Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


savicheva


       Орол муаммоси : "Кемалар қабристони" хақида Россия юлдузлари лойихаси!


Сентябрь ойининг ўрталарида Нукус шахрига Россия юлдузларидан Юлия Савичева ва Т9 гурухи йигитлари биргаликдаги ижодий хамкорлик натижаси бўлган “Кемалар қабристони” қўшиғига клип суратга олиш учун етиб келишди. Мазкур клипни улар Орол денгизи бўйидаги Муйнак шахрида олишга қарор қилишганди, бу билан экологик муаммога диққатни жалб қилиш нияти борлигини маълум қилишди.

Суратга олиш ишларига бир кундан оз  вақт  ажратилганлиги боис уларнинг вақти жуда тиғиз эди.


 

 

Юлия Савичева бир ўзи шахарнинг бозорида озиқ-овқат ва мевалар сотиб олиб юрди. Қизиғи хеч ким уни танимади хам, таниган бўлса хам, ишониши қийин кечгани аниқ. Лекин  Юлия ашаддий мухлислари эътиборидан четда қолмади.


Юлия гарчан бутун собиқ иттфоқ машхур юлдузи, шунингдек, Евровидениеда хам ўз кучини синаб кўрган юлдуз бўлишига қарамай, кеча чиққан "юлдуз"лардан фарқли ўлароқ, жуда оддий ва одми холда хаётда учратиш мумкин экан, буни суратлардан хам кўришингиз мумкин.


 

 

Т9 гурухи йигитлари шахарнинг тарихий обидалари билан танишига улгуришди, Қорақалпоғистон тарихи билан танишишди ва музейларга хам ташриф буюришди.

 

Сайтимиз учун махсус Азиза тайёрлади.


Шу ўринда бир нарса қизиқтирди. Бизнинг, ўзимизнинг хонандаларимиз  муаммоларимиз бу фақат ўлдим- куйдим,  вай-дот севдим, айро кетдим, эрсиз қолдим, ёрсиз қуридим каби қўшиқдан иборат деб билишармикан?

Уят...руслар ўзининг ижодида бизнинг муаммоларимизга эътибор қаратяпти...

Бизнинг муаммоларимиз хали хам оқ кўйлаку қора шимда учрашувга чиқиш ва диванда тўй кўйлакларида тўлғониб ётиш  билан чекланмоқда.


 

 

ФИКР



Бош сахифа


Posted: 10:49, October 2, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru