Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


shaxzod


 


Бугунги сухбатдошимни, халқ афсуски фожеа орқали таний бошлади.

Афсуски деганим боиси, ўзингизга маълум Шахзодни Мўмин Ориповнинг ўлимидан сўнг, унинг “Қалбаки дунё” фильмига куйланган “Алвидо” қўшиғи,  унга суратга олинган саунтрек,  ва Мўмин Ориповга бағишланган Тохир Содиқов, Зиёда ва Жахонгир Позилжоновлар билан биргаликда куйлаган “Хотира” қўшиғи орқали танила бошлади. Вахоланки бу ижод намуналаридан аввал, мудхиш воқеадан сўнг ўзининг илк “Югураман” қўшиғига олинган клип эфирга тақдим қилинган, ва у клипда Мўмин Ориповнинг хам эпизодик роли бор.

Гап шундаки, Шахзоднинг илк қадами бўлган бу клип айнан шу мудхиш воқеа пайтига тўғри келди. Яна фожеа содир бўлган кун “Божалар” гурухи билан  машинада Шахзод хам бўлганди.

Албатта унинг умидлари ўзгача бўлгани табиий, устозларидан Мўмин Орипов хаёт бўлганида “Хотира” қўшиғига эмас, балки, илк қадами  “Югураман” қўшиғи ва унга суратга олинган клипдан биргаликда завқланган бўларди.

 

Термез шахридан репортажимда Шахзод билан илк маротаба учрашиб воқеа хақида қисқа интервью олгандим.

Хозир сизларни эътиборингизга у билан батафсил сухбатни тақдим этаман.

 

“Божалар” гурухи тақдим этади: Шогирд Шахзод...

 


Рахимов Шахзод Зоирович, 9 май куни туғилган. Маълумоти ўрта.

“Божалар” гурухи йигитлари ижодига қизиқиб,  Тохир Содиқов орқали танишган.  Шиори : “Доимо олға!”

 


Илк қўшиғингиз ва унга суратга олинган клипни тақдим қилишдан аввал гурухдаги вазифангиз нималардан иборат бўлган?

-Мўмин ва Жахонгир акалар аввалига кўриб ўрганишимни таклиф қилишган. Гастролларда хам бирга бўлиб сахнада ўзлигисини тутиш каби нарсаларни ўрганиб юрардим. Иккови хам менга бирдек устоз, ижодий жараён, шеър ёзиш, қўшиқ тайёрлашда хам улар хамиша бирга мен билан бўлиб келишган

 

Гурухга учинчи иштирокчи сифатида тайёрлашганми?

-Йўқ, шунчаки шогирд. Илк қўшиғим “Югураман” ва унга  клип хам тайёр бўлгач, гастроллардан бўшаб келиб расмий равишда ижодимни бошлашим керак эди.

 

 

Тохир Содиқов орқали дедингиз, аввал Тохирни шогирди эдингизми?

-Йўқ, Тохир акам менга акадек, болалигимдан танийман, ёнма-ён қўшним.

 

Автохалокат пайтини эслай оласизми?

-Гастролдан қайтаётган эдик ва мен ухлаб  қолганлигим  учун эслай олмайман. Хушимга шифохонада келдим.

 

Хақиқатдан хам аввалига Сизни адашиб...

-Морг? (ўликхона). Ха рост. Адашиб ўша ерга олиб кетишган, лекин совуқдан ўзимга кела бошлагач шифохонага олиб келишган.

 


Мўмин вафоти хақида қачон билдингиз?

-Эртаси куни. Жахонгир окам билан менга воқеа куни айтишмади.

 

Хозирда “Божалар” гурухига иккинчи вакил бўлиб киришга таклиф бўлдими? Барибир шу гурухда бўлгансиз.

-Йўқ, йўқ...

 

Йўналишингиз устоз гурухингиз  каби комедик йўналишда бўладими?

-Йўқ, хали синаб кўрмадим. Хозир менда танланадиган давр. Халққа қай бири маъқул келса ўша йўналишда бўлади.

 

Илк тақдим қилган “Югураман” қўшиғи хақида танқидлар сезилгандек бўлди. Хатоларни сезиб хулосалар  қилдингизми?

-Ха, хато ва камчиликларни кўрдик. Танқидлар бўлгани хам албатта яхши бўлди, хатоларни билиб тўғирлашга харакат қиляпмиз.

 

Мудхиш воқеа орқали танилиш деган нарса оғир бўлса керак? Шу фожеа орқали танилдингиз.

-Билмасам...Балки сабабдир. Ортга вақтни қайтара олмаймиз, ёки мошинадан тушиб қола олмайман.

 

Хозирда ижод қандай? “Акфа-медиа”га қарашли хонандамисиз ёки шунчаки  Жахонгир ёрдам беряптими?

-Расмий равишда эмас. Лекин шу ердаги акаларим ёрдам бермоқда, ғоялар Жахонгир акага тегишли. “Акфа-медиа” продюссерлик қилмоқда, лекин хозирча шартнома тузмадик. Энди...

 

Йўналиш танлашда синалаётган бўлсангиз, ўзингиз истагани, ўзингизга яқини қандай? Миллий? Тохир Содиқов каби, “Божалар” каби хажвий?

-Билмасам, менга хаммаси ёқади.

 

Дейлик, овоз жихатларига мосроқ бўлгани?

-Шу “Алвидо” қўшиғи кўринишида. Попса бўлса керак. Жудаям миллий, жудаям реп хам эмас.

 

Хозирда тайёрлаётган қўшиқ ва клиплар?

-Эртага янги қўшиқни ёзамиз, “Сабина” деб номланади, ёшларбоп,  кейин унга клип хам суратга олиш режаси бор. Севги изхор қилиш ва у хақида қиз билмайди, шу кўринишда ғоя хозирча бор.

 

“Акфа-медиа” маъмуриятидан шартнома тузилиб, Ойбек ва Нигора сингари дуэт гурухи таклиф қилинса, дейлик Зиёда ва Шахзод. Рози булармидингиз?

-Зиёда ва Шахзод? Бунақаси бўлмаса керак менимча (кулади). Тасаввур қиладиган бўлсак, рози бўлардим.

 

Аниқ бир йўналиш шарти қўйилса, дейлик “Дадо” гурухи сифатида? Гурух йигитларининг кенжаси Шерик (Шерзод Мадумаров)га хам ўхшаб кетар экансиз.

 -Рози бўлардим, ёқади менга бу йўналиш.

 

 

 

Хозирда ўзингиз устингизда ишлаш жараёни қандай кечмоқда, хамон ўрганиш ва қараб юришми ёки вокалдан дарс хам ўтяпсизми?

-Вокалдан дарсга боряпман, Руслана Руслановнадан дарс оляпман.

 

Олий маълумот олиш нияти борми?

-Чет тиллари институтига кириш ниятим бор.

 

Нима учун санъат сохасидаги институт эмас?

-Унда хам, бунда хам одамда бўлиши керак-ку. Тил ўргангим келади. Агар униси бўлмаса буниси.

 

Балки келажакка пойдевор сифатида суғурталаш йўлими? Балки санъатда йўл топа олмасам деган фикрда?

-Йўқ. Қизиқиш.

 

Қайси тилга қизиқасиз?

-Хитой тилига.

 

Хозирда биладиган тилларингиз?

-Инглиз тилини сал-пал,  рус тили.

 

Қўшиқларингиз сўзлари муаллифи?

-“Алвидо” ва мана янги “Сабина” қўшиғини хам Бобур Умаров. “Хотира” эса Иброхим Жияновга тегишли.

 

“Хотира” қўшиғини қайсидир гурух солисти ёзиб берган деб бир сайт маълумот берганди

-Йўқ, бу нотўғри.

 

 

“Хотира” қўшиғидаги иштирокингизни ким таклиф қилди?

 -Мен хаммани таклиф қилдим.

 

Ғоя демак Сиздан.

-Ха.

 

Хозирда соғлиқ қандай?

-Яхши хозирча,  Худога шукур. Даволаниш давом этмоқда.

 

Қандай жарохат эди?

-Бош мия чайқалиши.

 

Термездаги шифохонадан сурат.


“Қалбаки дунё” дунё фильмида рол хам ижро қилгансиз

-Ха, Мўмин акам таклиф қилган.

 

Премьера кунидаги холатингиз?

-Қанақадир, етишмаслик хисси. Худди кимнидир кутгандек, соғингандек.

 

Воқеадан сўнг ўзингизга келишга қанча вақт кетди?

-Хали хам ўзимга келмадим. Биз хаммамиз хали хам ишонгимиз келмайди. Мўмин акам хозир келиб қоладигандек...

 

Нималар ва кимлардан бундай пайтларда ёрдам беради?

-Ота онам, шу яқин одамларим.

 

“Божалар” ва Тохир Содиқовдан ташқари, яна кимларнинг ижоди ёқади?

-Сардор Рахимхон, Ойбек ва Нигора, Зиёда, деярли хамманики. Болаликдан Тохир Содиқов.

 

 

Овозингиз нималарга қодирлиги устида тажриба қилдингизми? Вокалга бораётган экансиз, овозингизга  бирон бир тушунча борми?

-Йўқ хали, янада чиқяпмиз.  Овозим...баритон ёки тенор бўлса керак.

 


 

Ўн йилдан сўнг ўзингизни қандай кўряпсиз?

-Билмадим.

 

Режалар

-Хаммада битта режа бўлса керак, янада олдинга, янада яхшироқ.

 

Санъатга энди қадам қўйяпсиз, нима кутяпсиз?

-Кўп мухлислар бўлишини ва одамлар яхши кўриб тинглашини.

 

Демак машхурликка қизиқиш?

-Йўқ гап машхурликка қизиқишда эмас. Шунчаки яхши ижод қилган одамни эшитишади-ку, яхши ижод қилмаган одамни шитишимайди-ку.  Яхши ижод қилиш.


 


Сухбатдан хулосам....

Менимча хали жуда эрта бўлса керак хулоса қилишимга.

Сухбатдош сифатида жуда камгап йигит.

Кўриниши Шерикни эслатса, сухбатдош сифатида Шохрухни эслатди

Камтар ва камсуқумлик ижодида бўлмаслигини тилаб қоламан. 

 

 

Sayyod

 

 

Фикр

 

Бош сахифа



Posted: 12:57, October 9, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru