Создай свой блог на WebBlog.ru/
WebBlog.ru | Создать блог | Каталог блогов | Новости WebBlog.ru | 30 последних записей
Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


Sayatash:- "Тахаллусим тошли сайёра!"

Бир пайтлар бир порлаб узининг оригинал йуналиши ва энг асосийси ёш иктидорлардан ташкил топган «Зеро» гурухининг бирданига таркалиши нафакат шоу-бизнесимиз учун балки мухлислар учун кутилмаган хол булган эди. Мазкур гурухда нафакат узлигини намоён кила олган иктидорлар балки санъатга чанкок ёшларнинг кучли овозлари узига жалб килмай куймасди. Улар ижросидаги деярли хар бир кушик халк орасида катта муваффакият билан кабул килиниб, хит даражасига етар эди.

Мазкур гурухнинг икки кучли овоз сохибаларидан бири, хозирда Ягона тахаллуси остида ижод килаётган Камилла Умарова билан аввалги сонларимизда якиндан сухбат утказган эдик. Мана бугун эса собик гурухнинг яна бир кучли овоз сохибаси, Юрмаладаги «Новая волна»-2006  курик танловининг 10 урин совриндори, хозирда Саяташ тахаллуси остида ижод килаётган Сайёра  Мусаева билан якиндан сухбат курамиз.

Тохир Содиковнинг сунгги «Кечир», «Севги» кушикларидаги кизнинг овози айнан унга тегишли.

 


Сайёра билан телефон оркали сухбатлашганимизда хозирда бир неча иктидорли ёшларга консерватория коллежида вокал дарсларини утаётганлигини ва кечрок уша ерда учрашиш истагини билдирди.

Консерватория коллежининг шинамгина студиясини гавжум ёшлар бирин-кетин тарк эта бошлагач сухбатни бошладик.

 

Мусаева Сайёра Жумабоевна 27 март 1985 йил Тошкент вилояти Янгийул шахрида тугилган,  миллати тожик, маълумоти-урта махсус; Эстрада ва цирк коллежини тугатган, хозирда Иктисодиёт институтида тахсил олади. Хоббиси расм чизиш, йога. Оилада 3 киз фарзанднинг уртанчаси. «Зеро» гурухида 2004 йил Тарона такдимотида «йил янгилиги» номинациясини кулга киритган. 2005 йил Тарона такдимотида «Энг зур гурух» номинациясини кулга киритган. Юрмаладаги «Новая волна»-2006  курик танловининг 10 урин совриндори



 

Биринчи саволим, нахотки Юрмаладаги курик танловидан кейин шунчалар санъатга кунгил колди-ки бэк вокалда куйлашни афзал курдингиз?

-Бу бэк вокал эмас. Буни ундай деб номлай булмайди, Тохир Содиковнинг янги албоми устида иш олиб бораётган махал мен унга ёрдам бердим холос. Уша пайтлар бизда улкан режалар эди, биз дуэт хам куйлашимиз керак эди, хозирда бу режалар булмайди дея олмайману, лекин, маълум бир муддатга хозирда тухтатилган. Мен хам узимнинг янги албомим устида ишлаб сал чалгиб колдим.

 

Ёрдамингиз мусикадан иборат эдими ёки орка фонда кушик айтиб туришми?

-Мусика! Тохир мендан илтимос килди, «Менда янги йуналиш, янги албом, ёрдаминг керак»-деб. «Кизик бир лойиха булади, сенинг фикринг хам керак, балки уз хиссангни кушарсан» деди. Менга эса табиатан янги нарсалар кизик булади. Кизик ва янги нарсаларни ёктираман ва албатта рози булдим.

 

Бироз тушунарсизрок, Сиз бастакормисиз?

-Мен ижодкорман. Кушик дейсизми, мусиками ижодий ёндошаман.

 

Асосан бирон бир нарсада биронта ютукга эришган инсонга мурожаат килинарди ёрдам сифатида, Сиз эса оддий хонанда булсангиз.

-Мен оддий бир кушикчи эмасман. (захархандалик билан) Сиз оддий кушикчилардан интервью олишга урганган булсангиз, мен оддий кушикчи эмасман. Мен хореограф хам була оламан, мен мусика яратаман, мен куп нарсалар устида ишлайман, буларни хаммаси санъат деб номланади. Мен узимни ижодкор, санъаткор деб хисоблайман. Тохир Содиков билан бизда ижодий хамкорлик булган ва бу тугалланмаган хозир, келажакда лойиха устида ишлаш режамиз бор. Аввалига мен хайрон булдим «Сенинг йуналишинг сал бошкачарок» деб. Демак унга менинг назарим кизик булган, мен билан янгилик килиш истаги булган. Янги йуналиш деганидан сунг бу иш устида ишлай бошлагач мени узимга жуда хам ёкди. Кушиклар жуда омадли чикди, лекин унинг кушикларидаги мени ижроим бек вокал эмас.

 

Тохир Содиков билан куйланган кушикларда Сизни Севара Назархон билан адаштирганлар куп булди. Овозларингиз ухшаш. Ва умуман бир-бирингизга ухшатишади.

-Собик «Зеро» гурухида булганимданок шу ахвол. Куп ухшатишади. Севара билан муносабатлар яхши мен уни ижодини хурмат киламан. Бизда биласизми канака? Халкимиз, йук, халкимиз эмас, Худойим узинг кечир, одамлар дейлик, одамлардан купчилиги таккослашни яхши куради. Киладиган иш йуклигидан «Ким билан таккосласам экааан? Кимга ухшаркин ааа?» деб бошлайди.

 

Узингиз тан олмайсиз?

-Бор ухшашлик тарафлар, чунки у хам балки болалигидан мен тинглаб катта булган мухитда катта булган. Ахир бу мактаб.

 

Лекин у миллийликни танлаган.

-Тугру и тугри йулни танлади, бизнинг фолк жудаям гузал. Фолк джаздан аъло. Болалигимдан фолк куйлаганман. Коллежда укиганимда фолк куйлаш буйича Грецияга тайёрлашган хам.

 

«Зеро» хакида, афсуски...

-Ха афсуски…Гурух таркалишига асосий сабаб бу гурух ичидаги тушунмовчиликлар булди. Гурухда лидерлик муаммоси кутарилди. Кейин дустлик деган нарсалар. Бундок олиб караса нима сабабдан таркалганлиги жуда хам кулгули. Гурух ичида хар бир ижрочи зур булишни истайди. Юрмалада мен узим катнашишдан аввал «Зеро» гурухи билан 2006 йил ярим финалга бордик. Лекин ута олмадик. Тошкентга кайтганимиздан сунг продюсеримиз мени алохида яккахон хонанда сифатида фаолият килишимни хохлади. Шу кезлар Сергей Шахзода билан кушик куйлагани борасида жанжал булди. Бизнинг гурухимиз имижига бут угри келмасди. Продюсерлар бир неча бор огохлантиришига карамай Сергей яна Шахзода билан биргаликда кушик куйлади. Кейин эса бу жанжал борасида гурухни Сергей тарк этди. Кейин мени Юрмалага тайёрлай бошлашди. Лекин гурухдан бу борада фикр суралди, гурух таркалмайди, лекин мен Юрмалада яккахон ижрочи сифатида бориб келишимга. Гурухдаги Олядан ташкари хамма норози булди. Яъни Камила мени хам гурухдаги хонанда хам алохида хонанда сифатида булишимга карши булди. Албатта Юрмалага хам яккахон хонанда сифатида боришимга хам. Асли мен Оля ва Сергей эстрада ва цирк коллежида бир курсда тахсил олганмиз, мен доим уз репертуарим билан ажралиб турардим ва мен хакимда куп гапиришарди. Шу гап сузлар оркали «Аъло» гурухининг продюсерлари мен хакимда эшитиб гурухга таклиф килишни хохлашган. Уша кезлар ахамият берган булсангиз бу гурухда доим кизлар куп алмашарди, лекин хамиша овози кучли кизлар танланарди. Шу пайт уларда танлов эълон килинган. Эстрада ва цирк коллежида Сайёра деган киз борлиги хакида кизикиб Сергейдан сурашган. Сергей уша кезлар уша продюсерлар билан гастролларда диджейлик фаолиятини юритиб турарди. Лекин Сергей мен хакимда маълумот беришни истамаган. Чунки биз коллежда укиб юрган чоглардаёк биз бир нарсага касам ичгандик. Мен Оля ва Сергей нима булишдан катъий назар доим бирга булишга. Кай биримизни танловга чакиришмасин биз бирга булишга ва келажакда бир гурух булишга. Укиб юрган чоглардаёк бирга кушиклар ёзардик, тунлари ухламай ижод килардик. Хатто Сергей билан куйлаган «Тоска» (Согинч)  кушигимиз хам бор, бу кушикни Сергей менга тугулган кунимга такдим килганди (истехзоли кулиб куяди) жудаям кизик кушик, кизик сузлари билан. Ва бирга куйлаган эдик. Шундай килиб халиги продюсерларга Сергей рад жавобини берган мен хакимда. Мен кизикиб уларни ташлаб кетаман деб уйлаган. Лекин вакт утиб бу хакида менга айтиб колди. Мен эса ахир бу имконият-ку дедим, балки гурух булармиз уларга таклиф килиб деган фикрни ташладим. У эса «Йук улар сени «Аъло» гурухига олишмокчи» деб туриб олди. Ишкилиб Нателла Сергейдан бир амаллаб телефонимни олган.  Менга кунгирок килиб танловга таклиф килганида мен биз болалар билан бирга бошладик биз бирга бошлаб бирга тугатиш ниятимиз бор дедим. Кизиги шундок хам булди. Нателла анча харакат килди лекин мен барибир узимникида турдим. Онам хам хатто бу менга имконият эканлигини айтди, лекин мен шу Сергей ва Оля билан гурухда булсак булади ёки йук деб туриб олдим.  Кейин уччаламизни таклиф килишди нихоят. Мен ва Сергей дуэтда кушик куйладик, Оля эса узи алохида куйлади. Жудаям кизик булган, ва кулгули холатлар. Шунаканги харакат килганмизки, хатто акробатик айлана хам килиб берганман. (хандон отиб кулади).  Кулимиздан келган харакат овоз хаммасини килганмиз. Кейин улар «Куриниш яхши чиройлик булди, лекин бир ой муддат сизларга», бу ойда бизлар билан вокалдан укитувчи ва хореограф ишлайдиган булди. Орадан озгина вакт утгач улар бир киз келиши мумкин сизларга гурухга каршилигингиз йукми дейишди. Биз кизик булади деб рози булдик. Вилоятлараро берилган танлов хакидаги эълонда, Самарканддан Камилла таклиф килинган. У Самаркандда яккахон хонанда сифатида энди ижодини бошлаган экан. Тошкентга келди ва бизлар билан тез орада чикишиб кетиб «Зеро» гурухи ташкил топди. Биз туртталамизни кушик куйлашга иштиёкимиз шунчалик кучли булганки хар бир кушик устида тинмай ишлардик, кечалари билан гоялар уйлаб топиб кушик яратардик. Ва хар бир куйлаган кушигимизни зур кабул килиб ола бошлашди. Тарона  такдимотларида аввал йил янгилиги ва кейинги йилда эса энг зур гурух номинацияларида голибликни кулга киритдик. Москвада хам хизматда булганмиз, жуда хам яхши кабул килишган, у ерда Авраам Руссо, Кристина Орбакайтелар билан иштирок килганмиз, бу биз учун бир унутилмас лахзалар булган.  «Премьер министр» гурухи билан дуэтда уларни кушигини куйлаганмиз хам.

 

Хохлармидингиз яна шу гурухда фаолият юритишни?

-Биласизми жудаям лекин…Агарда хозирги яккахонлик фаолиятим билан бирга яна шу гурухда булишлик иложиси булса албатта хохлардим.

 

Юрмаладаги  «Новая волна»-2006  курик танловига тухталсак.

-   «Новая волна»-2006  курик танловида «Сахар» гурухининг «Ёмгир» кушигини куйлаб чикганман. 10 уринни олдим.

 

Нима учун унинчи урин?

-Чунки шундай булган. Шу уринга лойик топишди (жилмаяди) . Бу менинг биринчи дебютим, биринчи яккахон хонанда сифатида чикишим эди, яна гурухда булиб кейин якка холда бундай танловда катта сахнага чикиш… У ерда бошка давлатлардан профессионал санъаткорлар билан бир сахнада чикиш жудаям катта хаяжон. Репетицияларга вакт етмади. Лекин у ердаги иштирокчилар билан узаро жудаям бир кутилмаган мехрибонлик булди, бошкаларнинг хам продюсерлари куллаб кувватлашарди. Биринчи саралаш танловида купгина кушикчиларни кушикларини охиригача етказмай тухтатиб куйиб утказа бошлашди, кизиги мен охиригача куйладим, яна менга саволлар хам беришди. Сахна ортига утсам хамма табриклай бошлади «Булди сен уларга ёкдинг, утдинг саралашдан» деб. Биринчи кун Пресняковнинг «Замок из дождя» (Ёмгирдан калъа) кушигини ижро килдим, албатта кушикларни деярли танлов ташкилотчилари танлаб берарди, бу кушикни куйлашни узи жуда мушкул эди. Танловнинг учинчи куни баъзи сузлар хаяжондан эсдан чикиб колса буладими, яхши хам узбек тилида бир амаллаб товушлар билан утиб кетдим, яхши хам иккинчи маротаба накоротида ёдимга тушиб бир амаллаб  чикиб кета олдим вазиятдан. Мени жюрилардан Леонид Агутин куллаб кувватлади, у менга энг юкори 11 балл бахо куйди. Шунингдек мени Лайма Вайкуле ва Константин Меладзе хам куллаб кувватлади. Факатгина Николай Басков энг кам бахо берган. Бир бошкача булган унутилмас лахзалар, шу оз муддатда хам у ерда мухлислар орттиришга мувфак булдим, атрофим доим гулларга тула эди.  Нима булганида хам бу мен учун катта мактаб ва дарс булди. Куп нарсани тушундим, ургандим. Биласизми танловга мен тулик тайёр булиб бордим дея олмайман-да, вакт кам колгани боис уз устимда ишлашга вакт етмади. Суз билан ифодалаш кийин, лекин жудаям кийин кечди, хар бир чикишдан олдинги хаяжон, кузга ёш келаверади, мени эса умуман бегона инсонлар куллаб кувватларди, украиналик продюсерлар дейсизми, кимдур зиракларимни топиб берган кимдур мен учун хаяжонланган, умуман жудаям инок коллектив булди. Асосий хаяжон эса тасаввур килинг мен сахнада оркамда Узбекистон байроги, бу жуда катта маъсулият, шунчаки чикиб куйлаш эмас, бутун Узбекистон номидан деган маъсулият салобати босарди. Майли лойик топилган урин уз йулига, лекин  иштирокнинг узи менимча менинг ютугим булган. Уша танлов жараёнида хам Ревзин куп маротаба таъкидларди «Сизлар бу ерда булганингизнинг узи ютук»деб. Хаяжон катта панд берди. Юрмаладан кейин продюсерларим билан  шартномани бекор килдим.

 

Нима учун?

-Эх…(уйланиб) Гапиргим йук бу хакида…

 



Шартномани бекор килишни Сиз таклиф килдингиз шундайми?

-Ха…Чунки уша Юрмаладан аввалрок хаммаси тушунарли булиб булганди.. ва Юрмалани узидаёк хаммаси маълум булган эди мен ва продюсерларим орасидаги муносабат. Айтиб утганимдек агар мени бегоналар у ерда куллаб кувватлаган булса, тушунаверинг.

 

Лекин жудаям бир катта хурмат ва алохида ургу билан гапираётган эдингиз продюсерингиз хакида.

-Ха мен хали хам буни айтаман, Мурод Холмуродович мендан узим кутмаган нарсани чикариб бера олди. Мен уни жудаям хурмат киламан, уни фикрини хам хурмат киламан, у мени инсон сифатида, кушикчи сифатида жуда яъши хис киларди, бу инсон менга куп нарсаларни ургатди, берди.

 

Нима учун унда шартномани бекор килдингиз?

-Чунки у ерда факат у эмасди. Бошка инсонлар хам бор. Директор деган тушунчалар…ва улар орасидаги узаро муносабатлар дегандек…куп нарсалар очилиб кетяпти, менимча интервьюда бунчалик булмаса керак, бунака гапирилмаса керак-а? Дейлик уз чегаралари бор.

 

«Саяташ» тахаллусни ким уйлаб топган?

-Саяташ тахаллусини хам Мурод ока продюсеримиз уйлаб топган, умуман хамма нарсани шу инсон килиган. Купчилик Сайёра Тошкентлик деган тушунчани тушунади, асли эса Сайёра бу сайёра, таш бу тош маъноси билан, тош сайёраси маъносига эга тахаллус эди. Лекин халк Тошкентлик Сайёра деб кабул килишгани сабабли шу тарика колаверди.

 

Демак Сиз яккахон ва ёлгиз хонанда?

-Ха узим кушиклар ёзяпман, лекин атрофимда бир неча кишидан иборат гурух мавжуд, бирга ишлаяпмиз. Янги ижодлар устида.

 

Лекин хозирча факат «Give me love» кушигини телеканалларда куряпмиз холос. Юрмаладан сунг халк Сиздан яхшигина ижод ктуганди

-Яхшигина ижод албатта намуналари билан чикилиши керак эди, лекин булмади, сабалари бор. Юрмаладан кайтганимдан сунг, шартномани бекор килиб, бир ижодий гурух ташкил килиб улар билан ишладик, «Слышишь» кушигини яратиб унга клип хам олдик. Бу кушик оммалашгач уни узбек тилида хам куйлашимизни сурашди, ва узбек тилида  «Эшит жоним» деб  куйладим. Рекламаларга катта маблаг ишлатдик, метроларда хам реклама биллбордлари тахаллусим билан турди. Лекин кутилмаган холат юз берди. «Слышишь» кушигининг клипи анчагина маблаг кетганига карамай…эфир юзини курмади. Бу тугрида савол бермасангиз хам булади. Афсус клип жудаям чиройлик чикган, кинопленкага суратга олинган, лекин мухлисларга етиб бормаяпти.

 

Ким суратга олган эди мазкур клипни?

-Баходир Йулдошев. Шу клип эфирга чикмагач ижодий гурухимиз билан  катта тушкунликга тушдик. Каттагина пул сарф килинганди. Москвага клипни бермокчи булганимизда улар шартнома бахона килишди, шартнома тузиб бизлар билан ишлайсан деб. Лекин ота-онам мени каёкка хам куйиб юборарди? Шундай килиб юкорида айтган ижодий гурухимиз таркалди. Кейин «Give me love» кушигини узим ёздим, атрофимда бир икки ёрдамчи  инсонлар пайдо булиб яна ижодий гурух булдик. Бу кушикни Дадаш ёзиб берган, мусикасини устида Вагиф Зокиров ишлади. Клипни эса узим  суратга олдим. Оператор ёлладим,  Артем Дробышев ва Лида Андре дизайнерлари ёрдамида бир нималар килдик. Шунчаки ижодий жараён килиб, нима буларкин деб   суратга олдик. Унга монтажда жило бериб эфирга бердик. Кутмаган эдик яхши кабул килишди. Узимга режиссер сифатида бахо хам бердим (кулади) -4!

 

«Give me love»  кушиги хакида. Нима учун «Give me love»? Биринчи тинглаганда тушунарсизрок туюлади.

-Хеч тушунолмайман, нима учун бизнинг эстрадани тингловчиларда шундай бир чегараланган тушунчалар мавжуд, мана шундай кушик хам яратиш мумкин деб тан олишмайди.

 

Лекин санъаткор ижод килаётган менталитет билан хам хисоблашиши керакми?

-Шуни айтаманда, бир каторда турмай усиш керак.

 

Узимизни тилимиз билан хам усиш мумкин-ку, албатта бегона тил билан эмаску.

-Тугри мумкин. Аста секинлик биланда.

 

Ундан кура ана уша чет элликлар бизнинг тилда куйлашсин.

-Уша чет элликлар бизнинг тилгача етиб келишмагандур-да, хали хаммаси олдинда.

 

Якиндаги келажакда олдинда нималар кутмокда бизларни?

-Янги албом устида ишлаяпмиз у ерда 12-15 тача бир неча русча ва узбекча кушиклар хам  булади. Хатто инглиз тилида хам булади. Хозирча 8 та кушик тайёр. Албом тайёр булгач клип суратга олиб каттагина такдимот ташкил киламиз. Мехмонлар булади (жилмаяди). Янги кушикларимда жудаям кизик ва ажойиб кушиклар булади.(кулади)

 

Сиз узингиз узбекча сузлаша оласизми? Хеч булмаса тушунасизми?

-Узбекча (уйланиб), интервьюни тулик сухбатлашишга йук. Афсуски. Мана бизнинг фолк йуналишимизда куйлай оламан. Классикамизни севаман, хатто режамда хам куйлаш ниятим бор.

 

Ижодга кандай ёндошасиз? Узингиз истаганингизча, хохлаганингизча ёки халк талаби билан?

-Халк талабига асосан ижод килмайман. Чунки халк мени кулимдан келмайдиган нарсани талаб килади.

 

Лекин сарфланаётган пулларни халкдан кайтариб олиш керак-ку.

-Бу энди менинг муаммоларим. Кайтса кайтар,  мен ижод билан шугулланаман. Балки бу ерда кайтмас. Мени ижодимни тушунадиган ва кабул киладиган жойлардан булиши мумкин.

 

Демак ватанни тарк этиш нияти бор?

-Йук, мен ватанимни хеч качон тарк этмайман, мен юртимни севаман. Мен ватанимга хали куп хизмат килишим керак. Режаларимда баъзи бир уйлаган нарсаларим бор.

 

Мухаббат борасидаги хозирда ахволингиз? Севасиз ва севимлимисиз?

-Бир узим эмасман, лекин купрок севимлиман дея оламан. Жуда хурмат киламан у инсонни.

 

Севмай севги тугрсида куйлаш…

-Майли севаман ва севимлиман, лекин бир тарафдан фикримча севги хакида куйлаш учун севиш шарт эмас. Хаётни севишни узия кифоя.

 

 

Оила учун санъатдан воз кечган булармидингиз?

-Йук, албатта воз кечиш шарт эмас, оиласини хам койиллатиб санъатни хам уз йулида тутиш мумкин.

 

Нималар хакида айтмокчисиз?

-Эстрадамиздаги баъзи бир кушиклар ва кушикчиларни тушунмаслигимни айтмокчиман. Балки мен тушунмайманми. (кулади).

 

Улар билан таккосланиш учун сахна ва эфирларда узингиз тушунган ва фикрингизча тушунарли булган санъатни намоён килишга нима халал беради? Балки улар эргашар, балки сабок берарсиз?

-Нима халал беради? Факат бир нарса етишмовчилиги…пул. Хомийларни эса излашни истамайман. Хозирда узимнинг режаларим билан бандман.

 

Режалар аникми ёки визуал?

-Аниги бу албом чикариб уни такдимотини утказиш. Кейин эса кизикарли ходисалар булади. Борган сари кизик булиб бораверади. Кушикларни такдим килиш орасидаги тухталишларнинг хам сабаблари бор, ижод устида ишлашда албатта кийинчиликлар мавжуд, буларнинг асосийлари шоирлар булиб…билмадим балки мен уларни тушунмайманми…кейин ижодий гурух билан ишлаганда улар орасида таклиддан йирокрокларини топиш кийинрок. Тимберлейк ва Бейонс деган шаблонлардан йирок  узлигиси билан узининг бир янгилиги узлиги билан ажралиб тургувчи иктидорлар кам. Инсонда узлик булиши керак. Миллион кушик яратиш мумкин, лекин, шу миллиондан факат икки донагина кушик танланиши мумкин холос.

 

Актерлик махоратим бор дея оласизми?

-Ха. Мен булажак киноюлдузман ахир, билмаганмидингиз (кулади) Хазил.

Лекин ривожланиш бор бу шодлантиради, мана киноиндустриямиз яхши ривожланаяпти, филмлар суратга олиняпти, Марказ каналидаги янги гояларни куриб хурсанд булдим. Ролга келсак балки келажакда рол хам уйнарман.

 

Юрмала, энди «Юлдузлар фабрикаси»да хам катнашиш истаги борми?

-Бу албатта каттагина ва яхши реклама

 

Имконият эмас реклама денг?

-Каттагина маблаг булса яхшигина пиар килиб беришади. Лекин атрофда ишлайдиган инсонлар булса зур. Согдианани аввваллари Оксана Нечитайло эканлигида хеч ким танимасди ва тан хам олмасди. «Юлдузлар фабрикасидан» сунг эса (ролга кириб кулларини  осмонларга кутариб) «Бизнинг ээнг энг энг ёркин юлдузимиз деб тан олишди. Бу унга алам килса керак. Нима учун авваллари бечора киз яхшигина мехнат килганида хеч ким тан олмасди?  Мен бундай инсонларни умуман хурмат килмайман. Онаси унга куйлаклар тикиб берарди, узи эса яхшигина мехнат киларди уз истеъдоди устида. Мана савол беришади менга «Нима учун 10 уринни олдингиз, нимага  биринчини эмаааас» деб. Хеч булганда биронтаси аэропортда кутиб олса эди. Хеч булмаса хурсанд булинглар, инсон бу нарсалардан утди деб.

 


Sayyod-Сардор Камилов.




ФИКР







Posted: 01:56, August 8, 2008

<- Last Page | Next Page ->

WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru