Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


Fonotoy

 Диққат !!!  

ФОНОГРАММА!

Ёки тўй сериали

 


                                                    1 қисм кириш қисми танишув!

 

 

Хар галгидек, узоооқдан, студия , клип ва сахнадан келмай, яқинидан бошласам.

Шартмас айлана йўллар, бу йўлларга отарчилар ўрганган. Санъаткор эса тўғри йўлда шартаки!

Минг чимдимдан бир шапалоқ афзал))

Демак, пряяямой тўйлардан бошлаймиз!

 

Шу, тўғрисини айтсам, узр албатта оғир ботмасин, лекин, тўйхонага келадиганларни уйида  магнитафони бўлмаса керак деб ўйлайман гохи.

Биламиз фонограмма, узоғи билан 50% бўлади, лекин, бу "музей экспонатлар"ини тўйга чақириш шартми?

Нима учун музей экспонати? Чунки ёнида расм тушишга кўпроқ ярайди.

Вахоланки йўқ, харакатланади хам.

Демак... узр, сал қолса хайвонот боғидаги жонзотларга таққославорай дедим. Чунки улар хам харакатланади, хам оғзи қимирлайди, хам у билан суратга тушишади.

Цирк?

Харакатлар жонли тарзда.

Демак, хонандаларимиз тўйга жонли харакатга келадими? Кимдир бир қўлида микрофонни ушлашини, кимдир иккинчи қўлида симни ушлаши, яна қайсиниси микрофонни оғзига қапиштириши (сўзлари эсида бўлмаса билинтирмаслик учун) кимдир нари суриб, гохи умуман қўлида микрофонни (гарчан асли керак бўлмаётган бўлса хам) унутиб, қаёқларгадир аланглаб, образга берилиишини кўрсатиши учунми?

 

Йўқ, мен оми эмасман,  ўзимни (узр кимларгадир нокамтаринлик кўринса) айнан онгли мавжудот хисоблаганим учун тўйларга фонограммада куйлайдиган хонандани нима учун таклиф қилишларини тушунолмайман.

Онгим  “замыкать” қилади шунга келганда. Концертларку...ха майли, мингта бахона бор, ляляля-тряляля, там ускуналар носоооз, эскиргааан, мўлжалланмагааан, концертга тушадиганларни қулоғи бунга мослашмагааан....


Ғалати-а?

Одамларни қулоғи ўрнашиб, мослашиб, инсонда ривожланиб бориш керакми? Ё инсоният брак туғиладими?

Шу фикрни, яъни одамларнинг қулоғи жонли овозга ўрганмаган деганни, бир хонандамиз айтгани учун келтирдим.

 

Тўйга қайтамиз.

 Фонограммада куйлашини билиб, тўйга хонандаларни чақириши яна бир варианти бу-Понт!

(Сайёдипидия:  понт - рус тилини жаргоний-чапаний йўллари билан туғилиб қолган, бир атама бўлиб, мақтаниш тушунчасини билдиради)

 

“Махаллада дув-дув гап”ни эсланг. Қўшнилар эшитиши учун баралла "понт"ни пиар қилган хола борку, менимча хаммасига ўша айбдор. Хазил албатта.

Хуллас,  балки шу тушунча йиллар мобайнида онгимизга вирус каби ўрнашиб, хеч бир онг ва  фикрлаш  деган антивируслари тушунчаси  билан кетказиб бўлмапти.

 


-Хой, кимсан анави артис кепти, вох! Нима қилипти? Куйлабди! (харакат қипти куйлашга, имитация кипти куйлашга).

 

-Вей, хаётда вапше бошқачейган, ўзини роса “олди”, падууумаешь, расмга тушмадим, кере бўса у келиб ман билан тушсин. Ундаги макияж билан, пластический хирургиясисиз, кийимлари манда бўлса,  ман ундан минг чандон крассавицаман. Қара юзини ошливуриб, ошливуриб кўзлари чўчқани кўзидек бўлибди, қолибди.

 

-Вой анави артист болам бииир камтарин, бир камтарин, (билишмайдики артист ўз зоти билан артист, аксарияти тўйдан олдиноқ бу образга кириб олишини, афсуски барибир қандай “камтарин”лиги кийимлари-ю, клиплари ва қўшиқларидан билиниб туради.) Уялиииибгина туриб қўшиқ айтди, жилмайиб қўяди-я. Одамларни овора қилмай, столма-стол юриб пул йиғди-я, мехнаткаш! Шу артисга атаб узууун шнурли микрофон заказга қиберишган шекил.

 

-Биттаси “бирров”га келиб, чочиб ташади бору, вой йиртиб ташади, “файз”ни олди ўзиям, лекин, битта болани ўзи орқасида туриб, кичкина қора матохда хам барабан, хам скрипка, хам бошқа нарсаларда чалиб ёрворди бору, вапше хозирги техникага беш кетдим, ўзиям ўша бола супер диджей бўлса керак.  (Аха роса, мини студия бу мини диск мўъжизаси аслида)

 

-Халиги анави бирам юзларини харакатлантирарканей, қош хам чилдирма-ю, юзидаги ажинлар базмидан, океан тошқинлари қисқа, қисқа ва узооқ хаяжонда.

 

-Вай ану кепти-ю, ўйнадими? Ха, ўйнидиде, тўйда бошқа ниманиям жонли ижро қиларди? Яхшисидан қистиришгандан кейин жилпанглади-да.

 

-Вууууййй, семириб кетибди қара, рай для целюлитов, сал харакат қилса бўлармиди, хар холда артистсан, кийинвоганини қара, лўлибозор ипподроми маликаси. Вкуси ўзиям икки вилоят оралиғида адашиб қопти-я.

 

-Бу ўйнатгани кеганми ё ўзи ликилливурадими? Ўзини ашуласига ўзи ўйнагани кеган шекил? Сал камтар серьёзний турса бўмидими бу?


-Товба, шу беш юз сўмига ўлибманми, шартта битта бола келиб қўлимдан юлвоса бўладими, юрагим чиқиб кеттти-я, ўйнавотганимам эсимдан чиқиб, вой-дод ўмаришвотти деб бақирвори дедим-а. Вой осин-а, бошшида қосин, ха, обориб берардим ўлгурни, ким хам қистирилган пулни чўнтагига солиб кетарди?

 

-Э ўла, тўйга кевоссан, артиссан тузуро кийинсен ўласанми? Нимасси бу шалвор ва кепка?

Кўпроқ қистиринглар шўрлик бритва олиб соқолини овосин.

 

-Ий қани қани? Машхур санъаткоримиз қўшиғи... ий.. бу актрисамиди? Шунақаям овози ўхшашми? Ха, бечара шууунча йил актрисалик қилиб юрганаканде, мана машхур хонандамизни овозидан умуман ажратиб бўлмайди (Умууууман, мусиқалари ва овоздаги нафас олишиниям ажратиб оломис...ЧУНКИ БУ ЎША САНЪАТКОРНИ ДИСКИНИ ҚЎЙИБ КУЙЛАВОТТИИИИИ-десанг)

 

-Ммм м   ммм эссизгинаееей шундо бола-я, қара, туришини ғирт отаси-я, ғирт! Вой копия! Ман ўша даврлардан эслиман, ёшлигини отасини хуудди шу туриш, мм мм мм. Қара ноласини, ммммммм  мммммммм, отасиз ўсганде бояқиш, нолалари йиғлатади-я, йиғлатади. Ана, ана, бақиришини қара, бўлди, тамом, точно ўғли.

 

-Тоба хамма ашулачила шунақами?

 

-Ваааа, ануни қара кастим билан кепка кийвобди, вааа харррып, тоба эгнида свитер, устида кастим, тагида жинси ва оёғида… лакированный туфли! Жесть!  Яна бир қўлида соат, иккинчисида браслет, яна китайский пазалоченний. Бунақа модани пақат бизани артисла олиб киради. Вей, одамлани нигохи санлада бўлади, андаза олишади деган нарсаси йўғ-а, яна маданият ходимига кирармиди АРТистлар?

 

-Э ўл хезим..

 

-Ану ашулани эт укам, ану-чи мамнақа бошланади...ия? Нега билмисан сўзларини? Нима қип юрибсан ашула этиб?

 

-Эй нимала этвотти ану, одам зерикиб кетти-я, бор эт бошқа дискини қўйсин, тўй-ку азамас. Уфф, бошлади яна йиғи беришни, яқинда қариндошимни йилини ўтказувдик, тўйдаям аза-я.

 

-Нимала дивуради? Ашула этвоттими ё шеърми? Овози эштилмаяпти.

 

-Клипини кўрувмидинг? Шаарт этиб, хозир столимизга чиқиб, ўйнаб кетса-я, тоба қилдим. Қочду бошқа столга, обру борида.

 

-Жийда гулииим, жийдаа гулим... Озооооод, қўймисааан...

 

-Тушунмадим, анави қизни ашуласини этвоттими? Ха, у телебизорда бир сочлари ўрилган, атлас-адрас, иштон-пиштонлада эди-ю. Ким бу шир яланғоч? Вой ўлай, ха ўша-ку, бақрайиб турган кўзларидан танидим. Шармонда! Вой, бўшат столни, обор дастахонни, ёпвосин эт-бетига!

 

-Вуййй келди, вуййй...асалиммм...ширин-а?

 

- Соткани ол  соткани, расмга оласан мани, юр. Эй нима қипти ашула этса, барибир фонограмма, оғзини қимирлатиб тушвуради расмга, нима қипти?

 

-Хех паканейкану!

 

-Бизаям юрибмизаде дугон танноз бўлиб, эх, ман ашулачи бўсамми... Юр, бир ташилик, шунақа ўйнаб уялтирилу. Ўзича, ўзини гўзал диб хисоблийди-ю.

 

-Вой, буям уже ашула этвоттими? Ман унда Мадонна!

 

 


Қалай? Юқорида жуда жуда таниш сўзлар-а?

 

Бу тўйларимиз оханги. Бу тўйларимиз навоси, бу тўйларимиз садоси.

Йўғ-э, артисларга аталган садо наво ва оханглари.

 

Уларнинг оханг, наво, садолари эса фақат дискдан чиққан садолару тишларини оқини кўрсатиб туришлари холос.

 

Жаа хаммаси унақамасдир?- дейсиз. Тўғри, қўлингизда бармоқлар билан сананг. Етмаяптими? Ё биттасида қотиб, яна унгаям шубха қиляпсизми?

 

Ана энди, сирлар фош бўладиииии....

 

Чунки, юқорида тўйдаги одамларнинг, хонандаларга нисбатан, баъзи учар сўзларидан, келтирган бўлсак, энди, хонандаларнинг кўзлари ва сўзлари билан:

 


-(Тўй олиб борувчисига): Ока, мани яна  етмиш иккта “бирровим” борде, шундо этворин, этиб кети. Ие, нима қипти санъаткор бўлса, зато, мани рейтингим балон ундан.

 

-Хўўўш, қизиган пайтда кебмиз, файзни олиш кере.

 

-Хм..бугун публика жуда бизабоп, халиги, ановини ўн етти мартта этсак, орасида "жонон бўламан", яна халқ ашулалари,  все, ёр-ёр и тамом.

 

-Манимча иккинчи тўйи шекил, одам кам. Анави столда эронликларми? Хей, (диск қўйядиганга) ану эрончани тайёрлаб қўй. Хўш..ий ана окахонимиз-ку, ух, бугун анави ашуламизни қирқ беш мартта камида айттириб, охирисида кайпи ошибаранг ўйнаб,  тўлғониб,  кейин, кимгадир осилиб кетади. Локин яхши қистиради.

 

-Бугун қисм кам бўлади шекил...аттанг. Ану бирровчила роса кўп бўлди. (Сайёдипидия: Қисм сўзи, қисмлаш, тақсимлаш, сўзидан келиб  чиққан бўлиб, санъаткорларнинг тўйдан кейинги пулларни ўзаро тақсимлаш маросимидан келиб чиққан қўлланиш бўлиб, асосан, хонандани гаплашилган пули хонандага, қолган тўйдан тушган пуллардан хонанда созандаларга қисмлаб беради. Бу кўрсатгич, ўртача(!) Тошкентда асосан, хар бир созандага 30.000 сўмдан 50.000 сўмгача бўлади. Пул тушумига қараб, бу юқорига ўзгариши кўпроқ учрайди. Хар бир созандага тўйдан шундай қисм қилишга арзигулик пул тушмаган холда, аксарият хонандалар олган доллорларини майдалатиб, қисмни тўлиқ қилиб беришади.)

 

-Таблани яхшилаб шапатлат, ёмон ташавоттию анави нозанин))

 

-Келдилаюююю уста, вой устаааа.

 

-Манга қара кимсан ўзи? Ман билан навбат талашвоссанми (буёғи бииииип...........бииииип....)

 

-Братишка, ану ашулини яна битта эт, мана (пул солади)

 

-Энди залдаги официантларимиз учун жимлик қўшиғини куйлаймиз. (якунида)

 

 


Шахсан, кўп тўйларни кузатиб кўрдим. Барибир, ўша мана-ман дегани хам, нари борса 50 фоиз жонли айтади холос.

Бирровга келганику стандарт-фонограмма. Кичик сахна томошаси, фақат подтанцовкасиз.

Лекин, янаям пул кўп ишлаши учун, ва, юлғич(пул терувчи)сиз келгандек, бу нарсани  қоғозга ўралган холатидаги варианти бўлган, "юлғич хоним" раққосалар билан ташриф буюришади.

Буниям оширдим-а?

Ха, тўғридир, айтганча, рақс санъати ходимлари тўйга рақс намуналарини кўрсатгани келишади-ку, узр.

 

Созандаларнинг тўйдаги роли!

100 фоиз жонли ижро бу-табла доира ва урма созлар созандалари !

80-100 фоиз жонли скрипка

50-70 фоиз най

10- 50 фоиз клавиш

Энг асосийси, мини диск-тўй хизмат кўрсатган артисти!

 


Ва албатта, супержонли карнай сурнай наволари созандалари. Улар хам сўнгги пайт, орқа фонга “дыцн-дыцын”ларни  қўша  бошлашди.

Ривожланиш!

Модерн!

Шартми миллий удум наволарига ривожланиш?

 

 


Давоми бор...

 

 

 

Фикр

 



Бош сахифа.

 


Posted: 11:34, October 1, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru