Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


Фаррух Соипов ва....Америкага саёхат сабаблари

 
диққат, сервердаги муаммо туфайли суратлар ўчиб кетган, яқин кунлар қайта қўйилади.





Эксклюзив факат бу ерда биринчи! Америкадан кайтган жаноб Соипов биринчилардан булиб бизга интервью бериб суратлар такдим килди! Бундан ташкари нафакат биринчи булиб интервью, балки сенсацион янгиликлар билан хам булишди! Мархамат!

Кинобизнес Узбекистонда жадал уз фаолиятини гуллатган сайин унда факат юлдузлар сифатида биринчиликда хонандалар булаверади деган фикр тугиларди. Лекин, аста-секинлик билан актер сифатида хам юлдузлик булиш бир канча ёшларга насиб килди.

Хозирги кунда энг зур актерлар дея эътироф этилаётганлардан бири Фаррух Соипов.

 

Якиндагина Америка кушма штатларига гуёки укишга кетганлиги хакида маълумот таркалди. Бу маълумот билан канча миш-мишлар булмади дерсиз. Лекин бугунги сухбатимда, Америка кушма штатларидан келиб хали хеч кимга интервью бермаган Фаррух, мен билан сухбатда Америка кушма штатларига кетганлиги асл сабаблири билан булишди…

 

Тугриси, умуман кутилмаган маълумот булди. Менимча барча мухлислар учун бу жудаям катта янгилик булса керак. Бу хакида узи билмаган холда айтиб юборган булса-да, сухбатни давомлашни танлади. Буржи тарози булган бу йигитнинг балки бугунги сухбатдаги кайфияти айнан тарозисининг дилдан сухбатга тош босгани булса ажаб эмас. 

Очик-ойдин, рухий созланишда кечган сухбатда купгина нарсалар аён булди.

 

«Келгинди куёв»  филмидаги Фаррухнинг кахрамонини мухаббат Америкадан Тошкентга  чорлаб келган булса…

Ким билибди дерсиз асл хаётда Фаррухни мухаббат Тошкентдан Америкага бадарга килишини?


Farruh Soipov

 

Фаррух Соипов ва чукур фалсафа,

ёхуд хаёлпарастнинг дил изхорлари.

 

Соипов Фаррух Шухратович

25-сентябр 1984 йил Тошкентда тугилган,

Буржи-тарози, маълумоти-олий:

Тошкент давлат Юридик институтини битирган,

Хукукшунос. Уйланмаган. Оилада 3 фарзанд: икки угил ва бир киз, Фаррух тунгич угил, сунг укаси ва синглиси бор.

Хар хил аксессуар такинчокларни хуш куради.

Шиори «Инсон бир нарсага сидкидилдан ишониб харакат килса, унга албатта етишади»

Рухшунослик китобларини, айнан инсонга нафи тегадиган китобларни укишни ёктиради.

Афоризмлар укишни хуш куради.

 Фаррух Соипов

Хукукшунослик ва актерлик сохаси умуман бошка-бошка сохалар. Узингиздаги иштиёк етакладими актерликка, ёки Сизга таклиф булганми?

-Умуман авлодимизда санъаткорлар йук. Кизикиш булган, кучадан у-бу ким мени топиб олмаган албатта. Асли юридик институтига хам кириш хаёлимда йук эди. Шундай булиб колди. Лекин кизикишим шу актерликка булаверган, институтда укиб юрган чогларимда хам  филмларда иштирок этиш учун «проба»ларга топшириб юрганман. Деярли «проба» хам деб булмас, каерга борсам, суратларимни ташлаб кетаверганман. Бир неча лойихалар хам булган таклиф килишган, хозир номланиши эсимда йук, русчалари хам бор эди. Хуллас биринчи иштирокимдаги филм бу- «Маржона» филми булди. «Проба» узиям бир ой давомида булган. У пайтлар актерликка катнамаганман, актерлик хакида тасаввурга эга хам эмасдим, шунинг учун бу ролимдан коникганман дея олмайман.

 

Актерлик кобилиятини ривожлантиришга бирон харакат булганми?

-Рустам Саъдиев олдиларига бориб юрардим. Актерликка катнашинг керак дер эдилар. «Маржона» филмини кургач «Сенда актерлик махорати йук, типаж тарафлама бор-ку лекин махорат устида ишлашинг керак, агар махоратинг устида ишласанг янги «Келгинди куёв» филмимга оламан» дедилар. Шунда 3 ой мобайнида театр ва актерлик институтига актерлик машгулотларга  катнаганман. Кейин «Келгинди куёв» филмида  ёдингизда булса филмда кахрамоним аёллар кийимида совчилар олдига чикади, ана шу эпизодини «проба»да ижро килишимни сурашди. Шу эпизодини ижро килиб берганимдан сунг филмга тасдиклашди.

 

 
Машхур килган филмга караганда актер учун  бошка филм азиз булиши мумкин. Масалан бир актрисани машхур килган филми бошка булгани билан, салбий кахрамоннинг талкинидаги филмда рохатланиб ижро килганини айтганди.

-Тугри, актерларни купрок  салбий образ кизиктирса керак, чунки, ижро килинадиган   нарса булади-да, уз кирраларини намоён килади. Актер хам уз ишидан рохатлангиси келади-да. Факат ижобий ролни талкин килавериш хам жонга тегади.

 

«Сугдиёна» филмида Сизнинг кахрамонингизни салбий ва ижобий деб ажратиб булмайди, зиддиятли персонаж. Фикримча мураккаб рол салбий ва ижобий ролни бирлаштириш, бу ролда узингизни кандай хис килганингиз кизик.

-Гап биласизми нимада? Укитувчиларим хам менга: «Биронта характерли кахрамонни талкин килаяптганингда, хеч качон уни ёмон деб кораламагин» дейишади. Чунки хаётда хам инсон узини ёмонлигини билмайди. Масалан рухий соглом булмаган инсон хам узини сог деб билади. Шунингчун шу кахрамонингизни яхши куриб колишингиз керак. Сценарий укияптганимда хам уша кахрамонимни кандай булмасин яхши куриб колишга харакат киламан. Канака булишидан катъий назар. Инсон уз камчиликлари билан инсон бу хаётда, бегубор булмайди инсон хеч качон.  Унинг ичида кора тарафлари хам булади барибир. Бу филмдаги ролим менга ёкган эди сценарийни укиганимдаёк. Узига хос хаётдагидек сезиш ва бироз ролдан четланган хаётга якинрок тарафлари бор. Эртак филмларини хам уз йули бор, лекин, хаётий филмлар булгани яхширок. Чунки инсон ичида карама-каршиликлар булади.

 

Танкидга муносабат, агар Сизнинг ролингиз эмас, филмнинг узига булган танкидга фикрингиз?

-Танкид уринли булса кабул киламан. Канакадур маънода мен рол ижро этган филм  менинг хам юзим. Танкидни  профессионал инсонлар берса хам кабул киламан. Шунда хам барибир якин инсонларим билан маслахатлашиб бу танкид уринли эканлиги хакида фикр сурайман. Лекин деярли танкидга муносабатим яхши, чунки хар бир танкид мени уз устимда ишлашга ундайди, узим хам кайсидир тарафларини курмай, сезмай колишим хам мумкин. Филм томошабинларга ёкмаса, мени ролим хакимда биронта танкидий фикр булмагани билан барибир менга таъсир килади. Лекин хозирги кунгача жуда коралашган танкид булмаган.

 

"Танкид уринли булиши керак"

Профессионал инсонлар танкидини тан оладиган булсангиз, бир сухбатимда Бахром Ёкубовнинг «Фаррух Соиповни актер деб хисобламайман, унда актерлик махорати хам йук, шунчаки типажи ва куриниши билан, ёкимтойлиги билан мухлислар назарига тушган» фикрига муносабатингиз.

-Билмадим, балки Бахром ока мендан хафадурлар, лекин уларни режиссер сифатида хурмат киламан.

 

Нимага энди дарров хафа булиш керак? Факат хафа булса танкид ёки фикр билдириш керакми?

-Йук. Энди..(уйланиб). Хозир охирги суратга олаётган филмлари «Супер келинчак» булиб, сал  йуналишларини узгартирибдилар, комедияга утибдилар, омад тилайман уларга. Эмоционал инсонлар, менга шу тарафлари ёкади. Ишлаш осон булади бундай инсонлар билан.

 

Актерлар асосан эмоционал булади, Сиз канакадур бошкачароксиз?

-Ухшамайманми? (хандон отиб кулади)

 

Балки ростдан хам типажингиз оркали филмларда рол ижро киласиз?

-Билмадим, биласизми, мен айнан мана шунака эмоционал ролларни орзу килаяпман. Характерлик рол булса.

 

«Сугдиёна» филмидаги кахрамонингизда эмоционал эпизодлари етарли эди..

-Бу филмдан тулаконли коникмаганман-да. Чунки бир-икки жойда сохталик бордек. Балким шу пайтларда мактаб етишмагандур. Мактаб барибир катта нарса…(уйланиб).. Лекин режиссер билан ишлаш кизик булди.

 

Америка кушма штатларига сафарингиз хакида

-Узи умуман шу хакида сухбатлашгим йук.

 

Америкада янги йил!


Сухбатлашишга тугри келади, чунки бу сафар билан боглик жуда куп миш-мишлар «болалаган» уларга жавобингиз керак. «Уйланиб, «Асал ойи»ни утказгани кетди», «Америкалик режиссерлар назарига тушибди»  дейишди хам.

-Йук, йук бу нарсалар барии нотугри. Билмадим каердан олишган бундай маълумотларни. Бари ёлгон.

 

Унда нима сабабдан бу хакида сухбатлашишга иштиёк йук? Балки «Келгинди куёв» филмидан илхомланиб

-Йук, йук. (кулади) Мен у ерга укигани кетган эдим. Актерлик махорати укишига. Хозирда бутун ёз Тошкентда буламан, укишим тугагани йук, таътилга келганман, кейин яна кетаман.

 

Инглиз тилини биласизми?

-Биламан. Америкада яна практикамни мустахкамладим. Айтганча «Келгинди куёв» филмидаги менинг инглиз тилидаги талаффузларимга танкидий сузлар булди, лекин шуни маълум килишингизни сурардим, бу ролга узим овоз бермаганман. Агар узим овоз берганимда тилни тугри нотугри талаффузи хакида айнан менга айтишса уринли булар эди.

 

Имиджингиз кизик экан, кулларингизда хинд мунчокларидан билакузуклар, буйнингизда алламбало хайвоннинг тишларидан сувенир осилган…

-(такинчокларга караб) Биласизми мен узи иримчирок инсонман-да, мана шундай нарсалар, кузмунчок нарсаларга ишонаман-да. Барибир, хаммаси Худодан-ку, лекин, нима дейди….

 

Худодан деган билан, ислом тарафлама карайдиган булсак «Иримчилар биздан эмас» деган сузлар хам бор.

-Йук, энди буни мен иримчиман деб хисоблай олмайман-ку, кандай килиб аташни билмаяпман, лекин иримчиман де байта олмайман. Диккат марказида булган инсонлар «Куз тегиш» деган нарсаларни уйласа  керак, менда хам шу. Домлаларга камдан-кам бораман-де. Охирги пайтлар бормаяпман хам (уйланиб). Энди бу нарсалар барибир канакадур чирой берувчи аксессуар деса хам булади.

 

Устоз ёки хавас килган актерлар. Ва улардан андаза оласизми?

-Жуда куп хавас килган актерларим. Кинолар куриб, актерлик машгулотларга бошида катнамаган булсам-да, шуларни кузатиб, биринчи филмларимда актерлик махоратимни  курсатишга харакат килганман деб уйлайман. Кузатишдан булган тажрибадан келиб чикади деб уйлайман. Марлон Брандо жудаям менга ёкади. Ал Пачино, Роберт Де Ниро иштирокидаги филмлар ёкади.

 Ошиклар
"Ошиклар" филмидаги Фаррух куриниши.

Иштирокингиздаги кайси бир филмда узингиз учун кандайдир бир янгилик очдингиз, ёки янги бир кирраларимни намоён килдим деб хисоблайсиз?

-Мана охирги «Ошиклар» филмида. Аввал «Жонон.Уз» эди, шу филм бошиданок сценарийси ёкганди. Узининг нооддийлиги билан. Куп сценарийлар укийман-да, хаммаси кандайдир бир хил, бир вокеа, севги мухаббат. Бу филмни эса бошкача тарафи билан жудаям кизиктирди ва жудаям унда рол ижро килгим келди. Вахоланки бундай ролни ижро киламан деб уйламаганман. Кимдур бу ролни салбий дейиши мумкин…Билмадим..  Курган яхши.

 

Узингиз билан узингиз хеч танхо колиб узингиз билан сухбатлашасизми? Буни рухий касалликнинг бир боскичидек ёндошиб эмас, шунчаки узингизни тахлил килиш назарида савол беряпман.

-Ишонасизми, жуда куп булади менда.  Узим билан узим гаплашиб утиришим. Транс холати дейдими..Бир нуктага караб соатлаб утиравераман, хаёлга берилиб. Асли узи хаёлпарастрокман ва куп нарсалар эсимдан чикиб кетади, шу менинг камчилигим булса керак. Хаёлда «учиб» юраман каёклардадур, узим хам билмайман, лекин фантазиялар огушида «учиб» юравераман..  Гохида йулда кетаётиб, каерга кетаётганимни ёдимдан чикариб куяман, шундай холатлар булиб колади. 

 Farrukh Saipov

Хаёл билан каерга кетяптганим хам ёдимдан чикариб куяман...

Келинг Сиз хакингиздаги халкда юрган асосий миш-мишларга ё чек куйсак, ё уларни тасдикласак  Туйингиз хакида. Балки бу шунчаки у киз билан шунчаки дустона илик муносабатлар натижасидур?

-Гарчан интервьюда бу саволни менга беришмаган булса-да, кучадан куп беришди бу саволни. Бу жудаям нотугри. Умуман булмаган гап. Хайрон булдим, менга керак эмас бундай гап-сузлар. Тушуна олмайман ким чикарган бу гап-сузни, кимга керак? Шу гап сузлар туфайли бир неча якинларим ва дустларим олдида каттик хижолатга колдим. Канча кунгироклар булди табриклаб, киноя билан, хафа булиб, туйингга этмадинг деб. Канчалик нотугри гап-сузлигини айтмай ишонишмайди. Туйим булса нахотки дустларим ва якинларим булмаса?

 Farrux  Soipov

"Хайрон коламан каердан бундай миш-мишлар?"

Актерликдан аста-секинлик билан кушикчиликка хам кадам куйибсиз?

-«Панох» филми учун саунтрекни назарда тутяпсиз шекил. Бу гоя асли Рустам Сагдиевга тегишли. «Келинглар шу филмни нафакат кушикчиларсиз, балки уша кушикчиларни  ашуласисиз  хам чикарсак»-деган фикр булди. Аввалига мен карши булдим. Лекин Рустам ока шу фикрдан кайтмадилар. Кейин савол тугилди «Нима учун йук?». Янгилик килсак килибмиз-да дедик. Мен узи янгилик булса доим тайёрман, албатта агар кизик булса. Чунки биз барибир хамиша томошабинга ишлаймиз-да. «Панох» филмига шундай номланишдаги кушикни Руслан Шарипов ёзиб бердилар. Уларнинг студияларида, анчагина вакт   Руслан оканинг узларининг бошчилигида ёздик. Бу кушикни биринчи куплетини мен, иккинчисини Улугбек Кодиров куйлаган. Накоротларни биргаликда куйлаганмиз. Лекин…тугрисини айтсам кушик менга унчалик ёкмаган, чунки халиги мусика «тозалаш»дан утади-ку, бу мусика утмаган махсус «тозалаш»дан ва кандайдир.. оддий ва «ялангоч» булиб колгандек.

 


Илхомланиб келажакда кушик куйлаш нияти борми? Дейлик Улугбек билан гурух хам тузарсизлар?

-Йук,(кулади). Мен бир нарсадан куркаман, томошабин жуда нозик булади. «Энди булар хам кушик куйлаб юборибди» деган сузлардан куркаман. Шунинг учун деярли бу кушикга ургу берилмади ва хамма ерда «айлантирилмади». Факат филм учун махсус булди. Чунки филмда узимизни дардимизни узимиз куйлаяпмиз-да, кимдур биз учун куйлаб беряптгани йук

 

«Панох» филмидаги таркаб кетган «Гижим», «Ефрейтор» сузлари кайси «муаллиф»га тегишли булган?  Балки узларингиз импровизацияларингиз?

-Сценарист ёзади уни. Импровизация эмас (кулади)

 

Улугбек билан куп таккослашган, менинг фикрим албатта бу рейтинг даражасидаги икки машхур инсонни шунчаки таккослаш. Шундай булса-да Улугбекнинг кай жихатларини тан оласиз ва хавас киласиз?

-Улугбекни овози менга ёкади. Куриниши, гавдаси, ролларда мардонавор уйнаши ёкади,  хакикатдан «геройлиги» (кахрамонлиги) билиниб туради.

 

Нима учун Сизга герой (кахрамон)ларни талкин килишни таклиф килишмайди? 

-Билмадим энди (кулади) мени купрок шу романтик куринишда куришса керак-да. Бир суз билан Улугбек билан мен ракобатчи эмас, муносабатлар дустона..

 

Сизларни дуст хам деб булмайди-да?

-Нима учун? Нимага бизлар дуст була олмаймиз?(кулади)

 

Ахир барибир маълум жихатдан ракобатчисизлар

-Ракобатчи деб билмайман. Ракобат Америкада бор. Чунки у ерда жудаям куп актер.

 

Кизик, жудаям куп актер булган жойда ракобат булиб, икки машхур актер орасида ракобат булмаса, бир урмонда икки шер булмайди-ку?

-Йук, Сиз бошкача талкин киляпсизда.

 

Сизнинг талкинингизни билсак

-Мен уйлашимча Улугбек билан менда ракобат йук. Мен уни ижро этган филмларига кизикмаганман, менимча у хам мен ижро этган филмларга кизикмаган. Билмадим, кизикган булиши мумкин, (кулади) буни узидан сурарсиз.

 Вилоятлараро «гастроллар» купайгандек, кизиги актерлар…

-Купайгани йук, йилига бир маротаба бу лойиха булади. Мухлисларга якин булиш хам керак-ку, экрандан кургани бошка, хаётда бирга куришган бошкачарок. Вилоятларда бизларни кичкириклар билан жудаям зур кутиб олишди. Хар бир вилоятда мухлислар бошкача булар экан, бир-биридан барибир фарк килар экан, фикрлаш буйича хам..

 

Фикрлашишга хам улгурдингизми?

-Ха, улгурдим (жилмайиб)

 

Мухлисларнинг ажабтовурлари булганми?

-Жудаям. Тугрисини айтсам Америкага кетиб кутулдим шунакаларидан. Аввалига кетаяптганда хали согинсам керак деб уйлагандим, лекин жа унака согинмадим. Биласизми, телефонда куркитишлар хам булган, эх нималар булмаган…Балки буларни ёзмассиз?

 Farruh Saipov"Шундай мухлислар бор-ки...хайрон коламан кизлар шундай булиб кетганми- деб".

Нима учун? Балки бошкаларга намуна булар бу канчалик хунуклиги. Хулоса килишсин.

- Нахотки кизлар шу даражага чикиб кетган-деб хайрон колганман. Эртага канака килиб хотин топаман деган хаёлларга хам борганман.(кулади)

 

Хаётдаги фалсафангиз?

-Жуда куп фалсафаларга келдим, асосан муаллифлик филм ва китобларни укисам, хар-хил фикрлар келаверади-да хаёлга. Мен чет-элда бир китоб укидим «Секрет» ( Сир) деб номланади, Сиз курмадингизми бу ерда? Тошкентга келмадими? Менимча келган булиши керак. Хуллас айтилиши буйича дунёни сири очилган-де, яъни, ёзилишича, бир конун бор, «Ёктириш, узига жалб килиш конунияти» (Закон привлекательности), одам бир нарсани хаёл килса, уша захоти энергия хосил булади, чунки дунё электр токи тизимидек бир куринишда ва шундан иборат.

 

«Матрица»га берилиб кетибсиз-да?

-Тушунмадингизми? Йук Тушунмабсиз барибир хам.

 

Нега энди? Айтмокчи булганингиз «Фикрлаш кучи» хакида шундайми?

-Ха, тугри, айнан  фикрлашга асосан, унинг кучи хакида. Инсон шу фикр оркали дунёни назорат килиши мумкин-де. Масалан, инсон бир нарсани уйлайверса, уйлайверса, уш нарса барибир келади дейилади шу китобда.

 

Шунинг учун куп хаёл сурар экансизда. Актерликка хам шундай етишганмисиз?

-Йук (хандон отиб кулади) Чет-элда укидим дедим-ку. Шу китобда яна ёмон хаёлга борсанг, ёмон нарсани тортасан дейиляпти.  Лекин бу осон иш эмас, бир фактории хам бор, бунга ишониш хам керак.

 

Сизга осон кечса керак, ахир Сиз хаёлпарастсиз

-(кулади) Йук, хаёлпарастлигим тугри. Ишона билиш хам кийин нарса-да.

 

Ишонмасангиз хаёл суриб нима килдингиз? Демак, ишоняптгандурсиз-ки хаёл суряпсиз.

-Ээй (кулади) тупикга солишни яхши кураркансиз-а? Билиниб турибди.

 

 "Саволларингиздан позициянгизни тушундим, йук, эмоцияга мени чикара олмайсиз"

Интервью учун эмас шунчаки иккимиз учун якин ва кизик мавзуга такалганимиз учун бирмунча вакт шунчаки фикр алмашиб шу мавзу хакида сухбатлашиб интервьюдан чалгиб кетдик.

 

Мансаб, пул ва самара. Кай бири мухим? Ва Сизга факат бирини  танлаш хукуки берилса

-Галати савол бердингиз. (кулади) Умуман олиб караганда пул хам бир самара, менимча…уччаласини хам танлаган булардим-у.. Биласизми, чет элда тахсил олаётган укишимдаги укитувчим айтиши буйича, «Хаётда самара бирламчи эмас, уша самара йулидаги саёхат бирламчи» деганди.

 

Менимча сал нотугрирок, ёки бошка бир инсоннинг сузларини бошкачарок килиб айтгандир, масалан «Хаётда бирламчи галаба эмас, шу галаба томон булган йулидаги тускинликларни олиб ташлаш» булса керак. Чунки шундагина галаба ва Сизнинг масофангиз кискаради.

-Тугри шу гапингиз хам тугри, лекин мен бошкача фикрни олдинга суряпман, мана шу саёхат. Оддий бир мисол, футболни олайлик…

 

Футболни ёктирмайман

-Мен хам ёктирмайман. Мисол учун, мана галабага у ерда хаммаси интилади тугрими? Лекин шу галаба учун интилишдаги ички туйгу энг асосийсилигини айтиляпти. Мен Сизга хозир тушунтириб бера олмаяпман-да. Сал бошкачарок маъно. Масалан одамлар ё келажак билан ёки утмиши билан яшайди. Ва бутун умри давомида келажак ва утмиш билан яшаб хаётда деярли яшамаган. Хозирги куни билан яшамаган. Доим  утаётган онларни эслаб кол деган нарсаларни  айтиляпти.

 

Шундан келиб чикган холда юкорида узингиз билан якка коласизми деган савол бергандим, ахир узингиз билан узингиз якка колгандагина бугунги кечаётган кунларни тахлилига утасиз, онларни эслаб коласиз.

-Ха, хозирги кун билан яша дейилади уша укиган китобимда. Хар хил одамлар бор, хар хил дунёкарашлар билан. Хар бир турфа дунёкарашли инсонларни хам уз дунёкарашингизга мослаштириш имконият булади бу китобдан келиб чикган холда. Юкоридаги уч вариантга келсак,   мансабни хеч качон биринчи уринга куймаганман. Билмадим, буни ёзиш шарт эмасдир, лекин, бир кабинетда мансабдор шахс булиб утириб, нариги хонада котибам булишини хеч качон орзу килмаганман. Лекин пулга кизикмайдиган инсонни узи булмаса керак деб хисоблайман. Пул хар доим керак.

 

Китобни охиригача укимаган куринасиз.

-Охиригача укиганман. Лекин уни охиригача укиган бошка ва ундан керакли нарсаларни олиб хаётга тадбик килиш бошкача булса керак.

 

Пулга келсак айнан шу тоифа китобларда ёзилишича «Канчалик пулдан кочсанг, у шунчалик ортингдан югуради» деган конунияти хам бор.

- (жилмайиб, кошларини чимириб, киноя билан кайтаради) Конунияти? (кулади)

 

Ха, уша фикр юритилаётган китоблардаги конуният хакида.

-(кулади) Лекин, мен бир нарсага кушиламан шу гапингизда, филмни олишда купрок санъатга эътибор бериш керакда, пул хакида уйламасдан, кейин пул шунда оркангиздан кувади. Энди бу билан бизнинг режиссерларга таалукли  демокчи эмасман, шундай нарсалар бор-ки «мана бу нарсани килсам томошабин боради кинозалларга, мана бу нарсани кушсам томошабинга ёкади»-деган. Мен уларни кораламокчи эмасман, уларни канакадур маънода дунёкараши тугридур, лекин, мен уйлашимча филмни олинаётганда биринчи уринда санъатдек каралиши керак, у санъат асари булиши керак. У кимгадур ёкиши учун деталь тикиш керак эмас, асосийси дунёкарашингиздан келиб чикган холда санъат асари яратиш. Масалан Да Винчи хам чизаётган асарларида «Кимгадур ёкади» деб килмаган-ку.

 

Лекин Да Винчининг хозирги кунгача машхур асарлари бор-ки тан бермай илож йук, яъни ундаги деярли бир бирига зид булган хиссиётларни жамлаб, бирлаштира олиши.

Мана Спилберг деган режиссер бор, уша бир муаллифлик бир лойихани олади. Муаллифлик лойихалари асосан зерикарлирок булади.   «Кандай килиб тижорат килсам булади шу лойихани?»-дея ёндошади. Муаллифлик лойиха билан тижорат лойихасини бирлаштириб филм яратади. Хам «Оскар» мукофоти номзодига мос равишда ишлайди, хам, томошабинлар билет сотиб олиб кинозалларга боришига мослаштириб филм яратади. Уша Сиз айтяптган Да Винчига ухшаб бирлаштира олиш керак деяпсиз-ку, мана Спилберг шуни уддасидан чика олади.

 

Лекин Стивен Спилберг купрок санъат эмас, стратегик тарафлама ёндошади.

-Лекин барибир уша санъат булади-да. Масалан, «Титаник» филмини олсак. (Филмни Джеймс Камерон суратга олган эди. Муаллиф)

 

«Титаник» филми эффект ва олиниш томонидан санъат дейиш мумкин, маъно жихатдан кушилмайман, оддий романтика ва мухаббат. Купрок Мэл Гибсоннинг филмларида санъат асарларини кузатиш мумкин булса керак.

-Мен хам Спилбергни хамма филмларини айта олмайман. «Трансформер»ни олсак, хакикий тижорат филми. Лекин баъзи филмлари хаикатдан таъсир киладиган даражада, кайсидир бир эпизод, онлари билан. «Шиндлер руйхати»,  «Оддий аскар Райнни куткариш» каби филмларини «дахшат» филм деб биламан.

 

Айнан Америкадаги укиш, мослашиб чархланиш боиси бу уша  ердаги филмларда рол ижро этиш  учун интилишми?

-Мен шунчаки уларнинг дунёкараши кино санъатини урганмокчиман.

 

«Генерал булишни орзу килмаган аскар аскар эмас» деган накл бор. Балки сал ноуринрокдир бу савол, лекин келажакда узингиз филм олиш ниятингиз борми, ва булса у кандай булиши керак?

-(кулиб) Албатта бор. Менимча хамма актерларда булса керак бу ният.

 

Шундоккина куруккина жавоб берамизми?

-Менга жиддий филмлар ёкади. Мен аник комедия ола олмасам керак.

 

«Кулдираман» тоифасида эмас, «Куламан»га кираман денг?

-Ха, анекдот хам айтишни билмайман. Одамларни кулдиришга йукман. Менимча агар филм олган булганимда хам, жиддий филм олган булар эдим. Халиги мансаб, пул ва самара саволингиздан сал адашиб кетдик, уша саволга келсак олинадиган филмимда самара булишини хохлардим. 

 

Узингиздаги машхурлик маъсулиятини сезасизми?  

-Кимлигини айтмайман, лекин бир фикр билдиришди менга, «Мана хозир сен ва Улугбек одамлар учун намунасизлар, сизлар кинода нимани килсанглар одамлар шуни килади»-деб. Билмадим шу нарса ростми йукми, лекин, рост булган такдирда хам, факат тарбиявий куринишдаги ролларни ижро килиб булмайди-да. Албатта бор маъсулият.

 Farruh Soipov

Менталитетнинг савияси тушиб кетиши ва кутарилиши хам кайсидир маънода сизларга хам тегишли.

 -Жа унчалик даражадамасдир?

 

Бир бачкана йуналишидаги филмдаги, инсонларни «чучвара» сузлар билан аталгани хамон ёшлар орасида «болалаган», тугри, кулгилик, бу тарафлама ютук бордир, аммо савия-чи? Шу сузларни кайтариб юрган одамга кандай бахо берилади? Хулоса? Менталлитетга чирой берадими шу сузлар?

-Куп нарсалар борда мен айтиб сиздан ёзмасликка ваъда сурайдиган. Шунинг учун бу саволингизга диктофондан ташкарида уз фикримни билдирсам. Интервью учун демокчи булганим, икки хил куринишдагиси бор, тарбиявий жихатли филм ва хакконий комедия. Айнан Сиз назарда тутган филм хакида тухталмайман, унга бахо бермайман.

 

Америка хакидаги саволимга гумонга тушар даражада узингизни тутяпсиз, нималардан кийналдингиз у ерда?

-Куп нарсалардан, айтмай куя колай. У ердаги ватандошларни куриб улардаги ватанга булган мухаббати кучлилигини сездим. Айнан узокда булганда сезиларкан. Кейин  юртдоши узбекни курса хурсанд булиб кетишади, мехмон килгиси келади. Урф-одатлар йуколмаган, узбекчилик бор.

 

Чет элда чархланган махоратингизни качон курамиз?

-Мана энди, янги суратга тушаяптган филмларда курасиз. Хозирча хеч кайси филмда банд эмасман, бир-икки таклифлар буляпти, лекин…режиссерлар узгариб колаверар экан-да.
 

О, Америка!)))

Нималар кувонтиради? Табиат, болалар ёки уша узингизни хаёлингиздаги фантазияларингиздан кувониб утираверасизми?

-Айнан болалар жудаям кувонтиради, уларни курсам кайфиятим кутарилиб кетади.

 

Качон кичкина Фаррух Соипов булади?

-Шуни орзу киляпман.

 

Орзу киладиган даражадами?

-Худо хохласа. (жилмайиб)

 

Биз хозирги сухбат кураётган ресторан Сизга тегишли деб эшитдик (хХх)

-Дадамга тегишли бизнес. Бизнес оркасидан кейинчалик кетишим мумкин.

 

Жудаям босик ва хотиржамсиз, бирон бир эмоцияга чикариш кийин экан

-Чикаролмайсиз (кулади), сезяпман, саволларингиздан узи шуни хохлаяпсиз, лекин чикара олмайсиз. Бир маротаба Америкадаги укитувчим «Мен сени эмоцияда курмокчиман»-деди. Хозир яхши кайфиятдалигимни айтиб эмоция чикариб бера олмаслигимни айтсам бир соатда шунаканги мени синовдан утказди-ки, лекин бу сир.

 

 

«Уни ёзманг, бу керакмас, бу сир»… Келинг бир муддат имидж, куркув деган нарсаларни четга суриб хеч булмаса шу саволга очикчасига жавоб берсангиз. О, мухаббат хакида…

-Хуп майли, севганман бир кизни.. Эндиии (бирданига кайфияти тушиб кетиб кузлари ерга кадалди). Гапиргим йук-де шу хакида.

 

"Мухаббатдан кочдим деб уйладим...лекин..."


Аянчли тугаганми бу мухаббат?

-Тугрисини айтсам шу чет-элга кетишимнинг сабаби хам озгина шундан. Узокрок булгим келди. Шунчаки…севги шунаканги нарса-ки, урганиб колсангиз бошка нарса билан шугуллана олмай коласиз, хаёлга хеч нарса кирмай колади. Ушани уйлайверасиз, узингизни эзаверасиз.

 

Унга етишиб кунгил губорини босиш мумкин-ку, нахотки зиддиятлар кучли булган?

-Зиддиятлар булган, кейин тушунмовчиликлар хам. Кейин бир шахарда севганингиз билан булганингизда, кунгирок килгингиз келади, боргингиз келади-де…Шунинг учун укишни бахона килиб кетиб колдим. Лекин, хали хам хаёлимдан кетмайди. Унутдим деб айта олмайман-у…

 

Неччи йил давомланди бу мухаббат тарихи?

-Йил эмас, ойлар.

 

Шундай кам муддатли-ми? Синовларга  бардош бера олмабсизлар-да?

-Шунака булди.

 

Мана шундай мунгли мавзуда интервьюни тугатишга мажбур булдим. Деярли барча саволлар уз жавобини олди. Факатгина Фаррухга кунглидаги  губорлари уз таскинини топиши тилакдошиман.

 

Sayyod-Сардор Камилов.

 

 

 

 

 

Махсус интервью учун эмас, лекин, сухбат чогида диктофонга ёзилиб колган баъзи сузлар:

 

-Нега унака детально саволлар берасииз? Унака нарсалар саволлар керакмас-да, ундан кура нима овкат ейсан денг, нима ранг ёкади денг?

 

Сизга шу саволлар ёкган булармиди?

 

- (Кулади)Йук, йук, энди бу нарсаларни, ёзманг деган нарсаларни ёзманг-де илтимос.

 

 Нимага унда гапирвос булмаса?

 

-Просто гаплашвоммизу кизу гапладан, яхши кетвотти, кизу сухбат бувотти-де

 


Интервьюдан сунг Фаррухнинг уйига дискга расмлар ёзгани йул олдик.

Фаррухнинг "авто"си

"Йук, йук мошинани олдида расмга олманг, "понт"дек булиб колади, ёктирмайман шу мошинани олдида суратга тушганларниям".

 

Фаррух Соипов хонадони


Фотосессия хамда Америкадан лавхалар:


 










 






 
 Farruxфакат Sayyod нишони остида!



Бош сахифа



Farrukh_Sayyod

Posted: 12:08, May 29, 2008

<- Last Page | Next Page ->


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru