Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


Hojiboy Tojiboev olimi tafsilotlari



Хожибой Тожибоев улими билан боглик барча тафсилотлар

 

Улими олдидан сунгги сузлари, хакикий ташхис ва Хожибой Тожибоев билан сунгги дакикаларда бирга булган даволовчи ходимлар сузидан.

 

Sayyod  журналистик суриштируви.

 

 


 

        Хожибой Тожибоевнинг бевакт улимидан сунг гап сузлар хам кучайди, турли келишмовчиликлар хам. Улган инсонни тинч куймаяпсизлар деб тахририятга кунгироклар хам булган, лекин, айнан халкда гап-суз кучайгани боис, менимча айнан халк билан юлдузлар орасидаги хакконий элчи булган газета ходимларининг хар хил миш-миш ёки гап-сузларга ойдинлик киритиш асосий бурчидир.



Албатта мархумни нотинч килиш яхши эмасдир, лекин айнан халкда унинг улими  билан боглик миш-мишлар кучайгани боис уларга чек куйиш максадида тугри унинг жони узилган даргох  №16 шахар шифохонасига йул олдим.

 



Одамлар билан гавжум бу масканнинг бирон бир булимига утишнинг узи мушкулрок кечди, газетадан эканлигимизни билишганида узим кутмаган холда мен кизиктирган саволларга ёрдам бера бошлашди.

Баъзи ходимларнинг хизмат лавозимидан ташкари исм фамилиялари уларнинг илтимосига биноан курсатилмайди.


 

 Кабул булимига киравериш


Кабул булимидан бошлаган «суриштирувим»да, кабул булими мудири ва унинг уринбосари берган хабарларига кура, уша кеч Хожибой Тожибоев огир ахволда кабул булимига тушмай тугридан –тугри жаррохлик булимининг реанимациясига ёткизилган. Дархакикат касалхонага келтирилган чогда унинг огзидан кон келганини тасдиклашди, лекин, мазкур холат жигар циррози булганидаги одатий хол эканлигини айтишди.

 

-Жигар ишдан чикганида, цирроз касаллигида ошкозон кон томирлари кенгайиб ёрилади ва шунда огиздан кон келади-дейди булим мудири.

 

Баъзи гап-сузларга караганда бир хафта ун кун даволанган эканлар?

-Булмаган гап. Бизга кечаси келиб тушган булиб, эртаси туш пайтларида жонлари узилган. Олдиндан бир йилча даволаниб юрганлар, бошка даволаш муассасалари «грудной хирургияда» хамда сунгги пайтлар табибда уйда даволанган эканлар. Айтишларига караганда Тьянь-ши ва Гербалайф дориларидан хам сунгги пайт истеъмол килган эканлар. Биз хам хар хил гап-сузлар эшитдик, укол килиб улдиришибди, биров уриб кетибди деган. Хаммаси булмаган гап, ана реанимация булимига чиксангиз шахсан кабул килиб олган уни куздан кечирган шифокорлар барчасини айтиб беришади.

 


Жаррохлик булими: 

Уларнинг тавсиясига биноан жаррохлик реанимациясига йул олдим. Бир амаллаб реанимация булими директори Ризаев Рауф Маратовичнинг хонасига чикганимда эндигина эшикни ёпиб кетишга чогланаётган экан, озгина муддат ажратишларини илтимос килганимда рози булиб хонага таклиф килди.

-Бизга жуда огир холтда келиб тушган, «декомпенсированный цирроз печени», бу холатида улим билан якун топиши маълум эди.

 

Хар хил гап-сузлар таркалди, хусусан тан жарохати билан шифохонага тушган деган.

-Йук, хеч кандай тан жарохати булмаган, тугри, огир холатда лекин жигар циррози касали билан. Келиб тушган чог энцифалопатия асоратлари хам булган, бу миянинг фаолияти бузулиши, яъни атрофда нималар буляётганини яхши англай олмаслик, бу организмнинг цирроздан интоксикация натижасида буладиган холат. Тушуняпсизми, жигар ишламаяпти. Аввал гепатит касаллиги билан хам касалланган булиб тегишли пархез килмаган булиши хам мумкин.

 

Неча кун даволандилар?

-Бир ярим сутка.

 

Шифохонага келиб тушган чогда огиздан кон келгани ростми?

-Рост, жигар циррозида ошкозон ва овкат хазм килиш йулларида варикоз веналар катталашиб конай бошлайди, албатта огиздан бу холда кон келади. Бу шу касаллик аломатларидан бири. Кечкурун келган булса, эртаси кун кундузи оламдан утди, аник пайти хозир эсимда йук, чунки кунига бундай касаллар менда жуда куп булади.

 

Булим директори билан хайрлашиб айнан мархум Хожибой Тожибоевнинг охирги дакикаларида бирга булган   шифокор билан учрашишга карор килдим.

Реанимация булимига утиб у билан сухбат килиш хам бирмунча кийинчилик тугдирди, ахийри ички телефондан у шифокор билан сухбатлашиб, булим мудиридан огзаки рухсат олгандан сунггина реанимация эшиги олдига келдим.

 


Хожибой Тожибоевнинг сунгги дакикалари утган булим:


Бир оздан сунг ёш шифокор йигит чикиб келди.


Жахонгир Жураев шифокор-реаниматолог:

-Хожибой Тожибоев кечкурун шифохонага келтирилган булиб, мен эртаси куни эрталабдан навбатчиликни кабул килиб олганимда менинг назоратимда булдилар.

 



Бир хафта ун кунча даволангандилар деган гап-суз булганди

-Йук, 23   июл     кечаси тахминан 22 ларда келтирилиб, мен эрталабдан кабул килган булсам, 24 июл куни кундуз куни оламдан утдилар. Уйдагиларни гапларига караганда уйда даволанаётган булганлар, табиб даволаган булган. Бизга огир ахволда келтирилганлар. Жигар циррози сабабли кон кетаетган булган. Куп кон йукотиб кон босимлари хам паст булган. Ранглари саргайиб кетган эди. Сал хушлари бор пайтларида хатто хамшираларга «Худо хохласа хаммаси яхши булса, концерт берсам, олди каторларидан жой килиб бераман» деб гапирганлар хам.  Секин-секин гаплашиб ётиб, секин-асталик билан хушларини йукота бошладилар. Кейин уйдагиларга иложиси йуклигини айтдик, чунки бундай касалликнинг бу даражасида 90-80 фоизда киска муддатда улим билан якунланади, Хожибой оканинг холатида эса бу 100 фоиз булиши табиий эди. Уйдагилари, кизлари кириб хайрлашиб чика бошлашди. Уйдагилари, аёллари, фарзандлари Ленинободдан бу вактда Тошкентга етиб келган булиб,   кириб чикиб хайрлаша бошлашди. Кизларидан бири хатто хушини хам йукотиб куйди. Касалликни шу даражасида булган холатда барибир хеч нарса килиб булмасди. Кейин хушларини йукота бошладилар,   кон босим хам пасайиб, чукур чукур тез-тез нафас олиб, бехуш холатда оламдан утдилар. Шундан кейин Мирзабек Холмедов, Обид Асомовларни курдим улар хам кириб чикишди. Колган санъаткорларни шахсан курмадим, чунки бу пайт мен хужжатлаш билан банд эдим, лекин, кучада пастда бир канча санъат ахли вакиллари борлигини эшитдим.   5 йилча олдин бу касаллик аникланиб узлари хам билган эканлар, гепатит касаллигини хам утказган булганлар, асосан табибларда даволанган булганлар. Охирги бир икки ой давомида хам табиблар даволаган.

 

Куринишларида бирон бир бошка тан жарохати аломатлари булганмиди?

-Йук, хеч кандай тан жарохати булмаган, кон кетиши жаррохлик касаллиги куриниши булган, жигар циррози аломатлари булган холос. Огиздан кон келгани сабабли шу нарсага халкда ахамият нотугри берилиб гап булган булиши мумкин, лекин, бу жигар циррозининг бу даражасидаги огир холатидаги клиник куринишларидан бири булган. Охирги берган бахордаги концертларида хам купчилик сезганди сал бушашиб, корин хам шишиб колган булган. Уша пайтларнинг узидаёк касаллик охирги даражасига етаётган пайтлар булган. Шунга карамай концертни хам утказган эканлар.

 

Аллох уз рахматига олган булсин.

 

Шифохонада шифокорлар билан учрашиб мазкур ойдинликни киритишда ёрдам берган мазкур шифохона хамшираси Махмуда Абдуллаевага алохида миннатдорчилигимни билдириб коламан.

 

Sayyod-Сардор Камилов



 

 

Фикр


Posted: 03:10, October 15, 2008

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru