Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


Nodir_Jorayev



Нодир Жураев ёки санъат оламидаги мухаббат тарихи...





Нодир Турсунбоевич  Жураев  14 август 1980 йил тугилган. Унинг отаси  Турсунбой Жураев санъат ахлига машхур созанда,
Нодир санъатга ёшлигидан Улугбек Отажоновнинг хам созанда хам шогирди сифатида кириб келган.  Маълумоти олий- мусика билим юртида 5 йил, сунг Хамза мусика билим юртида 4 йил тахсил олган, кейинчалик Шаркшунослик институтининг турк филологияси факультетини битирган. Илк кушиги 1998 йил яралган,  Шу йили 12 март куни у уйланди.

Нодир хакида шоу-бизнес оламида кизик ва кунгил уртар вокеалар айтишади. Албатта бу хакида Нодир эслашни истамайди. Энди истамайди чунки уйланган. Мухаббат тарихи шоу-бизнес куз унгида кечди ва шундайин...айрилди. Мухаббат ё учади, ё кечади ё айрилади. Энг кийини ва аламлиси бу икки севган инсон кунгилига карши равишда айрилса.




Феруза Жуманиёзова билан бегубор мухаббатига  кимлар хавас килмаганди.  Афсуски, Ферузанинг онаси катъий равишда каршилик килди ва уларни ажратишга муваффак булди. Онасининг феъл-атвори санъат оламида купчиликка аён ва унга карши чикиш жуда мушкул. Ферузанинг хам онасини иродасига буйсунмасдан иложи йук эди. У уз мухаббати учун кураша олмасди...
Нодир эса...
харакат килди, албатта харакат килди лекин...
 Кунгиллар азобланди, яраланди, изтироб чекди, лекин вакт куп нарсани нафакат даволар экан, балки уз совгаларини хам берар экан. Такдир.

Нодирнинг кунглига янги севги ташриф буюрди ва уни кулдан бой бермаслик учун балки вактни зое кетказмасдан дарров уйланди.

Юкоридаги мухаббат тарихи хакида ундан сураганимизда Нодир катъий жавоб берди:
-Йук...Биласизми бу хакида гапиришни хам эслашни хам хохламасдим. Сиздан хам ёзмаслигингизни сурардим. Чунки бугунга келиб хакикий мухаббат бу турмуш уртогинг булар экан деган тушунча билан яшамокдаман. Кимда биринчи мухаббат булмаган? Хозирги хаётимдан, рафикамдан жудаям мамнунман. Хеч нарсадан ачинмайман. Лекин бугунги кундаги менга азиз булган нарсалар ва инсонимга бу гап-сузлар салбий таъсир курсатишини истамасдим.




Айтишларига караганда айнан уша мухаббат тарихи билан боглик айрилик Нодирни санъатдаги ижодини анча вактга "синдирган".
Анча вакт узини реклама роликларида овутиб юргандек булди. Кейинчалик Евроосиё компаниясига  карашли "ТсТ" туристик фирмасида директор уринбосари лавозимида ишлаб, узок-узок улкаларга, узок-узок саёхатлар гирдобида булди.)))





Нодирнинг ижоди бир маромида эмас, ва бунга сабаб асосан хаёт давридаги хар хил тусиклардан иборат булганидир.  Бундан ташкари бир канча хозирда бошка машхур санъаткорлар тарафидан куйланиб хит даражасига етган кушикларни Нодир куйлаши керак булган. Кизиги у кушикларни негадир узи куйламай бошка санъаткорларга такдим килган захоти айнан уша кушиклар хит даражасига етган.

Нодирнинг куйлаш махоратида туркий оханглари жилоланса, узбек миллий кушикларни хам маромига етказиб куйлайди.
Хар холда устоз курган шогирд кам булмас деганларидек, Нодир фонограмма эмас, жонли равишда кушик куйлашни лозим топади ва бунга унда етарли даражада махорат, кучли овоз ва иктидор мавжуд.

Санъат ахли орасида Нодир алохида уз урнига эга, уни хамиша санъаткорлар даврасида учратиш мумкин. Барча билан инок ва давраларда у  алохида узига хос юмори билан ажралиб туради. Купчилик у билан умуман зерикмаслигини айтишади, зеро Нодир табиатан кувнок ва очиккунгиллиги сабабли шоу-бизнес оламида энг куп дустга эга санъаткор.






Хозирда Нодир ижодга жадал шунгиган палла, атрофига профессионал ижодий гурух йигмокда. Шунингдек Тошкентнинг 2200 йиллигига багишланган давлат тадбирида Жахонгир Отажонов билан мархум санъаткор Мухриддин Холиковнинг "Тошкентим" кушигини дуэт тарзида куйлаб чикишлари устида репетиция билан банд.




Бугунги кунда аксарият хонандалар куриниш, пул ва компютер муъжизалари оркали машхур булиб даврини сураётган булса, Нодирдан унда бундай чуккиларга хакконий ва хакли равишда эга булишга мавжуд булган иктидор ва санъатини тезрок намоён килишини, шоу-бизнес оламидаги санъат сузини тарози палласини янада огирлаштиришини кутиб коламиз.


Иктидор, овоз ва махорати етарли даражада булган инсон ижодда жим булиб,   санъат номига  бевафолик ва бехурматсизлик килмаслигини сурардик. 

Сахна санъатга ташна........



Sayyod.




Posted: 10:46, July 24, 2009

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru