Sayyod-shou

Description

O'zbekiston shou-biznesi, Шоу-бизнес Узбекистана, Альтернативный взгляд на шоу бизнес Узбекистана. Sensacion intervyular, Все что скрывает шоу-бизнес Узбекистана. Yulduzlar bilan baxs! Сенсационные интервью со звездами Узбекистана!


My Links

* Home
* My Profile
* Weblog Archives
* Friends
* Главная*Бош сахифа
* Творческая*Ijodiy


«дум дума» бу ногора овозига таклид, «лик лик» бу уйиндаги харакат…



Шохрух



31 январь 1986 йил тошкентда тугилган. Маълумоти олий, иктисодиёт институтини битириб диплом олиб иккинчи мутахассислик буйича Тошкент Давлат юридик институтининг 2 курс талабаси.
Уйланмаган, оилада 3 фарзанднинг тунгичи.
Тарона 2005 «Йил янгилиги» такдимоти сохиби.

Сухбат у соч олдирадиган салонда кечди.



Мана охирги интервьюга хам бир йилча булиб колибди, бу орадаги узгаришлар?

-Куп вакт дам олдик. Дам олиш хам купайиб кетди, хамма сезиб хамма гапиряпти. Кушиклар тайёрлаб куйганман факат хозирча номи сир, клип олмаяпмиз хозирча. Фотожамланмам хам тайёр-ку факат продюссерим хозирча бермаяпти.

Аввалги Сеторадаги хозирда яккахон хонанда  Маликани Сизнинг опангиз деб купчилик уйлайди, халк орасида шундай гап суз.

-Йук, менга кариндошлик тарафи хам йук. Шунчаки таниш.

Ашула айтишдан ташкари хоббиингиз? Дейлик  млшина хайдаш…

-Йук, машина хайдашга унака кизикмайман. Интернетда оламида саёхат, кинотеатрларга бориш, охирги тушган кино «Час пик-3»

Хаётдаги шиорингиз

-Етишган нарсасида тухтамай олдинга интилиш.

Нега рэп?

Чунки, мактабдан рэп кассеталарини олиб эшитиб юрардим, менга шу якинрок.

Илхом багишлайдиган гурухлар

Улар жуда куп, Крейк, Каста.

Булажак касбингиз умуман алокаси йук шоу бизнесга, хобби сифатида каралган кушикчилик касбга айланиб колмадимикан?

-Хали бери айланиб колмади, хали хам хобби деб каралмокда.

Сизни Шохрух рэпердан бошка касбда мутахассис сифатида тан олиш бирмунча кийин кечмайдими? Мана иккинчи тахсил олаётган сохангиз янаям жиддий ва салобатлирок халал бермайдими кейинчалик?

-Халал бериши мумкин, бунда одамларни муносабатига купрок боглик булади.

Узи ким булмокчисиз?

-Хозир этмайман, курамиз олдин укиб, битириб олай кейин курамиз.

Узингизни Узбекистоннинг энг биринчи рэп кироли булмаса хам биринчи рэпери деб хисоблайсизми?

-Биринчи рэпери деб? (уйланиб), шу узбекларни ичида ха, хисоблайман.

Ал-Вакил чи?

-Улар гурух эди.

Узбекистон буйлаб утган гастролларингиз хакида

-Гастроллар деярли хамма жойда булиб утиб булди. Яхши утди, ёмон эмас. Лекин бир биридан фарклирок, кутиб олишда хаммаёкда хар хил.

Сема ва Серж..Нима учун учта булиб колдингиз? Шохрух бренди энди гурухми?

-Йук гурух эмас, Сема масалан орка фондаги уйинда, подтанцовка дейилади, Серж эса вокал кисмидаги фонда ашула этади, бэк вокал сифатида. Рэп сохасида бунака хисобланмайди. Бу ерда хеч кимни унака гояси йук, хозир дунё буйича  хар бир нормал кушикчида бэк вокалчи булиши керак. Доимо бир команда хар доим хаммаси бирга чикади



Уларсиз керакли мухлисга ва гояларга эга эмасмидингиз?

-Гап унда эмас, биз хаммамиз олдин хам бирга ишлаганмиз, уша Таронада булган чогларим хам. Зеро гурухидан Серж кетганидан кейин узаро гаплашиб бир команда тузганмиз, албатта бунда продюссернинг хам урни булган.


Дуэт хакида

-Якинда дуэт булади лекин ким биланлигини айтмайман, хеч кимга айтмайман.  Лекин угил бола шунисини айта оламан, таклиф ундан чикди ва биз узаро хаммаиз утириб маслахатлашиб шу карорга келдик.



Нима учун рус тилида куйлашга утдингиз? Адашмасак охирги тароналарингиз «Этажи» ва яна янгиси «Не жди», булар продюссерлар талабими?

-Бу мухлислар талаби. Рус миллатига мансуб мухлисларим хам бор. Хаммани фикри бор бизни командамизда, барибир битта продюссер эмас. Бизда бу бир команда ва хамма фикрлар назарга олиниб бирор карорга келамиз.

Сизнингча хобби сифатида каралган нарсага жуда куп чегараланиш ва талаблар куйилмаяптими? Уз хохиш истак буйича ижод бу бир, лекин продюссерлар кушикчидан гурух, рус тилида куйлаш деган янгиликлар киритган сайин хоббидан асар колмаса керак?

-Одамларни фикри бу, менга эса бу хобби булиб колаверади.

Миш-мишлар фикримча факат шоу бизнес оламининг узидан чикади, пиар дегандек. Сиз тугрингиздаги сахнани тарк этади деган Миш-миш нима билан боглик экан? Пиар деса айни пиарга мухтож пайтингиз эмас.

-Мен тугримда сахнани тарк этадиган гап суз журналистларни хатоси, чунки интервью берганимда, вактинчалик дам оламан бир икки ой кейин кайтиб келиб давом этаман кушик айтишни десам, «Энди умуман кушик айтмас экан» деб нотугри ёзиб юборишган, бунда уша ёзган журналист ва муаллиф айби.  Бир журналист бор исмини айтмайман булар булмас гапни интервьюда «Буни интервьюда ёзманг» десам ёзиб юборади. Кейин укиб жахлим чикади. Бу нотугри.

«Фиеста»  кушигингизда «Дум дума лик-лик» ибораси бор, бу нима деганингиз?

-Бу шунчаки «дум дума» бу ногора овозига таклид, «лик лик» бу уйиндаги харакат.

Мухлислар билмаган кандай кизик жихатларингизни очиб бера оласиз?

-Хаммасини мухлислар билади, куришиб гаплашиб тураман, мухлислар орасидаман. Шу интернет оламида янгиликлар сайтига кираман, узимни сайтимга кираман,  сайтимни чатига кираман, кураман канча одам киряпти. Лекин чатга узимни исмим билан кам кираман.

Кун тартибингиз кандай?

-Хозирги кун тартибим соат 7 дан уйкудан туриб соат 8 дан укишда буламан тушликкача, кейин тушлик килиб спорт залига бораман, у ердан чикиб яна овкатланиб соат 18 ларга бушаб коламан ва кучага чиаиб боллар билан айланаман, ишлар булса киламан, хафтанинг беш куни деярли шундан иборат, шанба якшанба кунлари дам оламан.

Илхом ва гоялар багишлайдиган нарсалар хакида

-Вокеалардан оламан. Узимни хаётим, танишларим хаётидан.

Севган кизингиз хакида, уйланиш режалари.

-Йук, тугриси севган кизим хам йук. Олдин бир киз учраш керак кейин режалар хам тугилар.



Юлдузлик касалига учрадингизми деб сурасам албатта йук дейсиз, лекин бу касаллик барибир уз борлигини билинтирдими?
-Билинтирмади лекин одамлар бу нарсага хар хил карашади. Мисол дейлик эрталаб укишга кетяпман, кучада таниш кушниларим турибди, шулар билан шошиб чикиб кетиб куриша олмадим. Мана шундан бошланади одамлар гапиришади мана касал булибди деб.. Хаётдаги маълум бир холатга боглик. Лекин купинча узимга билинмайди

Нимадан кийналасиз?

-Вактим камлигидан

Институтда мухлисларингиз борми?

-Билмасам, хеч ким билан гаплашмасам. Аудиториядан чикмайман. Институтга бораман укийман ва кетаман.

Ёктирган фанларингиз?

-Тарих. Олдин мактабда укиган пайтимда ёмон курардим. Мактабни битириб яхши куриб колдим.

Бирон бир фильмда рол уйнаш ниятингиз йукми? Хозир бизларда мода ку юлдузлар оркасидан шу тарика пул топиш.

-Йук хозирча ният йук, таклифлар тушяпти лекин бу нарсага сал улгайиш керак деб хисоблайман.




Балки актерлик махоратингиз йуклигидандур?

Йук унда эмас гап, 21 ёшимга хали ёшлик киламан деб уйлайман яхширок фильмда роль уйнаш учун.

Сиздан ёшлари фильмда чикяпти-ку

-Ха мендан ёшлари чикгани билан биронта бир яхши нарса чикмайди-ку. Жиддий нарса
чикмайди барибир.

Ижодингизни бошлаган махал купчилик худди рэп бу бир неча йилардан бери Узбекистонда куйланиб анъана сифатида каралгандек  таъна тошларини ота бошлашди «Мана рэп фонограммасиз айтилмайди у фонограммадан фойдаланяпти» деб. Вахоланки хали хануз хизмат курсатган юлдузларимиз хам элементар узбек кушикларини фонограммадан нарига чикара  олмаяптилар. Сиз жуда тез фонограммани тарк килдингиз, бунга шу айнан танкид сабаб булдими?

-Йук танкид эмас. Бошида фонограммада чикишим боиси хабарингиз бор Тарона компаниясига алокадор эдим. Тарона жонли овозда куйлашимга рухсат бермаган. Одамни эшитмасдан туриб дарров таъкик куйиши хам нотугри нарса деб хисоблайман.  Вахоланки 5 синфдан микрофон билан ишлашни биламан ва факат жонли овозда куйлашни хохлаб келганман. Мактабларда байрам ва тадбирларда сахнада ашула айтиб турардим.

Тарона такдимотининг «Энг зур концерт дастури» номинациясида мухлисларнинг купчилик кисми айнан Сизни концертингиз олади деб ишонган эди.

-Авваламбор куча, халк хисобласа булгани, тан олса булгани. Бунака такдимот ва хатто Оскари хам кераги йук  халк ишончи  олдида.

Жудаям гапга «чечан» экансиз-ки умуман зериктирмас экансиз сухбатда (киноя билан)

-(кулади) Йуг-э? Тагинам Сизга  «Ха, Йук» деб жавоб бермаяпман-ку. Бир мартта  бир журналистга шунака «Ха, Йук» деб жавоб бериб жигибийрон килгандим.

Хозиргача айтган кушикларингиздан, олинган клиплардан кунглингиз тулдими?

-Йук хали умуман хеч нимадан кунглим тулмади, хали хаммаси олдинда, унинг учун хали харакат килиш керак.

Сухбат бошида айтиб утганимдек мазкур интервью аввал Uzforumда чоп этилади, хабарингиз борми бу форумдан?

-Тугрисини айтсам, интернетда куп утирганим билан форумларга кирмайман. Асосан янгиликлар сайтига кираман, негадир фикримча форумларда ёш болалар билан канакадур (смягчил) аклли эмаслар утирса керак. Кейин купчлик форумлар «запрещенный», уйлайманки Сиз айтаётган унакамасдур, бир икки хилига кирганларимда «Фергана ру» булиб ётганди.

Нега энди, масалан мазкур форумда деярли хар хил ёшдаги вакиллар бор, Сизнинг мухлисларингиз хам. Ва форумда купинча аклан чархланган ва купчиликни мот киладиган даражадаги инсонлар бор, Сизга ушбу форумни тавсия киламан. «Аклли эмаслар» ва болалар асосан чатларда утиришади, форумларда мавзулар кутарилиб улар тахлил килинади, кечирасизу бу хамма болалар ва аклли эмасларга эмас. Бу форум таъкикланмаган. Менимча бу форум хар холда «желтая пресса»га айланиб кетаётган шов шув  ва шоу бизнес оламидан фарк килади

-Ха тугри, шов шув ва шоу бизнес олами айниган, бу сайтларга кирмайман.

Сизга  форумдан савол:

Ty po jizni delaesh to chto schitaetsya v mode i viglyadet kruto, ili je delaesh to chto tebe idyot (podhodit)? 

Шохрух:-Не только в моде но и по жизни все делаю опираясь на себя на свое мнение.



Sayyod.


           ФИКР



 


Posted: 10:42, November 1, 2007 in shohruh

<- Last Page | Next Page ->


WebBlog.ru
counter
WebBlog.ru