Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


Qassob Zafar ma'muri Davron Ergashev, homiysi Murat Nasyrov



«Кассоб хонанда Зафар кушикларидаги кайгу хаётидан нишона»

 

Бир порлаб йук булган юлдузлар Узбекистон шоу-бизнесида талайгина, лекин, сахнага кайта кайтиб, нафакат борлигини, балки, аввалги машхурлигини кайтариш бирмунча кийинрок кечса керак.

Бугунги сухбатдошим гарчан мегаюлдуз даражасидаги машхур булмаган булса-да, хар холда уз йуналишида, узига хос услуб ва бирмунча мухлисларига эга.

Бир вактлар «Калбимда йук» кушиги билан мухлислар назарига тушган ушбу хонанда баъзи сабабларга кура санъатдан йироклашишга мажбур булди. Нихоят мазкур йилдан уз ижодини давомлаб, хозирда купгина радиоэфирларда ва телевидениеларда янграётган «Калбимда кайгу» кушиги билан аввалги услубини йукотмаган холда кайта порлади.

Сухбатимизда нафакат унинг ижоддан четлашишга мажбур булган холатлар балки, унинг хаётидаги баъзи кизик холатлар, шунингдек санъатгача булган касби ва санъатга кадам куйиши боиси билан танишасиз.

 

Рахимов Зафар Вохидович 1975 йил 18 январда Тошкентда тугилган, маълумоти урта. Мусикий маълумоти йук, унинг фикрича бу Оллохдан булади. 2001 йил «Калбимда йук» кушиги хит  булган. Ажрашган, Бурхонбек исмли 3 ёшлик угли бор. Якин кунларда уйланмокчи

 

Ажрашдим яна уйланмокчиман дедингиз, кайта узингизни рафикангизгами?

-(ажабланиб)Астагфируллох, албатта бошка кизга. Чунки аввалги рафикам билан ярашиб булмас даражадаги тушунмовчиликлар натижасида ажралганман. Лекин бу шоу-бизнес туфайли булмаган. Мана шу оилавий холатлар туфайли санъатдан чекланишимга мажбур булдим. Факатгина шу оилавий холатлар юзасидан. Узингиз уйланг, ижодкор инсоннинг уйи нотинч булса у кандай килиб ишлаб ижод кила олади?

 

Сиз узингизни ижокдкор деб хисоблайсизми?

-Албатта, кушикларимни мусикаларини хаммасини узим уйлаб топаман. Албатта Бирон бир мусикий асбобда куй чала олмасам-да, хар холда куйлаб бериб гояларимни композитор аранжировкачиларга тушунтириб бера оламан.

 

Кайта уйланишингиз хакида тухталсак, купчилик айникса эркак хонандалар имиж учун оилавий ахволи хатто севгисини яширишади.

-Нима киламан яшириб? Барибир билишади-ку. Мухлисларим бундан камайгани хам йук, мана туй билан табриклаб кунгирок килишяпти хам. Ажралганимдан сунг 5 йил мобайнида буйдок деб хисобласак энди суйиб турмуш куряпман.

 

«Калбимда йук» энди эса «Калбимда кайгу». Шартмикан хаётий холатларни бундай мунгли кушиклар билан курсатиш?

-Билмайман менга шундай нарсалар келади, азоб-кайгу босганларга ухшайман, бакли шундай имиждур менда. Лекин, шух тароналар хам бор, «Ана энди» масалан. Мен кушик танламайманда, мен узим яратаман шунда кунгилга гоя булиб келган кушикни ёзамиз. Гохи накоротдаги сузларни уйлаб куяман-да, колганини тулдирамиз.

 

Демак туйдан кейин куйлаш услубингиздаги сузлар хам узгарар эканда? «Мен бахтлиман» деган кушиклар масалан.

-Илойим, айтганингиз келсин. Худо хохласа.

 

Оилангизда санъатга дахлдор инсонлар борми?

-Келинлар кузголони филмини курганмисиз? Бош ролни талкин килган Турсуной Джафарова менинг бувим буладилар. Актерлар сулоласидан санъатга битта мен тортиб кетдим деса хам булади.

 

Кинога муносабатингиз?

-Жон деб рол талкин килган булардим, лекин, хозирча таклифлар тушмади. Яхши сценарий булса.

 

Яхши сценарий Сизнинг назарингизда кандай булиши керак?

-Яхши кахрамон роли.

 

Фикрингизча Сизнинг типажингиз яхши кахрамонга мос тушармикан?

-Албатта мос тушади, мен жудаям позитив инсонман.

 

Инсон сифатида албатта булиши мумкин лекин типаж куринишда бошка-ку

-Менимча исталган ролни талкин кила оламан.

 

Уша даврлар бир кушик билан танилиб уша кушик мухлислар ёдида колганди, хозир хам санъатга кайтишингизда хам факат бир кушик билан булмокда.

-Мен кайтадан яна «куйиб» колмокчи эмасман. Яъни сон билан эмас сифат билан. Кушикни танлайман, тугри келган нарсани куйлаб кета олмайман.

 

Санъатга кадам куйишингиздан аввал Чилонзор туманидаги савдо расталаридан бирида кассоблик килган экансиз?

-Ха буни рад этмайман, 5 йил гушт растасида гушт савдоси билан шугулланганман. Менимча Сизга эчкини гуштини сотгандим (хандон отиб кулади). Анча кайнатган булсангиз хам лекин ширин чикган булиши аник.

 

Кандай килиб бирдан кассоб санъатга кадам куйди?

- Ички дунёимда санъатга якинликни доим сезардим. Доим кушик куйлаб юрардим.

 

Гушт кесиб хиргойи килиб-а?

-Хеч мол суймаганман ишонасизми, факат гушт кесиб сотардим холос. Одамлар билан муомалам яхши булгани сабабли сотувчиликка мос булганман. Бозор бу мактаб-ку, анча нарса ургандим, муомала, танишлар орттирдим.

 

Санъатга кадам эса?

-Синфдошим Равшан Собиров мени сахнага олиб чикган. Гастролга кетаяптган пайтида мени таклиф килган, сахнада гитара ушлаб турасан деб (кулади). Шундай бошланди.

 Сахнага кадам куйишига синифдоши Равшан  Собиров сабабчи булган.

Хомийингиз «Курувчи-бунёдкор» футбол жамоаси деган гап-сузлар булди?

-Мен шу гапни яна кимдан эшитдим-а?(уйланиб)  Албатта улар агар хомийим булганида яхши буларди менимча (кулади). Лекин хозирги пайтда хомийимдан мамнунман, хаммаси аъло даражада. Менинг хозирги хомийим  Мурод Носиров нафакат хомий балки, якин дустим хам деса булади.

 

Мурод Носиров?

-Ха, мархум Россия хонандаси билан исми ва фамиляси бир хил. Кизиги маъмуримнинг исми фамилияси эса Даврон Эргашев (кулади)

 

Сизга куйлаш услуби бирламчими ёки куриниш услуби?

-Бир бирига зид булмаган нарсалар менимча.

 

Сизнинг куринишингиз  куйлаш услубингизга хос имиж дея оласизми?

-Мен хеч кайси стилист имижмейкерлар билан ишламайман, бунга алхида диккатимни ажратмайман хам. Кандок булсам шундоклигимни курсатишга харакат киламан. Камерага хам сахнада хам  сохта  уйнашни ёктирмайман. Асосийси кушикларимда хам сохталик йук.

 

Сизга куриниш имижингизга шансон йуналишида куйлаш мосрок деган фикрлар булмаганми?

-Ха булганди, Россия гурухи «Любэ» йуналишида куйлаш масалан мос тушади деганлар булган. Билмасам вакти келиб куйлармиз макомларни хам.

 

Макомларни хам денг?

-Вакти келганда, эртага эмас! Алохида ургуни охирги сузимга каратганимни хисобга олинг.

 

Миллий кушикларимиз Европа йуналишларидан хам куйланиши мураккаб хисобланади, куйлай олармикансиз?

-Инсонда эшитиш кобилияти яхши булиб истаги кучли булса булди. Узини устида яхшилаб ишласа албатта куйласа булади.

 

Келажакда урта маълумот билан чекланиб колмасдан бирон-бир мусикий маълумотни эгаллаш ниятингиз борми?

-Албатта бор. Хозир аник бир режа килганим йук, ваъда хам кила олмайман лекин албатта бу хакида уйлаганман, ва буни амалга ошириш истагим бор.

 

Вокалдан дарс олиб турасизми? Устозингиз?

-Йук, вокалдан дарс олмайман. Устозим хам йук. «Кулок» булса булди. Агар инсонда эшитиш кобилияти яхши булса булди, шуни узи етарли. Агар бу кобилият булмаса минг бора укиса хам бефойда.

 

Демак кушик ёзаётганингизда овоз ёзадиганларни кийнар экансиз-да?

-Нимага? Менинг кушикларимдан кимнидур кийнаяптганимдек куриняптими? Фикрингизча компютер овозни шу даражада тозалаб узгартириб овозни профессионал килиб бера оладими?

 

Нима учун йук? Хозирги замон техникаси муъжизалар яратмокда-ку, махсус «Melodyne» каби программалар бисёр.

-Бундай булса Сизни шахсан овоз ёзиш студиясига таклиф киламан, келиб куринг кандай кушик куйлашимни.

 

Кандай кушиклар кутмокда мухлисларингизни?

-Хозирда «Орзулар шахри» кушигимни такдим килдим. Якин кунлар Боб тахаллуси остида ижод килаётган иктидорли Бобур исмли шоир-бастакор йигит билан дуэт куйлаш режамизда бор. Купгина кушикларимнинг сузлари муаллифи. «Калбимда кайну» кушигим сузлари эса Хусан Содиковга тегишли. Бу Боб билан дуэтим янги, ижодимда биринчи «почин» булади. (Савдо расталаридаги 5 йиллик стаж сухбатдошимнинг сузларида уз урнини билдириб туради). «RnB» аралаш, рэп уйгунлигидаги кушик булади, бир суз билан «попса» куринишида булса керак. Сузлари мусикаси хам Бобурнинг узига тегишли.

 

Нима учун аёл хонанда билан дуэт эмас.

-Ният албатта бор, лекин биласизми, аёл хонандаларимиздан машхурлигига караб эмас, яхши куйлай билишига караб танламокчиман. Куриниши хам яхши булиши керак, сахнада курсата олиш учун хам. Мана шундах хонанда киз билан жон деб дуэт куйлаган булар эдим. Албатта машхур булса-да мени танилишимга хам нафи булса бу яхши, лекин, мени истагим иктидорли булиши керак.

 

Мазкур йилнинг май ойдан такдимотингиз булиб прома бошланди, хозирга келиб сархисоб килсангиз, кутилган натижалар булдими?

-Ха мен жудаям чиройлик санъатга кайтдим деб хисоблайман. Гастролларга бориб келдим. Хит-парадларда муносиб уринларни эгалладим.

 Такдимот маросимидан суратлар:

 

Режалар

-Январ ойларида кайсидир бир тунги клубларда концерт берсам керак. Шу кейинги килдан албом хам чикарилиш режада бор.

 

Яна танаффус булмайдими, эндиги бахона сифатида, тескариси, яъни оилага киришиб кетдим деб масалан?

-Йук, бу кайтанги илхом багишлаб туртки булади янги ижод намуналарига. Мухлисларга тилагим ишларга ривож, омадлар, купрок Зафарни тинглашсин, мен санъатга кайтдим хаммаси зур булади энди.



Sayyod-Сардор Комилов.


Posted: 08:21, October 11, 2008

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru