"Марио"- Даврон "RnB" йўналишини ўзгартириш сабаблари? У кимлардан хафа? Нима унинг учун принципиал? Даврон диндор ва намозхон?
Мана шу саволларга жавобни Даврон Эргашев билан бўлиб ўтган сухбатдан билиб оласиз.
Даврон Эргашев бизни интервьюга шахсан ўзининг "Нексия" машинасининг орқа ўриндиғига лутфан таклиф қилди. Йўналишлар устида тажрибалар олиб боргувчи бу хонанда ажаб эмас интервью беришда хам тажрибага қўл урган бўлса. 
Қисқа маълумот:
Эргашев Даврон Баходирович 14 февраль (Севишганлар кунида) 1978 йил Тошкент шахрида туғилган уйланган 2 фарзанди бор; Мохирабону 5, ва Иброхим 4 ёш. Фарзандларига қўшиқлари ёқади лекин Давроннинг фикрича ёшликдан маълум бўлади ва хозирданоқ улар санъат йўлидан бормаслигини билади. Бош кийимларини йиғишни яхши кўради, асосан кўпчилигини чет элдан келтиради. Лекин бу қизиқишни хобби деб билмайди. Бастакорлардан Шухрат Зокиров, Равиль Гимазутдинов ва Азиз окалар, Шоирлардан Тохир Мухаммад, Иброхим Жиянов, Бобур Умаров ва Шахноз билан бирга ишлайди. Асосан кўпчилик санъаткорлар ўз йўналишини ярашса-ярашмаса тўйбопга ўзгартиришади, нима учун Сиз бирдан хозирги ўзбекона “ RnB” йўналишингизни яна тўйбопсифат қўшиқларга қайтардингиз? ‑Тўғрику‑я, лекин биринчи “RnB” йўналишга ўтишимнинг боисидан бошлайдиган бўлсак, кўпчиликнинг хабари бор Америка қўшма штатларига кўп қатнаб тураман. Биринчи бор Самандар билан 2004 йил борганимда ёқиб қолган. Ва ўша ердан шу йўналиш “юқди” деса хам бўлади. Қизиққанман ўша йўналишга, ва шу “ RnB” йуналишда ўзбекча куйлашни шоу‑бизнесимизга шахсан ўзим олиб кирганман дея айта оламан. Аввалги йўналишингизга қайтишингизга балки инқироз сабабдир? -Йўқ, шунчаки ёшимга хам ярашмаяпти, “Яна сенсиз” қўшиғим чиққанидан кейин, кўпчиликнинг фикрини четдан эшитдим, “Барибир шу аввалги йўналишинг ўзингга ярашиб туради” - дейишди хам. Демак имидж хам ўзгарар экан-да? -Йўқ биронта бир одатий куриниш бўлмайди, худди икки йўналишда куйлаганим каби. Тўй хашамларда хам аввал халқнинг кўпчилигини қай категориядаги одамларга қараб ёки ёшларбоп ё миллий қўшиқ танлаб куйлаганим каби. Бир тарафдан RnB йўналишидаги ижодингиз энди мустахкамланиб кўпчилик қабул қилганидан кейин ва бошқа мамлакатларда хам, хусусан Россия ва Қозоғистонда хам айнан шу янги йўналишингиз билан танилганингизда ортга чекиниш... - Шунинг учун хам умуман аввалги йўналишимга ўтяпман демадим, икки йўналишни хам баб-баробар олиб бормоқчиман. Айнан ўша мухлисларни хафа килмаслик ва бир маромда иккисини хам олиб бориш ниятида. Лекин барибир кўпроқ шу миллий йўналишда ижод қилишни хохлаяпман. Айнан миллийлик бу мода бўляпти деб эмас, балки талабларга асосан ва хозирги кундаги ўзимни салобатимни хам инобатга олган холда шу фикрга келдим. Бир тарафдан мухлисларим аудиториясини йўналишимни ўзгартирганимда кенгайтирдим, европизированный мухлисларим пайдо бўлди. 1998 йилдан бери ижод қилиб келаётган бўлсам, олдин танишмас экан улар. Мухлис бевафо дейишади. -Хаммаси хам эмас, тўғри хонандалар кўпайиб кетмоқда ва вафодор мухлислар кам. Янги биронта хонандадан хит қўшиқ чиқиб қолса даров ўтиб кетишяпти. Аммо менинг мухлисларим орасида вафодорлари бор деб ишонаман. Асосан “RnB” йўналишидаги клипларингизни яратишда Ice Tim тахаллуси ортида ижод қилаётган клипмейкер Тимур Қодиров билан бирга ижодий хамкорликда эдингиз, охирги клипда ўзгарибди. -Тимур ока айнан ўша “Марио”сифат клипларни яхши оладилар шунингчун. Яна аввалги йўналишга қайтганим учун “9999” студиясидан Хуршид Собиров деган клипмейкер билан ишламоқдаман.
“Қалбим унутмас” ва “Жингалак” қўшиқларининг клипларида асосан эътибор қўшиқнинг мазмунга эмас, балки, кийимлар, автомобилларга эътибор қаратилиб, қанақадур рекламасифат бўлиб қолиб, ўзлигингизни намоёнлашдан четга чиққандек -Менга хам шунақа дейишди. Тўғриси мен ўзим машиналарни жуда яхши кўраман, ва бошқа мамлакатга боргандан кейин нима биландур барибир қайтиб келиш керак-ку, шуни мақсадга қўйиб бориб келганман, яъни ўша ердаги мошиналарни, шахар гўзалликларини тасвирга тушириб клипларимдан жой олишини. Америкада Хуршид, Отабек, Улуғбек деган дўстларим яшайди, уларнинг ёрдамида ва Хуршиднинг операторлигида тасвирга тушириб келиб, професионал камера бўлмаганлиги учун Тошкентда уни монтаж қилиниб, сайқал берилиб кейин эфирга бериларди. Миллий йўналишдаги қўшиқларингиз иқтидорингизни, куйлаш техникангизни, овоз қирраларингизни очиб бергандек эди, йўналиш ўзгарганда қай бир қиррангиз намоён бўлди? Санъаткор агар санъатидан бахраманд бўлиб қирраларини оча олмаса қийналмасмикан? -Биласизми, тушунган одам тушунади бу нарсани. Тўғри “RnB” йўналишида қўшиқни авжи бўлмайди, лекин фикримча санъаткор хар томонлама профессионал бўлиши керак. Битта йўналишда куйлаш хам худди бир овқатни танаввул қилиб меъдага теккандек холат. Мақтаниш бўлмасин-у лекин хохлаган йўналишингизда қўшиқ куйлаб бера оламан, эронча десангиз – эронча, турк десангиз – туркчасига, мақом десангиз – мақом, классика ва хоказо. Хуллас уялмайман ва уят деб билмайман биронта бошқа бир йўналишда қўшиқ куйлаб беришга. Масалан мақом ихлосмандлари бор жойда рэп куйланса хеч ким эшитмайди хам, ёқмайди хам. Шунингчун хар қанақа холатга шай туриш керак деб биламан. Куйлаш йўналишингиз бирданига бундай ёшларбоп тарафга ўзгарганидан кейин оилангиз қандай муносабатда бўлди, хар холда уйланиб бола-чақалик бўлганда? - Ота-онамга келсак уларга фарқи йўқ, санъатимга аралашишмайди. Рафиқамга келсак, қўшиқларим ёқади, лекин шу клиплардаги баъзи қизлар билан холатларга озгина жахли чиқади. Фақат шу тарафи бор. (кулади) Балки атайин уйланиб кейин йўналишни ўзгартиргандурсиз, қизлар тегмайди деб? -Йўқ, умуман хаёлимда бўлмаган йўналишни ўзгартириш. Бирданига бўлиб кетди ўз-ўзидан. Бир вақтлар дуэт қўшиқларига эътибор қаратдингиз, яна кимлар билан айтиш ниятингиз бор? -Дуэт айтишдаги таклифларни хаммасини ўзим таклиф билан мурожаат қилганман, мақсад қилиб қўйганим учун. Ва хеч ким рад жавобини бермаган. Юлдуз опа билан, Шахноз билан икки дуэт ва охиргиси Райхон билан рэп усулида бир қўшиқ.. Яна айтишга келсак, ўзбек хонандалари билан йўқ, айтмайман. Мухлисларга аён бўлмаган қай қизиқ жихатларингизни очиб бера оласиз? Масалан кўпчилик билмаса керак “Марио”нинг хаётда диндор номозхонлигини? -Ха диндорман, намоз ўқийман, ва хамма нарсага улгураман. Биринчи навбатда барибир намоз. Яна кўп ухлашни яхши кўраман. (кулади) Яъни ўзим учун кўпроқ маданий хордиқ чиқаришни. Дўстлар даврасида табиат қўйнида тоғлик жойларда мазза қилиб дам олишни ёқтираман. Яна, қизиқ тараф бўлса керак, кун билан тунни алиштириб қўйганман. Кечроқ ётишга харакат қилмай барибир уйқум келмай эрталаб соат 4-5 гача ухлолмайман. Сухбатга Давроннинг продюссери Шерзод Кенжаев қўшилди: -Даврон ўзи хохлаган нарсасига хеч нарсага қулоқ солмаган холда, хар қанча ўзига жабр бўлган тақдирда хам эришишга интилади. Жудаям катта таваккалчи, жуда катта риск билан иш қилади. Хаётда хам, жамоада хам бир хил мулойим инсон, ва энг асосийси юлдузланиб кетмаган кибрсиз хонандалардан. Юлдузларни киноларда пиар қилиш айни мода бир пайтида Сизнинг хам кинода рол уйнаш ниятингиз борми? -Йуқ. Хеч қачон. Актерлик махорат хам балки йўқдир. Хамма ўз ишини қилгани яхши деб хисоблайман. Менга агар зўр бир сценарий беришса хам рад жавобини бераман. Принципиал йўқ.

Фикрингизча бугунги кундаги шоу-бизнеснинг ахволи -Бугунги кунда шоу-бизнес каша (бўтқа) бўлиб кетди. Ким хохласа ашула айтиб кетяпти. Мен профессионал ижод тарафдориман. Лекин бугунги кундаги янги чиқиб келаётган ёшларга хам қаршилигим йўқ, эплаганга – омад! Вэб сайтингиз (davron.uz) бор экан, ўзингиз хам кириб турасизми интернет оламига? - Жудаям кам. Асосан сайтни Рустам деган бола бошқариб туради. Шоу-бизнесдаги стратегиянгиз? -Хар икки ойда янги ижод намунасини яратиш. Иложи борича орада тўхталиш бўлмаслиги. Илхом бўлмаса хам ўзингизни зўрлаб шу икки ойда ўзингизни мажбурлаб қўшиқ яратасизми? -Йўқ, илхом бўлмаса албатта қўшиқ яратмайман. Лекин мухлисларга биронта бир қўшиқ тақдим қилганимда захирада доим янги қўшиқ намунаси бўлади. Нималардан илхомланасиз? -Шарқона қўшиқлардан. Турк, эрон қўшиқларини яхши кўраман. Қўшиқларингизда Сизнинг хам мусиқа ёки шеърларингиз борми? -Тўлақонли бор дея олмайман-у, лекин, гохида илхом келганда, ёки бирор мусиқа хаёлимга келса қўл телефонимнинг диктофонига овозим билан куйлаб ёзиб оламан ва буни ғоя сифатида бастакор, шоир ёки оранжировкачига айтиб хиссамни қўшаман. Биронта қўшиқ яратилётганда албатта хонанда хит бўлиш-бўлмаслигига олдиндан тахмин қилади, бу орада кутилмаган холат бўлганми? -“Марио” қўшиғи ўртахол ашула бўлади деб ўйлагандим, хит даражасига чиқишини хаёлимга хам келтирмагандим. Миш-мишларга алоқангиз, ва Сизнингча бунда айбланаётган халқга керакмикан бу миш-мишлар, шоу-бизнес оламидан бўлаётган арзон бачкана пиарга эътиборингиз? - Миш-мишларга ишонмайман, лекин, бўлиб турганига қизиқаман. Шоу-бизнесданлигига ишонаман, кўпчилик санъаткорлар бундан фойдаланишади. Бир хиллари ярашмаяпти, жуда бачкана. Менга бу усуллар бегона, ундай бачкана нарсаларга қизиқмайман. Тинч юришни яхши кўраман. Бир неча кундан иборат бўлиши керак бўлган концертингиз бир кун билан кифояланди, ва бу хақда айтилган бўлса хам Сиздан аниқ жавоб булмади, батафсил айтиб берсангиз. -Концертдан омадим йўқ экан, тўғриси. Лекин мухлисларим кўп.. Айтмоқчисиз-ки, мухлислар кўп лекин ўзим концерт бера олмадим демоқчимисиз? -Йўқ хаммаси жойида бўлган бу тарафдан. Тўғриси, билетлар сотилмай қолди ва бир кунгина концерт беришга тўғри келди. Концертдан омадим йўқ экан. Хафа бўлдингизми, энди концерт бермайсизми? -Хафа бўлдим, бошқа концерт бермайман. Ўша концертни пулига яхши клип қиламан. Халқ хизматида кўп бўласизлар, лекин охирги пайт тўйларда хам фонограммани қўйиб хонандалар оғзии қимирлатиб турибди. Бундан кўра магнитафон қўйиб тўй ўтказган яхшимасмикан деган фикрга бораади одам, Сизда бу холат учраганми? -Мен бундай хонандалар тоифасига кирмайман. Хар холда устоз кўрганман, Улуғбек Отажонов биласизлар, жудаям хурмат қиламан у инсонни. Тўғри, “минусовка”, яъни қўшиқни фақат мусиқасини қўйиб ўзимни овозимда куйлайман. Лекин яқин кунларда мусиқаларимиз хам тўйларда жонли равишда бўлади. Керакли чолғу асбоблари олинмоқда, баъзиларини олиб бўлдик. Санъатни касб деб биласизми ва нима учун? - Санъат хам бир касб. Хамма хам рубоб, тор чалиб ашула айтиб кета олмайди-ку. Мана мисолан бешикчиликни хам хамма қилиб кетолмайди-ку. У хам хунар тўғрими? Уларни қўлидан келмас қўшиқчилик, бизаям ясаб кетолмасмиз, лекин иқтидор деган нарса бор, агар бўлса улар хам ашула айтиши мумкин. Биз хам агар Аллох юқтирса қилармиз ўша ишни. Шогирдларингиз борми? -Расул Мусаев ва яна бир икки болалар бор. Шогирд оладиган даражага етдим деб ўйлайсизми? -Йўқ, ўзим хали шогирдман. Шунчаки ёрдам сифатида, лекин уйга чақириб шогирд деб ўргатиб ўтирмайман. Охирги «Яна сенсиз” қўшиғингизга олинган клип хақида, нима учун айнан шу икки хонанда сифатида хам танилаётган актерлар танланди? -Муборак Ашурбоева билан Азиз Раметовни ўзим таклиф қилдим, жудаям қийналдик актер танлашга. Лекин айнан хонандалиги учун эмас, актерлик махорати бўлгани ва санъаткорлар ичида яқинларим бўлгани учун. Хонанда бўлмаганингизда ким бўлар эдингиз? -Футболист бўлардим. Қизиқаман жуда шу спорт турига. Нима янгилик кутмоқда мухлисларни? -Хозир икки қўшиғим тайёр, биттасига клип олиш харакатидамиз, номланиши хозирча сир бўлақолсин. Январ ойида яна кетаман Америка қўшма штатларига ва у ерда янги клип суратга олиб келаман, энди профессионал даражада. Шундай бир саволга жавоб беринг-ки мендан балки кутилган бўлсин лекин берилмади Сизга. -(Узоқ ўйланиб). Юқорида савол бердингиз, бошқа мамлакатларда хам янги йўналишда таниляпганингизда бирдан тўхтатмоқчимисиз-деб. Бунга жавоб берган бўлсам хам, бир бошқа тарафи хам бор, бошқа мамлакатда танилиш, ижод қилиш ўз йўлига, лекин шахсан мен Ўзбекистонда туғилиб ижод қилаётганингимдан мамнунман. Хаёт чархпалаги агар айланиб ўша “RnB” куйланадиган мамлакатда туғилиб ўша ерда шу йўналишда юлдуз бўлишни хохлармидигиз десангиз хам, биринчи ўринда Ўзбек фарзанди бўлиб туғилганимдан фахрланаман, шукур қиламан, ва хеч қайси бир мамлакатга миллатимни алишмайман деб жавоб берган бўлардим.
|