Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


ozod-shou-2


Озод-Шоу!  (давоми)




Озодбекни кузатиб, кўрсатув режиссери, актер ва яқиндагина намойиш қилина бошлаган Киракаш” фильми режиссери Сохиб Аббосхон билан сухбатни давомладим

 

Кўрсатув ижодкорлари билан таништирсангиз?

-Ғоя муаллифи Мусахон Нурматов, кўрсатув хақида бир пайтлар менга  айтиб, лекин бир қарорга келганимиз йўқ эди. Мен тарафимдан дуэтлар яхши бўларди деган таклиф бўлганди. Мусахон Нурматов жуда хам кучли бастакор, буни тан олишга мажбурман. Ихтиёрий равишда хам тан оламан буни, лекин ғояни келтирган пайтлари бу ғоя эди холос. Унинг туғилишида хаммамиз, Озодбек, Мусахон ака, ва Озодбекнинг қўшиқларига шеър ёзиб берадиган Наргис исмли қиз биргаликда харакат қилмоқдамиз. Телевидениедан ижодий жамоада фақат мен бўлдим. Хар куни кечқурун йиғилиб сценарийлар ёздик.

 

Россия телеканалларидаги “Икки юлдуз” каби дуэтлар

-Йўқ  уларга умуман ўхшамаган.

 

Лекин, андаза бор  тўғрими?

-Андазаси бор, чунки анальгинни хам  бир вақтни ўзида икки одам, дунёни икки чеккасида турган холда ихтиро қилган. (хозиржавоблик ва топқирлик учун 5+)   Телефон хам, интернет хам бўлмаган у пайт, бир-бирини билмаган холда анальгиндан фойдаланаверишган. Энди биз билиб турганимиз учун айбдор бўлиб қолишимиз мумкин. Бундоқ олиб қараганда бу нарса хар бир халқнинг ўзида бўлиши керак. Айниқса бизнинг халқимизнинг бу нарсага қизиқиши бор, мана биринчи кўрсатув эфирга узатилгач кўпчиликнинг фикрларини эшитдик. Кўрсатувнинг биринчи сонида Раъно Шодиева билан Сардор Рахимхон дуэти, ва энг шов-шувга сабаб бўлгани Зиёда билан бокс бўйича жахон чемпиони Ғайрат Ахмедов дуэти бўлди. Унчалик қўшиқни маромига етказиб ижро қилмаса хам, харакат қилди ва бу катта шов-шувга сабаб бўлди.

 

Озодбекнинг жавобларидан хам бу дадил қадам эканлиги билинди, олдинда кутилаётган танқидларга тайёрмисизлар?

-Биринчи кўрсатув эфирга узатилди, лекин, хозирча танқид бўлмади. Лекин танқид бўлган тақдирда хам, “мевали дарахтга тош отилади” ва кейинги сафар “пишиқроқ мева тугишга” харакат қиламиз. (иккинчи 5+)

 

Кўрсатувнинг асосий мақсади?

-Томошабинларимиз НТТ каналида шу кўрсатувни кўрганида, мазза қилиб дам олиб, хар кунги ташвишларини эсдан чиқариб, хордиқ чиқаришлари.

 

Сизга хам Озодбекка берган саволим, хонанда кўрсатув олиб борганида мини-концерт бўлиб қолиши хақида, айнан ўша олиб борувчининг концерти бўлиб қолишидан четга чиқиш хақида?

-Йўқ, бу нарсага биз аста-секинлик билан янгиликлар киритиб борамиз. Бугун хам гувохи бўлганингиздек, янгилик сифатида томошабин билан бўлган жонли мулоқот ўтди. Кейинги сафардан шоуга буни киритамиз. Хуллас, бир хилликдан қочишга харакат қиламиз. Эхтимол, янги сахифалар киритилиб, илк кўрсатувда бўлган сахифалар аста-секин чиқиб кетиши мумкин. Доимо бир хиллик бўлса томошабинни хам жонига тегади.

 

“Озод-шоу” кўрсатуви эфирга тақдим қилиниш арафасида кўпчилик жонли ижро сифатида янгилик бўлиши ва хали танилмаган иқтидорларни кашф қилиш, уларни иқтидорини намоён қилишга имконият бўлади деб башорат қилинганди. Хозирча кўриб турганимиздек, профессионал санъат вакиллари ва фонограмма. Фақатгина Равшан Комилов ва Озодбек жонли равишда куйлашди.

-Бу нарсалар хақида эълон қилган эдик. Янги йил сонини ўтказиб, келаси йилдан режамизга киритиб қўйганмиз бу нарсаларни. Ёш хали хеч ким танимаган ижодкорлар жудаям иқтидорли бўлиши керак, “ёриб” чиқиб кета олмай, имконияти бўлмай турган ёшларга ёрдам бериш сахифасини қўшиш ниятимиз хам бор албатта. Жонли ижро эса келажакда Худо хохласа бўлади. Аста-секинлик билан, чунки мана актерларимизда театрларда,  жудаям кўп суратга олиш ишларида банд, қўшиқчиларимиз тўй хизматлари ва тадбирларда банд бўлгани учун бирдан хаммасини йиғиб, ўша Россия каналларида ёки “Ибо-шоу”да бўлганидек, хаммамиз йиғилиб  3-4 кун олдин репетиция қила олмаймиз. Бир кун олдин йиғилиб репетиция қилиб, қўшиқлар ёзиб, эртаси куни сахнага олиб чиқяпмиз. Лекин келажакда кўрсатувни “on-line” услубида ёзиш ниятимиз бор, кўрсатув бир соат бўладиган бўлса, яхшилаб репетиция қилиб олсак, мана қиш кунлари кўпчилик санъаткорларимиз бўш бўлади, жонли ижролар хам қўшилади ва томошабин билан жонли мулоқотда бўлиб эфирга узатилади.

 

Телевидение ходими сифатида хонанда билан ишлаш қандай кечмоқда?

-Сценарийлар устида ишланди, бўш вақт қолди дегунча Озодбекни эсига солиб турилди сценарий билан ишлаш. Мусахон акани кўпроқ вақтлари бўлганлиги учун Озодбек билан ишламоқдалар, мен эса улар билан алоқада бўлиб турибман. Асосан ишлаш жараёнида кечмоқда.

 

Илк натижалардан ўйлаган нарсалар неччи фоизга амалга ошди?

-Элликка эллик дейман  доим. Чунки оптимистман-да, пессимист бўлганимда сал камроқ  фоизни кўрсатган бўлардим. Кўрсатувимизни албатта хаммамиз ўз фарзандимиздек  кўрамиз, охиригача камол топиши, вояга етиши учун хаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир тан, бир жон бўлиб мехнат қиламиз. Томошабинларимизга, каналимизни барча мухлисларига шу кўрсатувимиз уларга жуда хам ёқадиган тарзда етказиб бериш учун хаммамиз  хизмат қиламиз.  

 

Суратга олиш жараёнидан репортаж сифатида видеолавхани кўриш ёки кўчириб олиш имкониятини берамиз, албатта қизиқ бўлган лавхалар ва балки эфирда кирмай қолиши мумкин бўлган сахналари билан қисқача танишув видеоролиги.

Лекин бу албатта танишиш учун бўлиб,  ўзга давлатларда бўлганлар учун янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида  видеолавхамизни қисқа видеоролик сифатида тақдим этамиз.

 

Видероликни кўриш ёки кўчириш

 

Хамма воқеани эса  албатта бир бора кўрган маъқул.

Кўрсатувни 7 Ноябрь куни НТТ каналида кўришингиз мумкин.

24 ноябрь куни эса кўрсатувнинг 3-чи сони суратга олинади.

Қатнашиш истаги борми?

 

 


Фикр

 

Репортажнинг боши


Бош сахифага қайтмоқ


Posted: 02:37, October 25, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru