнинг сабабчиси…бир озод мухбир бола бўлиб чиққани маълум бўлди.

У актер Алишер Узоқов  ва фильм ижодий жамоасини журналистларга қарши қилиб бу можароларни бошлади. Натижада шунча ғавғо, икки журналист қизлар жанжали натижасида бирига тан жарохат етказиб, туман ИИБсига ариза ёзилиб, суд тиббий экспертизасидан ўтган.

Бир газета редакциясида ички низом, тартиб бузулиб бир-бирлари билан жанжал бошланган.

Бу хаммасининг замирида эса бир ғаламис мухбир.

Гадонинг душмани гадо бўлади дегандек, бизнинг сайтимиз уларнинг сайтидан рейтинг бўйича анча ўзиб кетганлиги унга уйқу бермаган. Сўнгги пайтлар бундай холатлар, хусусан бизнинг сайтимиз орқасидан жанжал билан ўзларига пиар қилиш модага айланди, натижада шунча жанжал ва журналистика оламидаги шармандаликлар.

Алишер Узоқов билан боғлиқ бу мақолани фильм ижодкорлари билан ўзаро келишиб жанжалга бархам берганимиздан сўнг сайтимиздан олиб ташлагач... Ўша мухбир барчасини замирида ўзи эканлигини билдириб қўйди.

Яъни, ўзини сайтига жанжални давомлаш ниятида фильм ижодкорлари номидан журналистларга қарши мақолалар ёзмоқда.

 

Жахонгир Ахмедов “Уйланиш” фильми режиссери:

-Билмасам нималар бўлмоқда, ўзим хам хайронман, бизлардан фойдаланишмоқда, вахоланки Алишерни хам кимлардир жанжалкаш қилиб кўрсатишларига қарамай у хам хайрон. У мухбир бола билан боғлансак, Сиз (Сайёд) билан келишганмиз дейди, тушунмаяпман. Кимга керак бу жанжаллар? Бизларни бошқа қиладиган ишимиз йўқми?

 

 

Мана Сизга бир тиррақи бузоқнинг самараси. Унинг самара “хиди”дан қанча жанжал, кўз ёш, ва келишмовчиликлар.

У сайтни кўрсатиб уларга пиар қилмаймиз, шоу-бизнес оламида хамма бу нарсани тушуниб бўлди.


Биз орқадан эмас шартта юзга адолат нишонини ўқталишга ўрганганимиз учун, орқадан "орқа стилида" иш тутадиган баъзиларни олдиндан   огохлантиришимизга қарамай, қабихлик қилишни давомлар экан, нишон остига яхшилаб олишимизга тўғри келади.

Яқин кунлар барча фактлар, гувохлар фикри, у мухбирдан азият чекканлар баёноти, уларнинг хизматларидан аста-секинлик билан воз кечаётган студиялар, сўнгги унинг интервьюсини тан олмай уни судга бермоқчи бўлганлар билан хаммасини сайтимиз ва республика гезаталарида  ошкор қиламиз.

Албатта уларнинг сайтлари хақида хам ажойиб пиар тақдим қилинади. Албатта худди шундай фактлар билан.

 

Тўғри, журналистлар орасида бу жанжаллар яхши эмасдир, лекин кечирасизу, агар бу каби ғаламислик ва қабихликларни қилишар экан тинч туришга хожат йўқ, шоу-бизнес олами хам, халқ хам билсин хақиқатни.

Маънавият кушандаси ўз жазосини олиши шарт.

 

ФИКР

 


Posted: 09:00, October 27, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru